tgoop.com/muslimateleboshlovchi/6456
Create:
Last Update:
Last Update:
#Ҳадис_506
📚Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ﷺ менинг елкамдан ушлаб: «Дунёда гўёки ғариб ёки йўловчи мусофир каби бўлгин», дедилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо (мана шу сўзни эшитганларидан кейин): «Қачон кечлатсанг, тонг бўлишини кутма! Қачон тонг оттирсанг, кеч киришини кутма! Соғ пайтингда касал пайтинг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол. Ҳамда тириклик пайтингда ўлиминг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол», дедилар.✍Бухорий ривояти
Имом Нававий айтадилар: «Ҳадиснинг маъноси шундай: дунёга моил бўлма, уни ватан тутиб олма. У ерда абадий қолишни нафсинга тугиб қўйма. Ғариб инсон ўз ватанидан бошқа жойда ортиқча нарсаларга боғланиб қолмаганидек сен ҳам боғланиб қолма».
@MuslimaTeleboshlovchi
BY Mohibonu Sulaymonova
Share with your friend now:
tgoop.com/muslimateleboshlovchi/6456