tgoop.com/ibratdir_dunyom/7721
Last Update:
Бахтли бўлишни истасангиз, қуйидаги маслаҳатларга амал қилинг:
• Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ солманг!
• Ҳар сўз берганни, сўзида туради, деб ўйламанг!
• Ҳар танишган инсонингизни ўзингиз каби билманг!
• Бахтсиз қилганни эмас, ҳузур берганни ёнида қолинг!
• Сизни ёқтирмаганларга табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг!
• Бошингизга келган ёмонликлар учун сабр, неъматлар учун шукур қилинг!
• Ҳар бир нарсани Аллоҳдан ва қилган амалларингиздан деб билинг!
• Инсонлардан ҳеч нарса кутманг!
• Олишдан кўра, беришни кўпроқ яҳши кўринг!
• Покиза қалбингизда инсонларга нисбатан нафрат ва ҳафагарчилик сақламанг!
• Нима бўлишидан қатъий назар бу дунё ўткинчи эканлигини ва бир кун ҳаммаси тугашлигини унутманг!
Ибрат излаганга — ибратдир дунё