#Rasmiy
Бектемир туманида содир бўлган ҳодиса тўғрисида маълумот
Бугун, 15 октябрь куни соат 11:41 да Тошкент шаҳар ФВБга Бектемир туманида жойлашган "CОМPASS" савдо мажмуасидаги ошхонаси дудбуронида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғин майдони 1 кв.м майдонда содир бўлган. Ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook

❤1
Шавкат Мирзиёев бугун Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилади ҳамда ушбу мамлакат етакчи ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказади.
Шунингдек, президент Тошкент вилоятида "Янги Тошкент" халқаро аэропорти қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этади, Тошкент шаҳридаги қатор ишлаб чиқариш объектлари билан танишади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Шунингдек, президент Тошкент вилоятида "Янги Тошкент" халқаро аэропорти қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этади, Тошкент шаҳридаги қатор ишлаб чиқариш объектлари билан танишади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Ўзбекистон Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолни боғловчи йирик авиация хабига айланишни мақсад қилган
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти билан танишди ҳамда мазкур улкан мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган маросимда иштирок этди.
Саудия Арабистонининг “Vision Invest”, Япониянинг “Sojitz” ва Кореянинг “Inhceon” компаниялари иштирокидаги халқаро консорциум билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳа 4 босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда 2,5 млрд доллар эвазига аэровокзал ҳамда аэродром қурилади.
Бу билан терминаллар орқали йилига 20 млн нафар йўловчи ва 129 минг тонна юк ўтказиш, соатига 30 та учиш-қўниш операцияларини бажариш, 14 та телескопик траплардан фойдаланиш ҳамда бир вақтнинг ўзида 62 та ҳаво кемасини сақлаш имконияти яратилади.
Яна бир муҳим жиҳати, бу лойиҳа “яшил” стандарт тамойилларига жавоб берадиган минтақадаги биринчи аэропорт бўлади. Терминалларда 46 минг квадрат метрлик “Duty free” зонаси ташкил этилади.

👍4❤2👌1
Ўзбекистонда илк бор “Ҳалол” халқаро аккредитациясига эга сертификатлаштириш органи ташкил этилди
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Туркия Ҳалол Аккредитация Идораси (HAA)нинг тегишли қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси (“UzTest”) ДМ ҳузуридаги Ҳалол сертификатлаштириш идораси Туркия Ҳалол Аккредитация Идораси (HAA) томонидан аккредитациядан ўтган Ўзбекистондаги илк ташкилот сифатида эътироф этилди. Бу ҳақдаги маълумот Туркия Ҳалол Аккредитация Идорасининг расмий веб-сайтида эълон қилинган: https://english.hak.gov.tr/accredited-hcabs.
Ҳалол сертификатлаштириш идораси OIC/SMIIC 2:2019 – “Conformity Assessment: Requirements for Bodies Providing Halal Certification” халқаро стандартига мувофиқ аккредитациядан ўтди. Бу эса Ўзбекистонда ҳалол стандартлари бўйича фаолият юритаётган ташкилотлар учун янги босқични англатади.
Ҳозирги вақтда жаҳон бозорида ҳалол стандартлари ва сертификатларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Хусусан, маҳсулотларни экспорт қилиш жараёнида ҳар бир маҳсулот турига мос сертификатлар талаб қилинади, улар орасида Ҳалол сертификати ҳам муҳим ўрин тутади. Бу сертификат хорижий, айниқса, Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC)га аъзо давлатларга маҳсулот экспорт қилишда техник тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.
Халқаро экспертлар маълумотларига кўра, ҳалол соҳаси жаҳон иқтисодиётида энг тез ривожланаётган йўналишлардан бирига айланди. Ҳозирги кунда ҳалол озиқ-овқат ва ичимликлар саноати ҳажми 2 триллион АҚШ доллари, зиёрат туризм 400 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Мазкур натижа Ўзбекистоннинг халқаро стандартлар тизимига интеграция жараёнидаги муҳим қадамларидан бири бўлиб, мамлакат маҳсулотларининг экспортини жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси, Муҳаммад Абунайян:
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
«Президент жаноблари, бу даражада улкан ўзгаришларни амалга оширган етакчилардан иккисини биламан.
