tgoop.com/ibratdir_dunyom/7676
Last Update:
Атиргул баргидан томган томчилар,
Ерга тушишаркан буғланмок учун.
Синовли бу дунё қайларга чорлар.
Ўзингизни асранг ўзингиз учун.
Баъзида югуриб баъзан еласиз.
Ёрингизни кўнглига йўл топиш учун.
Кадрингизга етмаса йиғлаб оласиз.
Ўзингизни асранг ўзингиз учун.
Топганим тутганим бари сенга деб.
Борингизни сочасиз ўғлингиз учун.
Ҳаттоки уйингизга сиғмай қоласиз.
Ўзингизни асранг ўзингиз учун.
Уйингизни бўшатиб сеплар қиласиз.
Бир қаламқош бўлган қизингиз учун.
Туну кун келишин кутиб толасиз.
Ўзингизни асранг ўзингиз учун.
Ўйнаб-кулинг умрингизнинг сўнги чоғида,
Дардингизни бирозгина унутиш учун.
Ҳосилингиз тўкилмасин умр боғида.
Ўзингизни асранг ўзингиз учун.
Ибрат излаганга — ибратдир дунё