tgoop.com/ibratdir_dunyom/7735
Create:
Last Update:
Last Update:
ҚОИДАЛАРГА РИОЯ ҚИЛИНГ!
• Компьютерда ишласангиз, ҳар соатда 5-10 дақиқа танаффус қилишни унутманг.
•Ҳаракатланаётган транспортда ва ётволганча китоб ўқиш мумкин эмас!
• Телевизорни ўтириб, экрандан камида 2 метр узоқликда томоша қилинг.
* Кўз ва монитор ўртасидаги масофа камида 30-50 см бўлиши, мониторнинг ўртаси кўз даражасидан сал қуйироқда бўлиши зарур.
КЎЗЛАР УЧУН ГИМНАСТИКА
Бу фойдали машқпар ҳечам қийин эмас. Шундай экан, вақти- вақти билан (масалан, иш орасидаги танаффусларда) уларни бажариб туринг.
► Аввалига бутун танангизни бўшаштиринг. Кўзларингизни юмганча бирор яхши нарса ҳақида ўйлаб, 2 дақиқа ўтиринг.
► Кўзларингизни очиқ ҳолатда соат мили ва акс йўналишда 5 мартадан айлантиринг.
► Олдинига кўзларингизни юмиб, кейин эса очган ҳолатда ўнгга-чапга қаранг.
► Яқин ва узоқда жойлашган иккита буюмни танлаб, навбати билан уларга кўз ташланг.
► Кўзларингизни юмиб, кафтларингиз билан бироз ёпиб туринг.
Ибрат излаганга — ибратдир дунё