tgoop.com/ibratdir_dunyom/7803
Last Update:
• Бирор ёқимсиз сўзни айтишдан олдин умуман гапира олмайдиганларни ёдингга ол....
• Таомдан шикоят қилишдан олдин, ейишга бир тишлам нони йўқларни эсга ол....
• Ўз турмуш ўртоғингни бировга ёмонлашдан олдин Аллоҳга ўзининг ёлғизлигини айтаётганларни кўз олдингга келтир...
• Ҳаётингдан шикоят қилишдан олдин, умри айни гуллаган ёшида тугаганларни эслагин...
• Фарзандларингдан шикоят қилишдаги олдин, тирноққа зор бўлган минглаб одамлар борлигини билгин...
• Уйни тозалаш, ким пол ювиши ҳақида жанжал кўтаришдан олдин, миллионлаб уйсиз одамлар ҳам борлигини билиб қўйгин...
•Ишинг оғирлигидан нолишдан олдин, қанчадан-қанча одамларга сенингдек иши бўлиши орзу эканлигини ҳам билиб қўй...
• Бировни бармоғинг билан кўрсатиб, унинг гуноҳларини санашдан олдин, ўзингнинг ҳам гуноҳкор банда эканлигинг ва бир кун Аллоҳ олдида жавоб беришинг кўз олдингда турсин...
• Дилингни ғам-алам қамраб олса, ҳали тирик эканлигинг учун Аллоҳга шукрона айт...
• Ҳаёт — бу бебаҳо ҳадя. Доимо шукр ва фикрда бўл...
Ибрат излаганга — ибратдир дунё