Биринчиси — Сиз, иккинчиси эса Саудия валиаҳди, бош вазир Муҳаммад бин Салмон».
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍21❤10🔥10👌1
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. II чорак дарс машғулотлари 10 ноябрдан бошланади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
❤2
🔖 Қонунчиликка кўра, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
🚫 Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.
📝 Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эга. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
🚫 Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.
📝 Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эга. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
❗️Дам олиш кунлари ҳаво салқинлашади, баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 18 октябрь кунидан бошлаб мамлакатимизга шимоли-ғарбдан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
Об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 18 октабр куни кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 19 октабрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро биенналеси мамлакатимизнинг маданий меросни асраб-авайлаш ва креатив иқтисодиётни ривожлантиришга бўлган интилишини ўзида акс эттирмоқда. У шаҳарнинг гўзал сақланиб қолган тарихий маркази, жўшқин анъаналарига эга бўлган ижодкорлик, маданий мулоқот ва санъатни намоён этмоқда.
Бианнеледа иштирок этаётган ажойиб рассом Муниса Холхўжаева ўзининг лойиҳалари тўғрисида қисқача маълумот берди:
🔈 «Лойиҳамнинг номи «Гуллаш ва сўниш бўйлаб», лойиҳамда асосий қаҳрамон қилиб ўсимликни танлаганман.
Биенналедаги лойиҳам учта локацияда жойлашган. Биринчиси, биенналенинг бош қисмида, Тоқи Саррофон гумбази остида осилган инсталляция. Энди, шамол тўғрисида ўйладим, гумбазни тагида турибмиз, гумбазда чорраҳа, кириш чиқиш жойи бор, бу айнан гумбаз остида шамол қанақа қимирлаши тўғрисида, яъниким ҳаракат борки — ҳаёт бор...
Биеннале 20 ноябргача давом этади, ҳаммани кутиб қоламиз».
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👌2👍1🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️17 октябрь — Бутун жаҳон камбағалликка қарши курашиш куни
БМТ Бош Ассамблеяси қарорига кўра, ҳар йили 17 октябрь камбағалликни тугатиш учун кураш куни сифатида нишонланади.
✅Юртимизда бу борада изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатилмоқда.
✅“Камбағал оилалар реестри”га 667 мингдан ортиқ оила киритилди. Бу шунчаки рақамлар эмас улар ортида янги имкониятлар олган минглаб инсонлар тақдири мужассам.
🎞Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайёрланган фильм орқали ислоҳотлар самараси ва ҳаётлардаги ўзгаришлар билан танишинг.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
БМТ Бош Ассамблеяси қарорига кўра, ҳар йили 17 октябрь камбағалликни тугатиш учун кураш куни сифатида нишонланади.
✅Юртимизда бу борада изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатилмоқда.
✅“Камбағал оилалар реестри”га 667 мингдан ортиқ оила киритилди. Бу шунчаки рақамлар эмас улар ортида янги имкониятлар олган минглаб инсонлар тақдири мужассам.
🎞Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайёрланган фильм орқали ислоҳотлар самараси ва ҳаётлардаги ўзгаришлар билан танишинг.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўчмас мулкингиз бузилишга тушган ёки тушмаганини қандай аниқлашни биласизми?
Батафсил видеороликда.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Батафсил видеороликда.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
❤2
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштириладиҲукумат қарори (650-сон, 17.10.2025 й.) билан “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартиби тўғрисида ”ги низом тасдиқланди.
🔰 Низом истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартибини белгилайди.
📝 Низом талаблари:
🔸 истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
🔸 истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш
ва реализация қилиш босқичларига нисбатан татбиқ этилади.
❌ Хавф даражасини таҳлил қилиш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш ёки унга тўсқинлик қилиш тақиқланади.
