🔴 🟦🟦🟦
❓Пулли тиббий хизмат: У қачон ва қай тартибда амалга оширилади?
✅ Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мамлакатимиз фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган.
📌 Аммо ҳозирги тиббиёт ислоҳотлари жараёнида пулли тиббий хизмат ҳам йўлга қўйилмоқдаки, бу аҳолида муайян саволлар туғдирмоқда.
👨🏻⚕️ Ушбу саволларга
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Пуллик хизмат ва нархларни шакллантириш бўлими бошлиғи Бахтиёр Одиловдан жавоб олдик.
❓ САВОЛ: Ҳукуматнинг жорий йил 11 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом қайси зарурат туфайли ишлаб чиқилди?
💬 ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 382-сон қарори билан Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари тасдиқланди,
🔎 Соҳа трансформацияси жараёнида бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимини кучайтириш, аҳолининг бу бўғинга мурожаатини ошириш, оилавий шифокорларнинг тиббий хизмат кўрсатиш моделини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса жараённи тартибга солишни тақозо этиши ўз-ўзидан тушунарли.
✅ Шу боис ушбу Низом ишлаб чиқилди. Унда пулли хизматларни ташкил этиш ва тарифларни шакллантириш, тушган маблағни сарфлаш, беморларни қабул қилиш, улар билан шартнома тузиш, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пулли хизмат кўрсатиш тартиби қамраб олинган.
❓САВОЛ: Қайси ҳолатларда пулли тиббий хизмат кўрсатилади?
➡️ ЖАВОБ: Мижоз режали тиббий ёрдам олиш учун йўлланмасиз мурожаат қилса, тиббий ёрдам пулли асосда амалга оширилади (шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам бундан мустасно).
🩺 Давлат томонидан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет доирасида бепул кўрсатиладиган хизматлардан ташқари барча тиббий хизматлар қўшимча ҳисобланиб, пулли тартибда бажарилади.
❓САВОЛ: Тўлов олдиндан тўланиши шартми?
💳 ЖАВОБ: Мижозлар тиббиёт муассасасига тўловни олдиндан тўлиқ тўлаш шарти билан қабул қилинади. Тўлов банк шохобчаси ёки тиббиёт муассасаларининг назорат-касса (терминал) аппаратида ёки электрон тарзда амалга оширилиши мумкин.
❓САВОЛ: Шартнома неча нусхада тузилади?
📂 ЖАВОБ: Пулли тиббий хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома икки ёки уч нусхада тузилади. Шартномани мижоз, унинг ҳомийси (тўловчи бўлганда) ва тиббиёт муассасаси раҳбари ёхуд шу вазифа юклатилган ваколатли шахс имзолайди.
❓САВОЛ: Пул тўлаган мижозлар учун алоҳида палата бўладими?
🏥 ЖАВОБ: Пулли стационар хизматни кўрсатиш учун хоналар (палаталар) алоҳида ташкил этилади.
❓САВОЛ: Хизмат таннархи таркиби нималардан иборат?
🔎 ЖАВОБ: Пулли хизмат таннархи таркиби ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, солиқлар, коммунал харажатлар, сақлаб туриш, жорий таъмирлаш, товар-моддий захиралари ва шу каби пулли хизмат кўрсатишни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлардан иборат бўлади.
❓САВОЛ: Ўзбекистон ҳудудида турган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар учун устамалар борми?
➡️ ЖАВОБ: Ушбу тоифадаги мижозлар учун амалдаги тарифларга нисбатан устама қўлланади. Албатта, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
❓САВОЛ: Фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам устама қўлланиладими?
‼️ ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар соғлиқни сақлашга бўлган ҳуқуқдан юртимиз аҳолиси билан тенг равишда фойдаланади ва уларга оширилган тарифлар қўлланилмайди.Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram