tgoop.com/ibratdir_dunyom/7806
Last Update:
• Ҳаётда сизи хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз.
• Кечирувчан, раҳмли бўла билинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз.
• Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.
• Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига хилоф иш қилибсиз.
• Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозори, такаббур бўлиб қолибсиз.
• Ақл-хушингизни йиғиб олинг, кибр-ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради.
• Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир.
• Лавозимингиз ошдими, билинг, теварагингизда лаганбардорлар кўпайди. Диққат қилинг, бундай ёлгон "дуст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг!
Ибрат излаганга — ибратдир дунё