Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
1019 - Telegram Web
Telegram Web
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Денов туманига ташрифи доирасида турар жой массивлари, йирик савдо мажмуалари, табиий оқимлардан фойдаланган ҳолда микроГЭСлар қурилиши ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилашга доир режалар тақдимоти билан танишди.

Ташриф доирасида Сариосиё туманидаги "Янги Ўзбекистон" массивида қурилаётган, биринчи ва иккинчи қаватларида савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари жойлашадиган кўп қаватли уйлар, 24 соат фаолият юритувчи сайлгоҳ, шунингдек, "Нилу" туризм қишлоғида амалга оширилаётган туризм лойиҳалари кўздан кечирилди.

Туманда амалга оширилаётган қурилиш ишлари ижроси кўриб чиқилиб, янги турар жой лойиҳаларига сарт берилди.
Ташриф якунида Сариосиё тумани ҳокимлиги биносида қурилиш соҳаси мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, амалга оширилаётган дастур ва лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари бошчилигида Термиз шаҳри ва туманлар ҳокимлари Қашқадарёнинг ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда туризм лойиҳалари билан танишди

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманига ташрифида ирригация ва мелиорация ишлари бўйича тақдимоти, жумладан, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, шўрланишнинг олдини олиш чоралари ҳамда ирригация тармоқларини модернизация қилиш бўйича режалар кўриб чиқилди.

Ишларда камчиликлар мавжудлиги, режалар етарли даражада илмий асосланмагани танқид қилинди. Бир ҳафта муддатда барча тадбирларни илмий ёндашув асосида қайта ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, Фермерлар кенгаши ҳузуридаги жамғарма томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар, шоличиликни ривожлантириш, субсидиялар ажратилиши, зараркунанда ҳашаротлар — хусусан, тут парвонаси ва чигирткаларга қарши курашиш тадбирлари юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Вилоят раҳбари Музработ ва Қизириқ туманларининг чекка ҳудудларидаги далаларда ғўза парвариши - агротехник тадбирлар, ўғитлаш, суғориш ҳамда чилпиш жараёнлари билан ҳам танишди.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ирригация тармоқларини модернизация қилиш борасидаги вазифалар ижросини ўрганиш ишларини Бандихон туманида давом эттирди. Хусусан, мутасаддилар томонидан "Шеробод" машина магистраль канали, "Дўстлик" ҳамда бошқа сув иншоотларини реконструкция қилиш, ички ариқларни бетонлаштириш ишлари юзасидан ахборот берилди.

Вилоят раҳбари янги ер майдонларини ўзлаштириш, аҳолининг томорқаларидан самарали фойдаланиши учун яратилган шароитлар, шу жумладан ариқлар қурилиши ишларини ўрганди. Шунингдек, нуронийлар билан суҳбатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар ва мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Туман раҳбариятига ирригация тармоқларини модернизация қилиш лойиҳаларини тизимли ва сифатли ташкил этиш, белгиланган муддатларда якунига етказиш вазифалари юклатилди.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
💼 Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан Шукуров Шароф Тожибаевич - Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шароф Шукуров 1979 йилда Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида туғилган. 2000 йилда Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабининг бакалавр даражасини, 2005 йилда шу олий мактабнинг магистр даражасини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳаётий фаолият хавфсизлиги, тезкор хизмат фаолиятини ташкиллаштириш.

Меҳнат фаолияти давомида Жиззах ва Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаларида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Тайинловга қадар 2022 йилдан буён Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Долзарб 90 кун: Касб марказлари ўқувчиларнинг севимли масканига айланмоқда

Ёзги таътил даврида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва самарали ташкил этиш мақсадида ташкил этилган "Долзарб 90 кунлик" лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятида илғор хорижий тажрибалар асосида "Касб марказлари" ҳамда қатор таълим ва спорт муассасаларида ўқувчи-ёшлар учун фан, спорт ва касб тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди.

Хусусан, Термиз шаҳар политехникумида фаолият юритаётган “Касб маркази”да кўплаб касб, фан ва спорт тўгараклари ташкил этилган бўлиб, уларда ўқувчи-ёшлар мутлақо бепул ўқитилади.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
2025/07/01 17:15:54
Back to Top
HTML Embed Code: