Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
7716 - Telegram Web
Telegram Web
Бир аёл қўшнисини ғийбат қилибди. Ғийбат гап тезда қишлоқ аҳолисига тарқабди. Fийбат қилинган одам эса анча изтироб чекибди. Маълум вақтдан кейин ҳалиги аёл қилган ишидан пушаймон бўлибди. Хатосини қандай тузатишни билмай, бир доно зотга мурожаат қилибди.

Донишманд унга шундай маслаҳат берибди:
— Бозорга бориб товуқ сотиб ол ва сўйдир. Кейин уйга қайтишда, патларини юлиб, йўл бўйи ерга сочиб кел.

Аёл бу ғалати насиҳатга ҳайрон бўлса-да, донишмандга ҳурмати туфайли, ишни айтилгандек бажарибди. Эртаси куни донишманд аёлга:
— Кеча ташлаб келган патларингни бугун териб кел, — деб буюрибди.

Аёл кечаги юрган йўлидан бориб, патларни тўпламоқчи бўлибди. Қараса, шамол барча патларни учириб кетган экан. Соатлаб излаш натижасида, бор- йўғи бир-иккита патни топибди. Доно зот унга шундай дебди:
— Кўрдингми, уларни ерга ташлаш осон, аммо қайта тўплашнинг иложи йўқ. Fийбатни ҳам қилиш осон, бироқ асоратини кетказиш ниҳоятда мушкул...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Меҳмонга боришда буларни хисобга олиб қўйинг:

• Фарзандли оилага иш кунлари меҳмон бўлиб борилмайди;
• Фарзандли уйга меҳмон бўлиб борилганда кечгача ўтирилмайди;
• Янги туққан аёлнинг уйига еб-ичарга меҳмонга борилмайди;
• Ҳар бир боланинг уйқу тартиби бўлиши керак, бу тартиб меҳмончилик учун ўзгартирилмайди.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БОЛАМНИ ЎЛДИР (ҳаётий воқеа)

Каъба олдида турган соқчи йиғлаб дуо қилаётган бир одамга эътибор берди. У йиғлаб:
— Аллоҳим, менга ҳам фарзанд бер, — деб дуо қилар эди.

Орадан 20 йил ўтиб, ҳалиги соқчининг қулоғига яна ўша овоз чалинибди. Ҳалиги одам йиғлаб:
— Эй Аллоҳим, боламни ўлдир, — деб дуо қилар эди.

Соқчи ҳалиги одамнинг олдига бориб:
— Биродар, бундан 20 йил аввал Аллоҳдан бола сўраб дуо қилаётган эдингиз. Энди нимага унга ўлим тилаяпсиз? — деб сўради. У шундай жавоб қилди:
— ...

Давомини ўқиб, йиғлаб юборишингиз аниқ. Чунки кўпчилигимиз шу хатоини қиламиз...
• Одамларнинг гапидан қўрқиб яшасангиз ҳаётдаги мақсадингизни йўқотиб қўясиз. Мақсадингиз  бўлмаса сиз деярли мавжуд эмассиз...
• Одамларга гап учун арзимаган сабаб керак. Ким нима деса десин. Сиз эса мақсадларингиз сари дадил қадам ташланг...
• Сизни ҳам ўзгалар ҳаёти билан ишингиз бўлмасин...
• Биз йўлдамиз ортга қайтиш йўқ...
• Қачондир йўл охирга етади...
• Ва биз бу дунёдан охират эшигига етамиз...
• Қўйинг ташвишларни...
• Завқланиб яшанг...
• Тақдирингиздан рози бўлинг...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тоғда жарликдан ўтиш учун якка-ёлғиз кўприк бор экан.
Шу кўприк олдида бир йигит бизнес билан шуғулланарди, яъни кўприкдан ўтмоқчи бўлган одамларни 100 сўмга опичиб ўтказиб қўярди. Бир куни тоққа туристлар группаси келибди. Ҳаммаси чуқур жарликдан қўрқар, шунинг учун йигитнинг ёрдамига мухтож эди.

