tgoop.com/ibratdir_dunyom/7759
Last Update:
Машҳур олимга иккита савол беришди:
— Инсониятнинг қайси ҳаракати сени ҳайратга солган?
Олим бирма-бир санай бошлади:
— Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб эса болаликни соғинадилар. Пул топаман деб соғлиқни йўқотадилар, аммо соғлиқни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар. Эртанги кунни ўйлаб хавотир оладилар-у, бугунни унутадилар. Шунинг учун
ҳам на бугунни, на эртани яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар...
Гал иккинчи саволга келди:
— Сиз уларга нимани тавсия қиласиз?
Олим жавоб берди:
— Ҳеч кимни ўзингизни яхши кўришга мажбурламанг! Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир. Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин. Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни ҳам кечира
олишингиз керак.
Ибрат излаганга — ибратдир дунё