Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида бошқарувнинг янги тизимини жорий йил якунига қадар Сурхондарё вилоятида тўлиқ амалга ошириш вазифаси белгилаб берилганди.
Шу муносабат билан вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов қурилиш соҳасидаги лойиҳалар ижросини ўрганишдан аввал янги бошқарув тизими асосида ишларни ташкил этиш бўйича тақдимот билан танишди. Унда маҳаллий ҳокимликлар фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг муаммоларига манзилли ва тизимли ечим топишни таъминлайдиган бошқарув моделини жорий этиш вазифалари белгиланди.
Шундан сўнг вилоят раҳбари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси учун қурилган янги бинода амалга оширилаётган жиҳозлаш ишлари ҳамда "Ёшлар технопарки" қурилиши билан танишди. Бошқарма биносини бир ҳафта муддатда фойдаланишга топшириш, технопаркдаги қурилиш ишларининг сифатини текшириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш вазифалари юклатилди.
Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов қурилиш соҳасидаги лойиҳалар ва белгиланган вазифалар ижросини ўрганиш ишларини Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Шўрчи туманларида давом эттирди.
Жумладан, Жарқўрғон туманидаги 90 ўринли 38-сонли боғча, Қумқўрғон туманидаги 360 ўринли 3-сонли боғча, 300 ўринли 1-сонли мактаб ва 360 ўринли 25-сонли мактаб, шунингдек, Шўрчи туманидаги 150 ўринли 4-сонли боғча, 520 ўринли 33-сонли ва 480 ўринли 41-сонли мактаб бинолари қурилиши кўздан кечирилди.
Ўрганишларда қурилиш материалларининг сифатига эътибор қаратилди. Айрим иншоотларда паст сифатли ғишт ва бошқа қурилиш материалларидан фойдаланилаётгани танқид қилинди. Қурилиш ишлари устидан қатъий назорат ўрнатиш юзасидан масъулларга вазифалар юкланди.
Шунингдек, Қумқўрғон туманидаги "Боғаро" массивида кўп қаватли турар жойлар ҳамда "Ёшлар" саноат ва тадбиркорлик зонасида амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳалари ҳолати ҳам кўриб чиқилди.

Сурхондарё вилояти туманлари ҳокимлари "Мираки" халқаро туризм маркази фаолияти билан танишди
Президентимизнинг жорий йил 19-20 июнь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Шаҳрисабз туманидаги Ҳисор тоғ етакларида жойлашган "Мираки" халқаро туризм маркази фаолияти билан танишилди. Давлатимиз раҳбари ушбу масканда яратилган шароитлар, табиий ландшафт ва инфратузилма имкониятларини юқори баҳолар экан, улар орқали ҳудудий туризмни ривожлантиришда катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади.
Мазкур ташаббусни ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ҳамда барча туманлари ҳокимлари "Мираки" туризм марказига ташриф буюришди. Ташриф доирасида ҳокимлар марказдаги экотуризм, тарихий меросга асосланган туризм ва замонавий сервис хизматлари билан яқиндан танишдилар.
Ўрганилган илғор тажриба асосида ҳар бир ҳоким ўз ҳудудида мавжуд салоҳият ва табиий ресурсларни инобатга олган ҳолда, туризмни ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб олди.