tgoop.com/ibratdir_dunyom/7855
Last Update:
Мен озиқ-овқат дўконнида сотувчиман. Туманимиз кичкина, шунинг учун ҳамма бир-бирини танийди. Мен ҳам доимий мижозларимни танийман.
Мен 8 ёшли болакайга эътибор қарата бошладим. У оддий, лекин озода кийинади. Дўконнга ҳар доим рўйхат билан келиб харид қилиб кетади.
Яқинда билсам, унинг уч нафар ака ва опаси бор экан. У энг кичиги экан. Онаси уни туғаётиб вафот этган. Дадаси эса турмуш қийинчиликларига дош беролмай ичкиликка берилиб кетган. Оила боқиш ташвиши энг катта фарзанд зиммасида. У ишлаб пул топади. 14 ёшли синглиси эса уйларни йиғиштиради, кирларни ювади.
Болакай яқинда хурсанд келди: унга кучук сотиб олиб беришибди. Унга қараб йиғлагим келди. У тенги болалар айфони бошқача рангда эканлигидан хафа бўлишади. У эса кучук олиб беришгани учун ўзини бахтли сезмоқда.
Ибрат излаганга — ибратдир дунё