✅ Хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари
уч тоифага бўлинади:
🔹 ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъекти;
🔹 ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган тадбиркорлик субъекти;
🔹 ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган тадбиркорлик субъекти.
Хавф даражаси юқори бўлмаган тадбиркорлик субъектига аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик борасида шахсий кабинет орқали ёзма равишда хабарнома (огоҳлантириш) юборилади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
❤3
“Навоийуран” давлат корхонаси “Бурғилаш қурилмаси машинисти” касби бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади.
Манзил: Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри ҳудудидаги “Зафаробод” кон бошқармасига қарашли 4-сон Геотехнологик кони.
Номзодга қўйиладиган малакавий талаблар:
Касби бўйича 6 ва ундан юқори разрядли малакавий гувоҳнома;
Талаб этиладиган иш стажи: 1 йил (бурғилаш қурилмаси машинисти касбида);
Иш вазифалари: Лавозим йўриқномаси билан белгиланган талабларни бажариш;
Иш вақти режими: Иш жадвалига муофиқ (смена асосида);
Ходимлар учун Жамоа шартномасида кўрсатилган қўшимча имтиёзлар берилади
Мурожаат учун: (79) 507-58-84, (79) 507-58-83, (79) 507-75-22, (79) 507-55-93, (93) 957-88-84 (Телеграм)

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан 30 октябрдан 14 ноябргача Самарқандга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👌2
❗️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги IT-паркка ташриф буюради
Давлатимиз раҳбари мажмуанинг иккинчи босқичига старт бериш маросимида иштирок этади ҳамда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш лойиҳалари билан танишади.
Шунингдек, Президент раислигида ҳудуд ва тармоқларда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Давлатимиз раҳбари мажмуанинг иккинчи босқичига старт бериш маросимида иштирок этади ҳамда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш лойиҳалари билан танишади.
Шунингдек, Президент раислигида ҳудуд ва тармоқларда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
❤2
❗️ Маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади
“Давлат тилини янада ривожлантиришга
оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–308-сон, 20.10.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 Давлат тилини янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔸 мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланишга эришиш;
🔸 давлат тилининг софлигини сақлаш ва унинг луғат бойлигини мунтазам ошириб бориш;
🔸 давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.
📃 2026 йил 1 январдан бошлаб республика даражасидаги давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг марказий аппаратларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.
🗓 2026 йилдан бошлаб:
🔹 таълим қардош тилларда олиб бориладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари учун ўзбек тилини ўргатиш бўйича дарсликларнинг даврийлиги асосида янги авлоди яратилади:
🔹 мактабгача таълим ташкилотларида ўзбек тилини ўргатиш бўйича педагоглар учун ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилади:
🔹 мактабгача таълим ёшидаги болалар учун “Менинг илк изоҳли луғатчам” расмли луғат китоби яратилади;
🔹 болаларга ўзбек тилини ўргатиш бўйича замонавий анимацион видео ва аудио маҳсулотлар ишлаб чиқилиши ташкил этилади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
❗️ Инвесторлар учун янада жозибадор муҳит яратиб, замонавий супер-компьютер кластерлари ва дата-марказларни кўпайтириш зарурлиги қайд этилди.
Бундай марказлар харажатининг 70 фоизи электр энергиясига тўғри келгани учун инвесторлар жозибадор электр тарифлари масаласини кўтарган.
Бу борадаги ишлар Қорақалпоғистондан бошланиши белгиланди. Сунъий интеллект инфратузилмасига 100 миллион доллардан кўп сармоя киритган инвесторларга электр энергияси нархи 5 цент этиб белгиланади, IT-парк имтиёзлари татбиқ этилади, импорт ускуналари божхона тўловидан озод этилади.
Шу билан бирга, олис ҳудудларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш учун кейинги йилдан йўлдошли интернет операторларининг фаолияти йўлга қўйилади. Улар 5 йилга ер, мол-мулк, фойда ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.