tgoop.com/ibratdir_dunyom/7860
Last Update:
🎯 Ўзинга ишон!
👀 Бошқалардан доим ёрдам кутган инсон... Бир кун келиб фақат ўзидан ёрдам кутиш кераклигини тушуниб қолади.
⏳ Шунда ҳаёт сенга битта савол қўяди:
“Сен ўзинг нима қилдинг?”
Жавоб бўлмаса - қадр кетади. Эътибор йўқолади. Суянч бўлмайди.
🔚 Нима қилиш керак?
▫️ Масъулятни ол. Осон иш эмас)))
– “Агар мен қилмасам, ҳеч ким қилмайди” деган фикр билан яшашни ўрган.
▫️ Кичигидан бошла.
– Дарров катта натижа кутма.
▫️Хато қилишдан қўрқма.
– Хато — сени ўстиради. Лекин бир хатони такрорлайверма.
– Қўрқув сени ушлаб туради.
– Ҳаракацизлик эса — йўқотиш демак.
🔥 Ҳаётда шундай қоида бор:
Ҳар куни битта қадам бўлса ҳам, ўзинг учун, ўсишинг учун ҳаракат қил.
Шикоят қилма. Нолима. Орзуиндаги “Ўзинг”ни ўзинг қур.
Финиш: Эртага - сенда тажриба бўлади. Ишонч бўлади. Ва - ҳеч кимдан ёрдам кутмайдиган, аксинча ёрдам берадиган "Ўзинг".
Лидерлар сафида бўл.
Ибрат излаганга — ибратдир дунё