Йигитнинг иши юришиб кетибди. Қараса, шу кетишда олиб ўтаверса, уч-тўрт соат вақт кетади.
— Икки елкамга икки кишини олсам, тезроқ бўлади, кўпрок пул тушади, — деб икки кишини ортиб олибди. Кўприкнинг ярмига келганда, мувозанатни тутолмай йуловчилардан биттасини жарликка тушириб юборибди. Шунда у афсусланиб:
— Эх, эссиз.100 сўм пул ҳайф кетди-я, — деганакан.

Ушбу ҳангомани ўқиб очиғи кулишни ўрнига негадир ачиниш хиссини туйдим. Йўқ, жарликка қулаган одамни тақдирига эмас, балки ҳақиқий ҳаётда ҳам худди шунақа одам ўрнида аллақандай “100 сўм” ни тасаввур қилувчи "тубанлик жарлигига қулаб бўлган" кишиларни учратиш оддий ҳолдай бўлиб қолаётгани учун ачиндим...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уруғни қаерга экканингизни эсдан чиқариб қўйсангиз, аниқки, тез кунда ёмғир уни қаерга экканингизнинг хабарини беради.

Шунинг учун қаерда бўлса, яхшилик уруғини экаверинг. Кимга бўлса ҳам яхшилик қилаверинг.
Чунки сиз қачон ва қаерда унинг манфаатини кўришингизни билмайсиз. Лекин албатта манфаатини кўрасиз.

Яхшилик қилинг. Яхшилик қилишингизга арзимасада, қилаверинг. Чунки яхшилик уруғи қаерга экилса ҳам, ҳеч қачон зое бўлмайди. Яхшилик улашиш қандаям яхши. Чунки гоҳида унинг мукофотини дунёда оласиз ёки охиратингизга захира бўлиб туравеарди.

Ҳа, хайрли ишга имзо қўйган киши, агарчи ўзи кўздан ғойиб бўлса ҳам, унинг гўзал имзоси сақланиб қолаверади. Жаннат сиз каби яхшилик қилувчиларга муштоқ! Ҳеч қачон бировнинг дилини оғритманг, унинг қувончини йўқотманг!

Чунки умримиз қисқа, қабримизда ётганимизда бизни дуойибад қиладиганларга эмас, балки, бизни хайрли дуо қиладиганларга муҳтож бўламиз.

Кунингизни ҳурмат-эҳтиром, инсонийлик, ихлос, тоат-ибодат ва тартиб-интизомда ўтишига одатланинг. Уйлаб куринг... Яхшилаб, кимга качон яхшилик килдик. Шошилинг умр киска...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яхши инсон ким?

• Қарз сўралганда берган одам эмас, ҳолингдан хабардор бўлиб ўзи ёрдам таклиф қилган инсон — яхши инсон!
• Қурбонликка қўй сўйиб, бадавлат дўстларига улашган одам эмас, озгина бўлса ҳам, имкони борича мискинларга тарқатган инсон — яхши инсон!
• Оиласига қўша-қўша қасрлар қуриб берган одам эмас, кулбада яшаса ҳам, аёлини кўзида ёши йўқ инсон — яхши инсон!
• Фарзандларини чиройли кийинтириб қўйган эмас, чиройли тарбия берган инсон — яхши инсон!
• Тўқчиликда мазза қилиб яшаган эмас, йўқчиликда сабр қилиб яшаган инсон — яхши инсон!
• Омадинг келганда ҳамиша сен билан бўлган эмас, омадинг кетганда ҳам ёнингда турган инсон — яхши инсон!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Битирувчиларга мурожаат!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ГЎР УСТИДА БИР ИТ ИНГРАР ЗОР...

Қабристонда кеча ёққан қор
Милдир-милдир эриб ётибди.
Гўр устида бир ит инграб зор,
Лойга бағрин бериб ётибди.

Кеча тобут кўтарилган дам
У беором югурган-елган.
Қувсалар ҳам, тош отсалар ҳам
Эл ортидан мозорга келган.

Отасидан айрилса агар
Бунча куймас одам боласи.
Ёлғон эди кеча йиғилар,
Рост эди шу итнинг ноласи.

