Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг Қумқўрғон туманига ташрифи доирасида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида ғалладан бўшаган ер майдонлари "Ягона ижтимоий реэстр"да рўйхатда турган оилаларга деҳқончилик орқали даромад топишлари учун экин экишга тайёр ҳолда ва уруғлар билан бирга ажратиб берилди.
Шундан сўнг, 4Р-101 автомобиль йўлининг 26-28 км оралиғида енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш лойиҳаси, "Умиджон нур учқун" МЧЖнинг экотуризм маскани, "Сарбон Севинч" МЧЖга тегишли темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда эски бозор ўрнида барпо этилаётган замонавий Марказий деҳқон ва озиқ-овқат бозори қурилиши ҳам ўрганилди.
Шунингдек, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишидаги янги лойиҳалар тақдимот қилинди. Вилоят ҳокими лойиҳалар юзасидан ташаббускорларга зарур тавсиялар, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термиз туманида Элдор Шомуродов номидаги футбол академиясида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан учрашув ўтказилди.
Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Бугун Термиз туманида қурилаётган Элдор Шомуродов номидаги футбол академиясида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Италиянинг "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов иштирокида учрашув ташкил этилди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, футбол мухлислари, ёш спортчилар, нуронийлар, фаоллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокими ўз нутқида Президентимиз томонидан ёшлар ва спорт соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибор натижасида футболда ҳам салмоқли натижалар қўлга киритилаётганини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани муносабати билан барча иштирокчиларни табриклади.
Ёшлар учун замонавий инфратузилма яратиш мақсадида барпо этилаётган футбол академияси яқин фурсатда фойдаланишга топширилиши маълум қилинди. Мазкур муассаса Сурхон ёшларининг иқтидорини ривожлантириш, мамлакатимиз ва жаҳон футболи учун янги истеъдодларни тайёрлашда муҳим ўрин тутади.