tgoop.com/muslimateleboshlovchi/6449
Last Update:
Хотинларейййййй
Эр зотидан бошқа ташвишлари ҳам бор одамлар бор бу дунёда....
Сизлар рашк қилаётган эрларингни ҳалол ризқ топиш ташвиши шу қадар толиқтирадики, аёл бўлиб бошимга шу ташвиш тушаётгани учун яхши биламан...
Агар сизда ижара тўлаш, болаларни таълими тўловлари, қорин тўйдириш ғами, кийим кечак ташвиши бўлмаса, ишонинг сиз дунёда энг бахтли аёлсиз...
Баъзи ношукур аёлларга: ҳеч нарса қилиб бермасаям меҳр берса бўлди дейишга шошилманг. Сиз 24 соат ишлаб сизга борини обкелаётган одамга кўнмасангиз, "меҳрибон" одам албатта топилади. Фақат ўша меҳр эвазига сиз қорниззи ўзиз тўйдиришиз, ижарангизни тўлашингиз, болаларингизни қаторига яна битта "болани" боқишингизга тўғри келади. Ахир сизга меҳр керак эдику, фақат, тўғрими?!
Бу гапим кўчада маишатини қилиб, оиласини оч қўядиган, боласини памперсига аталган пулгача ароқ ичадиган, боласи касал туриб топганини бошқаларга сарфлайдиган эрбашараларни аёлларига тааллуқли эмас, албатта.
Нима демоқчиман, баааъзи эрли тўкис хотинлар, иложсизликдан тақидирига кўчадан нон топиш битилган хотинларни ёмонотлиққа чиқаришдан олдин бироз шошилманглар, Аллоҳ ўринларингизни алмаштириб қўйиши жудаям осон... Жудаям...
Иш юзасидан бир аёл ва эркак гаплашаяпди дегани бу албатта улар ўртасида бузуқ иш бўлади дегани эмас, ахир.
®дилим қаттиқ оғригандаги изтироблардан....
Go‘zal Nazarqosimova ✍🏻
https://www.facebook.com/share/p/pFPRFomwEGmZoKrR/?mibextid=oFDknk
@MuslimaTeleboshlovchi
BY Mohibonu Sulaymonova
Share with your friend now:
tgoop.com/muslimateleboshlovchi/6449