Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
1012 - Telegram Web
Telegram Web
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ирригация тармоқларини модернизация қилиш борасидаги вазифалар ижросини ўрганиш ишларини Бандихон туманида давом эттирди. Хусусан, мутасаддилар томонидан "Шеробод" машина магистраль канали, "Дўстлик" ҳамда бошқа сув иншоотларини реконструкция қилиш, ички ариқларни бетонлаштириш ишлари юзасидан ахборот берилди.

Вилоят раҳбари янги ер майдонларини ўзлаштириш, аҳолининг томорқаларидан самарали фойдаланиши учун яратилган шароитлар, шу жумладан ариқлар қурилиши ишларини ўрганди. Шунингдек, нуронийлар билан суҳбатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар ва мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Туман раҳбариятига ирригация тармоқларини модернизация қилиш лойиҳаларини тизимли ва сифатли ташкил этиш, белгиланган муддатларда якунига етказиш вазифалари юклатилди.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
💼 Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан Шукуров Шароф Тожибаевич - Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шароф Шукуров 1979 йилда Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида туғилган. 2000 йилда Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабининг бакалавр даражасини, 2005 йилда шу олий мактабнинг магистр даражасини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳаётий фаолият хавфсизлиги, тезкор хизмат фаолиятини ташкиллаштириш.

Меҳнат фаолияти давомида Жиззах ва Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаларида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Тайинловга қадар 2022 йилдан буён Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Долзарб 90 кун: Касб марказлари ўқувчиларнинг севимли масканига айланмоқда

Ёзги таътил даврида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва самарали ташкил этиш мақсадида ташкил этилган "Долзарб 90 кунлик" лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятида илғор хорижий тажрибалар асосида "Касб марказлари" ҳамда қатор таълим ва спорт муассасаларида ўқувчи-ёшлар учун фан, спорт ва касб тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди.

Хусусан, Термиз шаҳар политехникумида фаолият юритаётган “Касб маркази”да кўплаб касб, фан ва спорт тўгараклари ташкил этилган бўлиб, уларда ўқувчи-ёшлар мутлақо бепул ўқитилади.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳар политехникумида ташкил этилган "Ёзги касблар маркази" фаолияти билан танишди. Фан, спорт ва касб тўгараклари, мураббий ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Волонтёр ёшлар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг таклифлари асосида "Ёшлар куни" арафасида байрам дастурлари ва ёзги оромгоҳларда турли тадбирлар ташкил этиш вазифалари белгиланди.

Мутасаддиларга "Касб марказ"лари фаолиятини кенгайтириш, кўпроқ ўқувчи ёшларни жалб этиш ҳамда уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб янги тўгараклар ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, Термиз шаҳридаги 13 ва 15-сонли мактаблар ҳамда 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш ишлари ижроси ўрганилди. Лойиҳаларни сифатли ва ўз муддатида амалга ошириш, таълим масканларини замонавий шароитлар билан таъминлаш бўйича вазифалар юклатилди.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Сурхондарёлик ғаллакорлар мамлакатимизда биринчилардан бўлиб товар дон топшириш режасини ортиғи билан бажарди

Воҳалик ғаллакорлар 2025 йил ҳосили учун 89,3 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар ғалла навларини парваришлаб, бугун, 25 июнь ҳолатига дон корхоналарига 267 минг 287 тонна сара товар дон сотиб, давлат эҳтиёжлари учун товар дон етказиб бериш бўйича шартномавий режа кўрсаткичларини 100,5 фоизга бажардилар.

Жумладан, Термиз туманидаги "Қорахон Пахтакор" ва "Сардорбек Тўхтаев", Жарқўрғон  туманидаги "Аббос AR" ва "Голден Traus", Қумқўрғон туманидаги "Абубакр зироатчи" ва "Кетмон дарвозаси", Шўрчи туманидаги "Қобил Қосим" ва "Амир agro ESS", Шеробод туманидаги "Шайман бобо" каби фермер хўжаликлари гектаридан 95-105 центнердан ҳосил олиб, хирмонга ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Ғаллачилик соҳасидаги ғалабадан руҳланган миришкорларимиз пахтачилик ва бошқа тармоқларда ҳам юқори натижаларга эришиш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманининг тоғли ҳудудида жойлашган “Темир дарвоза” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда икки фуқаронинг кўп йиллик низоли масаласига муносабат билдириб, оилаларнинг арзимас сабаблар билан йиллар давомида жанжаллашиб, душман кайфиятида юриши ва бундан авлодлари ҳам азият чекишини қоралади.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманида ўтказган сайёр қабулдан сўнг Термиз давлат университетининг "Дарбанд" ўқув-амалиёт базаси билан танишди. У ерда университет ректори томонидан мавжуд имкониятлар, улардан самарали фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимот қилинди.

Шунингдек, Хўжамайхона дараси бўйлаб юрилиб, замонавий туризм марказини ташкил этишга қаратилган мастер-режа лойиҳалари билан жойида танишилди. Мазкур режани такомиллаштириш, унга зип-лайн, капсулали уйлар, "ҳикинг", "ҳард trekking", 5 километрли вело ва пиёда йўлаклари ҳамда бошқа замонавий туризм инфратузилма элементларини киритиш вазифалари белгиланди.

Ушбу ташаббуслар Хўжамайхона дарасида экотуризмни ривожлантириш, 1-2 кунлик табиат қўйнидаги сайрлар ҳамда 3 кун ва ундан зиёд давом этадиган экстремал сайёҳлик турлари учун қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
2025/07/04 18:20:00
Back to Top
HTML Embed Code: