#iqtibos
📚 Mehrobdan chayon
✍ Abdulla Qodiriy
Eʼtiborimni tortgan jihati Qoʻqon shahridagi Urganch mavzesi va Oqsaroy boʻldi.
Bugungi kunda Qoʻqon shahrida Oqsaroy nomli biror tarixiy inshoot bormi?
@maknunnnnnnn
Xudoyorxonga 1283-nchi yilda uchunchi martaba istibdodining achchig' zulm va ta'addilarining jonsor taxtka chiqish nasib bo'ldi. Uning oxirg'i saltanati xonliq qora sahifalarini tashkil etadir. 1283-nchi hijriydan nafas olib, Farg'ona ustida o'zi tilagancha qamchi o'ynatqan. 1292-nchigacha bo'lg'an sakkiz yil, Xudoyorning erkin va zulm tig'ini kambag'allar qoni bilan sarbast bo'yag'an so'ngg'i davridir. Mamlakatni obod qilish bahonasi bilan 1284-nchi yilda Qo'qon kosiblarini haqsiz - muft (tekin) ishlatib yangi rasta, karvonsaroy, paxtasaroy va kopponlar bino qildirdi. 1285-nchi yilda Qo'qonning O'rganch (!) mavze'ida mashhur Oqsaroyni (!) soldirdi, uzoq joydan arig' qazitib kelib, Oqsaroy atrofini sug'ortirdi. Issig' kunlarda salqinlash, malika xonimlar bilan ishrat qurish uchun "Bog'i Eram yasatdi. Onasi Hokim oyimnig vasiyatiga muvofiq, 1286-nchi yilda "Hokim oyim madrasasi" deb mashhur madrasani, yana shu yilda Amir Umarxon tarafidan asosi qo'yilgan ma'lum yangi o'rdani ham tevaragida bog' va gulzorlari bilan ishlatib bitirdi.
📚 Mehrobdan chayon
✍ Abdulla Qodiriy
Eʼtiborimni tortgan jihati Qoʻqon shahridagi Urganch mavzesi va Oqsaroy boʻldi.
Bugungi kunda Qoʻqon shahrida Oqsaroy nomli biror tarixiy inshoot bormi?
@maknunnnnnnn
👍3🔥1
Odamlarning nazarida mendagi odamovilik, g'alati fe'l-atvorning sababi ko'p kitob o'qiganimda edi. Negadir qishlog'imdagilar kitob o'qishdan qo'rqar yoki xush ko'rmasdilar.
Bir paytlar qishlog'imizning guzarida kutubxona bo'lib, bolalar, ko'proq qizlar kirib turardi, bino xaroblashib ketgach, buzib tashlanib, o'rniga chorva mollari uchun yem sotiladiganga do'konga aylantirib yuborishdi.
Otam kitob o'qishimga qarshilik qilmasdi-yu, har safar shahardan kitob olib qaytganimni ko'rganda, "Esiz, shuning puliga ikki quti sigaret berardi-ya", deb g'ashimga tegardi.
📚 Bezori
✍ Mirodil Joʻrayev
@maknunnnnnnn
🔥4❤1
Saviyali kontent qilish qanchalik qiyin boʻlsa, yaxshi post yozish ham ancha murakkab ish aslida (Tarix, umuman ilm-fan nuqtai nazaridan yondashdim).
Kanalimga biror tarixiy mavzudagi postni yozishdan avval bilgilarni iloji boricha sinchiklab tekshirib koʻraman, soʻngra umumiy maʼlumotlarni jamlab kanalga xulosa shaklida yozaman.
Afsuski, qoʻlimdan kelgancha saviyali va sifatli post tayyorlashga harakat qilgan sarim, kanaldagi aktiv pasayib borayapti, koʻrishlar soni kam.
Kanalim balki zerikarlidir, koʻpchilik koʻngliga oʻtirmas, ammo men arzon-garov tashviqot vakili emasman, ommaning xohish-istaklari bilanda hisoblashmayman.
Men obunachilarimga tariximizning ochilmagan qirralari koʻrsatishga, asl adabiyot, sheʼriyat bilan tanishtirishga harakat qilaman.
Kanal yoqsa marhamat, yoqmasa bemalol, hech kim ushlab turgani yoʻq.

🔥10❤1👍1
Tarixda zinadan yiqilib vafot etgan shaxslar, hukmdorlar haqida oʻqiganmiz, ammo bu bizga biroz erish va kulguli tuyiladi.
Aslida, oʻrta asrlardagi zinalar hozirgi kabi keng boʻlmasdan tor va aylana shaklda boʻlib, meʼmorlar qalʼa, umuman majmuani dushmandan saqlab qolish maqsadida atayin tor va aylana shaklda ishlab chiqilgan aqlli mudofaa usulidir.
Bu zinalarda yurish biz uchun biroz noqulay, shaxsan oʻzim Ishratxonaga borganda ikkinchi qavatiga chiqish va tushish jarayonida Humoyunning zinadan yiqilib bekordan bekorga oʼlmaganiga amin boʻlgandim.

🔥3👍2❤1😁1
Har kimning ideali oʻziga oʻxshagan boʻladi.
Shunday ekan, hozirgi odamlarning ideali kim, ularga nima kerak?
Nega ularning xayolini samoviy tafakkur, xudoning qudratiga tutash, ulug'vor g'oyalar band etmaydi, nahotki umrlarini arzon-garovga tikib yuborishsa, qumursqalardan ajralib chiqishni xohlashmasa. Nega endi do'zax qorishib ketgan dunyoda jannat qurishga intilishadi.
«Bezori» Mirodil Joʻrayev
@maknunnnnnnn
🔥2👏1
Forwarded from Prof. Sherzod
Тўғри ва нотўғри тарих
Одатда турли ҳайпчи рил ва қисқаметражли видеоларга муносабат билдирмайман, лекин Давлетов твиттеридаги бир видео олдидан жим ўтиб кетолмадим.
Видеода мен танимайдиган бир йигит тарихий шахслар орасидан ким биландир учрашиш имкони бўлганида, Адолф Ҳитлер билан учрашишни хоҳлашини айтади.
"Нима учун?" деган саволга, аслида "Бизга қайсидир маънода тарихни нотўғри ўргатишган... тарихда ёмонланган одам (Ҳитлер) аслида тўғри иш қилган" деб жавоб беради.
Афсуски, йигит "нотўғри тарих" деганда айнан қайси тарихни назарда тутишини айтмаган. Мактабда ўргатиладиган тарихми, университетдаги тарих дарсларими, ё оммабоп "мейнстрим" тарихни назарда тутганми, бизга қоронғу. Шунга қарамай, бу тарих устидан ҳукм чиқарадиган, тарихни тўғри ва нотўғрига ажратадиган "тарихчимиз" тарихни Инстаграм ё Тиктокдан ўрганган, деган шубҳам бор.
Охирги пайтлар, бир томондан Исроил армиясининг ноинсоний ҳаракатлари сабаб, иккинчи тарафдан азал-азалдан мавжуд бўлган антисемитизм сабаб, Ҳитлерни ёқтирадиганлар кўпайгандек. Твиттернинг X'га айланишидан кейин назорат пасайиши, турли ноанъанавий фикрларни қўрқмасдан ёзиш имкони пайдо бўлгани сабабдир. Твиттеридаги расмига Ҳитлерни қўядиган, изоҳларда "Ҳитлер яхши иш қилган" деб ёзадиганларни кўргандим. Интервюдаги йигит шулардан бири.
Бундай фикрларни кўриб, ёқамни ушлайман, демайман. Ҳайрон ҳам қолмайман, аслида. Тор фикрлайдиган, бутун халқлар ҳақида юзаки (одатда салбий) хулоса қиладиган, тил билмайдиган, китоб ўқимайдиган одамлар ҳамиша бўлган. Одамларни терисининг ранги ё эътиқодига қараб яхши-ёмонга ажратадиганлар орамизда минг йиллардан бери бўлган. Аммо ҳайпларга ўч, кўпчилик тарихни жиддий олимлардан эмас, тиктоку инстаграмдан ўрганадиган замонда, бундайларнинг сони хавфли даражада ортиб кетаётгандек.
Қизиғи, кўпинча битта тарих китобини ўқиб тугатмаган бундай инсонларнинг кўпчилиги тарихни хоҳлаган одам хоҳлаган кўйда ёзиши мумкин дейди. Тарихни аслида сафсата деб ўйлайди. Тарихнинг менга ёққан талқинларинигина танлаб, ёқмаганларини "нотўғри" дея оламан, деган фикрда.
Бундай инсонларга, хусусан интервюдаги йигит билан ҳамфикр одамларга айтиш мумкин бўлган бир нечта гап:
- Яҳудийларни қиргани учунгина улуғлаганингиз, суҳбатини олмоқчи бўлганингиз Адолф Ҳитлер сизга инсон сифатида эмас, "чала-инсон" ёки "паст-инсон" деб қараган бўлишини билармидингиз? Ўзбек, туркий ё мусулмон бўлганингиз учун, нацистларнинг ирқий иерархиясида (энг қуйи поғонадаги) яҳудийлардан сал юқорироқ бўлсада, славянлардан пастроқ "туб-инсон" (Untermensch) бўлардингиз. Катта эҳтимол билан Ҳитлернинг Розенберг, Ҳиммлер, Ҳайдрих каби ёрдамчилари яратган концлагерлар империясида сизни қул қилиб ишлатиб, тери билан суякка айланган баданинингизни ишга ярамай қолгандан кейин газлаб-ёқиб юборишган бўларди. Лагерларда нацистлар ва уларнинг мазлумлари одам қиёфасини йўқотиб, букчайиб-эгилиб қолган ярим ўлик маҳбусларни "мусулмонлар" (намозга эгиладиган мусулмонларга қиёсан) деб чақиришганларини биласизми?
- "Ҳитлер яҳудийларни қирган" деган фикр нотўлиқ фикрдир. Ҳитлер ва унинг жаллодлари қурган ўлим машинаси 3.3 млн совет асирини, бир неча миллион яҳудий бўлмаган европаликни, минглаб "лўли" (Синти/Рома), ногиронлар (Ҳитлернинг "Эвтаназия" дастури ҳақида ўқиб кўринг) ва минглаб фашист тизимига қарши чиққан сиёсий маҳбусларни (коммунистлар, руҳонийлар) йўқ қилган. Муҳими, уч миллиондан кўпроқ совет асири орасида сиз билан бизнинг боболаримиз, бизнинг шаҳар-қишлоқлардан чиққан аскарлар ҳам бўлган. Яҳудийларни ёмон кўрганингиз учун "Ҳитлер тўғри иш қилган" дейишдан олдин, ана шу бобокалонларингизни, улар Ҳитлердек золимни маҳв қилиш учун нега жонини беришганини бир неча дақиқа бўлсада ўйлаб кўрмайсизми?
Ва охирги гап: бир геноцидни қоралаш учун миллионлаб бегуноҳларнинг ёстиғини қуритган бошқа бир геноцидни оқлаб чиқиш шарт эмас.
Тарих қанчалик "сохта фан" ё "сафсата" бўлиб кўринмасин, унинг жамиятдаги ўрни, вазифалари жуда муҳим. Тарихчилар жамиятда турли ҳитлерсевар манқуртлар кўпайиб кетмаслигига ҳам ҳисса қўшишлари керак.
@profsherzod

X (formerly Twitter)
davletovuz (@davletovuz) on X
👍1
Prof. Sherzod
Тўғри ва нотўғри тарих Одатда турли ҳайпчи рил ва қисқаметражли видеоларга муносабат билдирмайман, лекин Давлетов твиттеридаги бир видео олдидан жим ўтиб кетолмадим. Видеода мен танимайдиган бир йигит тарихий шахслар орасидан ким биландир учрашиш имкони…
Men ham biroz avvalroq bu haqida yozgandim, mendan farqli ravishda bu post muallifi Yaponiya, Angliya universitetlarida dars bergan.
Ioann Shiltbergerning yozishicha, Temur «yetti yillik yurish»dan qaytgandan soʻng (1404) bir xotini qatl ettiradi.
Ioann Temur qatl ettirgan ayolning ismini aytmaydi, balki uni yosh ekanligini taʼkidlaydi. Unga koʻra, Temur safardalik vaqtida oʻsha yosh xotin bir bek bilan sevishib qoladi, Temur safardan qaytgach, keksa ayoli (Saroymulkxonim) bu haqida aytib, ishonmasa uning sandigʻini ochib koʻrishini, sandiq ichida oʻsha bekdan kelgan uzuk va xatlar borligini aytadi. Temur sandiqni ochib koʻradi, Saroymulkxonimning gaplari tasdiqlanadi. Qattiq gʻazablangan Temur u ayolini qatl ettiradi. Bekni tutish uchun esa 5000 kishilik qoʻshin yuboradi, bek Mozandaronga qochadi.
Saroy tarixchilari bu haqida yozishmagan boʻlsada, Ioann va Ibn Arabshohda bu voqea qayd etiladi, xususan Ibn Arabshoh ham uni xiyonat qilganligini taʼkidlaydi, ammo uni Temur oʻz qoʻli bilan boʼgʻib oʻldirdi deydi. Ibn Arabshoh bu ayolning ismini aniq keltiradi, uning ismi Choʻlpon Mulk Ogʻo edi.
U Temur hayotining soʻnggi yillarida ancha koʻzga koʻringan va sevimli xotinlaridan biri edi, Ioann ham Temurning sevimli xotinlaridan biri ekanligini yozadi.
Rasmiy manbalarga uning nomida 1404-yil voqealarida tilga olinsada, Temur vafotidan soʻng tilga olingan ayollari orasida uning nomi koʻrinmaydi, Klavixo uni toʻy bazmlarida koʻrganini qayd etadi, demak bu voqea 1404-yil noyabr va 1405-yil fevrali oraligʻida boʻlgan deb xulosa qilsak boʻladi.

🔥6❤2⚡1
#nazm
NIYAT
Onamni aldadim soppa-sog‘man deb,
Otamni aldadim: “Pulim bor doim”.
Og‘amni aldadim: “Borarman, nasib”...
Men seni nima deb alday, Xudoyim?!
G‘unchani gul dedim – kuldi, quvondi,
Bulbul deb aytganim chumchuqmi, bilmam,
Bunda baxt bor dedim, erkam ishondi...
Robbim, endi meni yolg‘onchi qilma!
© Mansur Jumayev
@maknunnnnnnn
NIYAT
Onamni aldadim soppa-sog‘man deb,
Otamni aldadim: “Pulim bor doim”.
Og‘amni aldadim: “Borarman, nasib”...
Men seni nima deb alday, Xudoyim?!
G‘unchani gul dedim – kuldi, quvondi,
Bulbul deb aytganim chumchuqmi, bilmam,
Bunda baxt bor dedim, erkam ishondi...
Robbim, endi meni yolg‘onchi qilma!
© Mansur Jumayev
@maknunnnnnnn
🔥5❤🔥2❤1
“XALQ PODAGA AYLANMOQDA...”
Estradaning hayosiz yumoristik konsertlarida yotib qolguncha qahqaha otyotgan olomon va bunday ahmoqona hayvonish kishnashga o‘xshab ketadigan kulgini millionlab televizorlarda ko‘paytirib tarqatilishi, uyatini yo‘qotgan qizlarning televizorga chiqib olib o‘zlarining ishqiy sarguzashtlari lazzatlarini hikoya qilishlari, maktablarda adabiyot darsi qisqartirilganini ko‘rib, eshitib – menda kimnidir xalqni podaga aylantirishni juda-juda istayotgandek tassurot uyg‘otadi... Biz aql bovar qilmas axloqsizlik, razolat, ichkilikbozlik, g‘iybatlarga yo‘l ochib, har qanday buyuk aql-idrok egasini beshikdayoq bo‘g‘ib o‘ldirishga qodir bo‘lib boryapmiz... Xalqning aksariyati esa bu palag‘da va sasigan xo‘rakni xursandlik bilan hazm qilib yubormoqda.
Oleg Basilashvili. Iz knigi “Neujeli eto ya?! Gospodi...”
Jaloliddin Safoyev tarjimasi

🔥8❤2
81-MAKTUB.
ERONNING MASKOVDAGI ELCHISI NARGUMDAN OʻZBEKKA, PARIJ
Dunyodagi barcha xalqlarning ichida, qimmatli do'stim O'zbek, hech qaysisi istilochilik shuhrati va koʻlamida mo'g'ul-tatarlardan ustun bo'lmagan. Yer yuzining haqiqiy hukmroni - mo'g'ullar: qolgan barcha millatlar va elatlar esa go'yo ularga xizmat qilish uchun yaratilgan. Bu xalq saltanatlarning barobariga ham tuzuvchisi, ham buzuvchisi: u o'z qudratini butun jahonga ko'rsatgan, asrlar davomida odamlarning ofati bo'lgan.
Mo'g'ullar Xitoyni ikki marta bosib olganlar va hanuz uni izmlarida saqlab turibdilar.
Ular Buyuk Mo'g'ul imperiyasini tashkil qiladigan bepoyon yurtlarga hukmronlik qilmoqdalar. Ular Eronda mutloq hokimlar, Kir va Vistaspalar o'tirgan taxtda viqor bilan oʻtirmoqdalar. Ular Maskovni zabt etishgan. Turklar nomi bilan ular Yevropa, Osiyo va Afrikada ulkan istilolar qilganlar va jahonning uch qismi ustidan hukmronlik qilmoqdalar.
Agar uzoqroq o'tmishdan gapiradigan bo'lsang, Rim imperiyasini tor-mor qilganlar ham aynan ayrim mo'g'ul-tatar urug'laridan tarqalgan odamlar bo'ladi.
Chingizxon istilolari oldida Iskandar bosqinchiliklari hech nima emas. Bu g'olib xalqqa faqat ajoyib jasoratlari xotirasini madh etadigan tarixchilar yetishmagan. Qancha umrboqiy ishlar ko'milib, unut bo'lib ketgan!
Qancha biz tarixini bilmagan saltanatlarga mo'g'ullar asos solganlar! O'z davridagi shon-shuhrati bilangina kifoyalangan va mag'lubiyat alamini toabad tatimaslikka ishonchi komil boʻlgan bu jangovor xalq o'zi qozongan zafarlar haqida keyingi avlodlarga xabar berish to'g'risida aslo qayg'urmagan.
Maskov. Robi'ul-avval oyining 4-kuni, 1715-yil
«Fors nomalari» Sharl Lui Monteskye

👍4❤3
Sharl Lui Monteskye (1689-1755) fransuz faylasufi, yozuvchisi, sotsiologi.
«Fors nomalari» tarixiy mavzudagi asar emas, muallif bu yerda tarixiy voqeiylikni isbotlashga harakat ham qilmagan.
Asarda sharq va gʻarb solishtiriladi, muallif Fransiya va Yevropaning tartiblari, qoidalari tanqid ostiga oladi, shu bilan birga sharq ham bu tanqidlardan benasib qolmaydi.
Yuqoridagi parchada muallif bir qancha chalkashliklarga yoʻl qoʻyadi. Turk va moʻgʻullarni chalkashtirib yuboradi. Shuning uchun bularning hammasini haqqoniy tarix deb qabul qilish kerak emas.

👍5❤1
“TABIIY EMAS, SUN’IY TANLANISH KЕCHMOQDA
Bizda tabiiy tanlanishning teskarisi sodir bo‘lmoqda: eng talantsiz, hech nimaga arzimaydigan, noshud va bag‘ritoshlar yashab qolmoqda; eng kuchli, iste’dodli, aqlli va bunyod etish va qalbi g‘ayrat-shijoatga to‘la odamlar esa halok bo‘lmoqda. Chunonchi, tashqaridan qaragandan bu jarayon stixiyali, tartibsiz, o‘z-o‘zidan sodir bo‘layotgandek va qaysidir ma’noda tabiiydek ko‘rinsada – bu tabiiy emas, sun’iy tanlanishdir.
Yuriy Nagibin, rus yozuvchisi

👍4
Qadimgi Misrda mushuk muqaddas hayvon hisoblangan.
Ularning hosildorlik, xotirjamlik, onalik ilohi hisoblangan Bastet mushuk boshli, ayol shaklida tasvirlangan.
Mushuklar ilk bor qadimgi Misrda qoʻlga oʻrgatilgan va ular dastlab faqatgina zodagonlarda boʻlgan. Agar mushuk vafot etadigan boʻlsa, mumiyolanib dafn etilgan, egasi u uchun 70 kun aza tutgan. Qadimgi Misrda mushuklar uchun alohida qabriston ham boʼlgan.

Bizda feʼl-atvorlar bir qolipga solingan, illo ular kuch bilan majburan singdirilgan: biz odamlarni tabiatan qanday boʻlsalar, shunday emas, balki majburan singdirilgan feʼl-atvor bilan koʻrishga odatlanganmiz. Aql va qalbni bunday asoratida turli tilda va jiloda soʻzlaydigan tabiatning emas, qoʻrquvninggina tovushini eshitamiz.
📚 Fors nomalari
✍ Sharl Lui Monteskye
@maknunnnnnnn
🔥1
Qiziq maʼlumotga duch keldim, Davlatshoh Samarqandiyning yozishicha, Xalil Sultonning beklari Shodi Mulkning davlat ishlariga aralashishiga qarshi boʻlishgan va shu sababli
« Shodi Mulk davlat ishlariga juda koʻp aralashdi, buni qabul qilolmagan beklar Xalil Sultonni tutib, oltin zanjir bilan bogʻlashdilar va Shodi Mulk xotunning quloq va burunlarini kesdilar»
Balki, muarrix bu yerda 1409-yildagi Xudoydod isyonini nazarda tutgan boʻlishi mumkin, lekin menimcha quloq va burunlarini kesganligi boʻrttirish, chunki boshqa manbalarda bunaqa maʼlumot keltirmaydi, shunisi aniqki, Shodi Mulk bozorda sazoyi qilingan, kerakli jazosini olgan. Muarrix, bu yerda jazoning qanchalar ogʻir boʻlganligini koʻrsatmoqchi boʻlgan boʻlishi ham mumkin.

Biz eng zoʻr tomoshabinmiz, har qanday mukofot berishsa ham kam, yaqinda Nurota togʻlaridagi Fozilomon qurib qolganligi haqida aytishgandi, ajab emas, Aydarkoʻldek yirik bir koʻlni quritib, uni toʻldirish haqida besamar konferensiyalar oʻtkazsak)
https://youtu.be/mq4wiSqxIjU?si=gVflOpUcW4duZxGh

YouTube
Iqlim o‘zgarishining ayanchli oqibatlari: Aydarko‘l ham quriydimi?
So‘nggi yillarda iqlim o‘zgarishlari butun dunyoda jiddiy muammolarga sabab bo‘layotgani hech kimga sir emas. Harorat oshmoqda, yog‘ingarchilik tartibi buzilmoqda, bir joyda suv toshqinlari kuzatilsa, boshqa joylarda qurg‘oqchilik hukm surmoqda. O‘zbekiston…