Совуқ тунда қотиб, дийдираб,
Қабрга у қўйиб ётди бош.
Эриган қор каби милдираб
Кўзларидан тинмай оқди ёш…

Биз инсонмиз, соҳиби дунё,
Қудратлимиз, мағрурмиз, тўқмиз.
Садоқатда, меҳрда аммо
Шу бечора бир итча йўқмиз...

© Эркин ВОҲИДОВ.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қиличсиз забт этилаётган Европа...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Kia Sonet – 29 985 000 сўмдан бошланғич тўлов билан замонавий ва тежамкор ҳамроҳга эга бўлинг!

🔥 Шартлар:
-Тўлов муддати – 5 йил
-Бошланғич тўлов – 15%
-Даромадни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.

🔍 Нега Kia Sonet?

-1.5 литрли ишончли атмосферали двигател (100 км га 6.2 литр);
-ABS, ESC, HAC хавфсизлик тизимлари;
-Android Auto ва Apple CarPlay билан жиҳозланган 8 дюймли рангли дисплей;
-6 та динамик ва симсиз қувватлаш тизими.

*Бошланғич тўлов нархи суғурта ҳисобга олинмаган ҳолда кўрсатилган.

📞 Батафсил маълумот: +998 55 500 05 33
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўлдан кетганини ушлаб қолганча, қўлингда борини тутиб қол...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз боғчада буюк саркардаларнинг ролини ўйнаб чиқар эдик, ҳозиргилар "Жумавой" бўлишяпти экан)

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингиз қўрқмас бўлиши учун қуйидаги маслаҳатларга қулоқ солинг:
1.
Унинг фикрини эшитинг, ҳар сафар эмас, хар доим;
2. Ютказганида эмас, уринаётганида мактанг;
3. Телефон эмас, этибор беринг.
4. Ёлғизликда эмас, меҳрда улғайсин.
5. Ҳар доим ёнида эмас, орқасида туринг — таянч булиб.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳволга қаранг

Замонавий муаммолар тараннум этилган мумтоз қўшиқ.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар соқов бўлиши мумкин, лекин кўр эмас!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмонлар билан қўшни бўлишнинг касофати...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингни бахтли ҳис этишнинг иккита йўли бор: биринчиси, ўзингда бор нарсанинг қадрига етиш, иккинчиси, ҳаётингда бундан ҳам ёмон кунлар бўлмаганига хурсанд бўлиш.

А. П. Чехов

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Имконият ҳаммага берилади...

Эълонда шундай ёзилганди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.
- Бемаънилик! - минғирлади дайди ва газетани ирғитиб юборди.
Кўчада егулик излаб юриб, деворга осилган эълонга кўзи тушди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.
- Адашиб ёзишганмикин? - ўйлади у ва йўлида давом этди.
Шоҳкўчага чиққач, катта қилиб ёзилган эълонни кўрди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.

Дайди ўйланиб қолди. У бундай эълонни қайси аҳмоқ ёзганлигини билишга қизиқди ва текшириб кўрмоқчи бўлди. Унинг чўнтагида бир долларидан бошқа йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Эълондаги манзилга бориб, виллага кўзи тушди.

Эшик қўнғироғини чалди. Эшикни бир гўзал аёл очди.
- Кечирасиз, эълон бўйича келувдим. Бу ҳазилми?
- Нима деяпсиз! Асло, ҳазил эмас.
- Нархини айтаман: бир долларми?
- Ҳа бир доллар. Агар сотиб олишни истасангиз, марҳамат, кириб кўришингиз мумкин.

Кўрганларидан қувончга тўлган дайди сўнгги долларини аёлга берди ва муҳташам вилла соҳибига айланди. Лекин барибир унинг нархи нима учун бунчалик арзонлигини билишга қизиқди. Аёл унга жилмайганича жавоб берди:
- Марҳум эрим ўлимидан олдин қилган васиятида ушбу виллани сотишимни ва пулини унинг маъшуқасига беришимни айтган. Эримнинг васиятини бажаришим керак-ку. Эълон ярим йил осилиб турди ва биргина сиз ушбу эълонга қизиқиб келдингиз.

P.S.: Ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланишга ҳаркат қилинг!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/13 19:23:24
Back to Top
HTML Embed Code: