tgoop.com/ibratdir_dunyom/7851
Last Update:
— Эрим янги кўйлакка пул бермади.
— Сен нима дединг?
— “Баъзи аёллар ҳар ой янги кўйлак кияди” дедим.
— У-чи? Нима деди?
— “Баъзи аёллар бир кўйлакни беш йил кияди” деди.
— Боплабди! Хафа бўлмагину дугонажон.
— Ие, сен ҳали мен тараф эмасмисан?
— Эринг тилла одам. Ҳар ой олиб бермасаям шкафингни тўлдириб қўйибди кийимга.
— У кўйлакларимни кийганман. Ҳамма кўриб бўлган.
— Ҳмм, бир гап айтайми?
— Айтақолинг энди. Ичизда қолмасин.
— Эрингнинг гапига қўшимча: баъзи аёлларнинг эса умуман эри ҳам йўқ...
— Нима деганинг бу?
— Бечоралар янги кийимни эмас, болаларининг қорнини тўйдириш ҳақида ўйлайди. Улардек аҳволга тушиб қолишдан асрасин. Сенинг эса еганинг олдингда, емаганинг кетингда. Шукр қилишни ўрган дугонажон...
Ибрат излаганга — ибратдир дунё