Telegram Web
☁️ Сурхондарёлик миришкорлар республикада биринчи бўлиб пахта режасини бажарди

Миришкор деҳқон ва фермерлар меҳнати туфайли вилоятда 275 минг 600 тоннадан ортиқ “оқ олтин” етиштирилди.

Жорий йилда об–ҳаво шароити ноқулай келгани ва сув танқислиги кузатилганига қарамасдан, сурхонлик деҳқонлар сабот ва тажриба билан меҳнат қилиб, мўл ҳосилга эришдилар.

Ҳосилни ўз вақтида ва сифатли йиғиб олиш мақсадида вилоятда 1 минг 277 та терим отряди ташкил этилди. Пахтани қабул шохобчаларига етказиб бериш учун 2 минг 10 та трактор ва 2 минг 965 та тиркама жалб этилди.

Айниқса, бу йилдан бошлаб Сурхондарёда хорижий тажриба асосида юқори ҳосилдор навларни етиштириш синовдан ўтказилиб, айрим ер майдонларида гектарига 80 центнергача ҳосил олинди. Шунингдек, Хитойдан келтирилган 60 та замонавий пахта териш машиналари ҳосилни қисқа вақтда ва сифатли йиғиб олишда катта ёрдам берди.

Миришкорларнинг фидойи меҳнати, кластер ва фермер хўжаликларининг самарали фаолияти натижасида Сурхондарё вилояти пахтачиликда яна бир бор республикада илк ўринни эгаллади.
Ҳозирда вилоятнинг барча ҳудудларида қолган ҳосилни йиғиб-териб олиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63👏3🥰2
Саида Мирзиёева: «Ғоямиз жаҳон ҳамжамиятида кенг кўламли акс-садо берди»

2025 йил 12 октябрь куни Осакадаги «Shining Hat» Экспо-холлида Бутунжаҳон кўргазмалар бюроси («BIE») мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу маросим «EXPO 2025 Osaka, Kansai» Халқаро кўргазмасининг ёрқин якуний аккорди бўлди.

🥇 Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган Ўзбекистон павильони 1500 м² гача майдонли павильонлар орасида ўз тоифасидаги энг олий мукофот — «Мавзунинг энг яхши очиб берилиши» номинациясида олтин медалга сазовор бўлди.

Қарорни 21 май куни павильонга ташриф буюрган тўққиз нафар экспертдан иборат халқаро ҳакамлар ҳайъати қабул қилди. Мукофотлар беш турдаги павильонлар ўртасида учта асосий номинация — «Архитектура ва ландшафт», «Кўргазма дизайни» ва «Мавзунинг энг яхши очиб берилиши» бўйича топширилди.

🚫 «Биз тақдим этган «Билимлар боғи: келажакдаги жамият учун лаборатория» концепциясида анъаналар ва инновациялар уйғунлиги ўз аксини топган. Ғоямиз жаҳон ҳамжамиятида кенг кўламли акс-садо берди», — деди Саида Мирзиёева.

Президент Администрацияси раҳбари профессионаллик ва ушбу лойиҳага бўлган ишонч учун бутун жамоага, шунингдек, халқаро ҳамкорларга миннатдорлик изҳор этган.

Бутунжаҳон кўргазмалар бюроси («BIE») мукофоти нима учун берилади?

Бу мукофот (1928 йилда ташкил этилган) — «EXPO» доирасида кўргазманинг асосий мавзуси билан ҳамоҳанг соҳаларда эришилган ютуқлар учун тақдим этилади. У илғор ғоя ва технологиялар, иштирокчи-давлатларнинг маданий жиҳатларини намоён этган энг яхши павильон, экспозицияларга берилади.

Нуфузли «BIE» мукофоти — номзод мамлакатнинг дунё кўргазмаси ривожига қўшган катта ҳиссасини, салмоқдор натижаларини эътироф этади ҳамда уларнинг муайян соҳадаги лидерлигини ифода этади. Мукофот соҳиби бўлган павильонлар креатив, замонавий технологияларга ва глобал муаммоларга янги ёндашувларни намоён этгани учун тақдирланади.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Nikkei Asia: Тошкентда Марказий Осиёнинг энг йирик аэропорти қурилади

Япониянинг "Sojitz" компанияси бу йил Тошкент шаҳрида янги халқаро аэропорт қуришни бошлайди. Мазкур лойиҳа компаниянинг 1 млрд долларлик инфратузилма инвестициялари доирасида амалга оширилади.

"Ўзбекистон янги аэропорт лойиҳасини 2025 йил август ойида тасдиқлади. Лойиҳага кўра, 2028 йилда очилиши режалаштирилган бу аэропорт йилига 20 млн йўловчини қабул қилиши ва соатига 40 дан ортиқ учиш-қўниш ҳаракатларини амалга ошириши мумкин. Бу уни Марказий Осиёнинг энг йирик аэропортига айлантиради", – дейилади мақолада.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍1
❗️Тошкентга YUTONG электробусларининг йирик партияси етказилди

Бугун Хитойдан олиб келинган 202 та YUTONG электробусини тантанали қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги экологик тоза транспорт воситалари шаҳарнинг атроф-муҳитини яхшилаш ва жамоат транспорти тизимини ривожлантиришга хизмат қилади.

2030 йилга қадар Тошкентда электробусларнинг жамоат транспортидаги улушини 50% га етказиш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
UzAuto Motors янгиланган Damas ва Cobalt ишлаб чиқарилишини эълон қилди

Damas минивенининг Damas Move йўловчи версияси ва Damas Max юк-йўловчи версияси мавжуд бўлади. Янги Damas ўлчамлари катталашади, юк кўтариш қобилияти ва сиғими ошади, шунингдек, ҳайдовчи ҳамда йўловчилар қулайлиги яхшиланади. Янги модель айни пайтдаги жорий Damas версияси билан бир вақтда ишлаб чиқарилади.

Cobalt’нинг янгиланган версиясида илгари мавжуд бўлмаган 12 та янги опция билан жиҳозланишини маълум қилди. Модернизация жараёнида автомобилнинг двигатели янгиланган, ABS тизими такомиллаштирилган, шунингдек, двигатель ва унинг тизимларини бошқарувчи янги блок ўрнатилган.

Cobalt моделини ривожлантиришнинг кейинги босқичи эса автомобилнинг ташқи кўринишини (фейслифт) ўзгартириш бўлиб, UzAuto Motors мутахассислари бу йўналишда ишларни бошлашган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
7
❗️14 октябрь куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

Гидрометеорология хизмати агентлиги аҳоли ва меҳмонлардан эҳтиёт чораларини кўришни, очиқ ҳавода бўлишни чеклашни ва ниқоб тақишни тавсия этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан учрашди:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқлик сиёсати ва мамлакат фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотлари туфайли Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Банк кўмагида ирригация ва “яшил” иқтисодиёт соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли инфратузилма лойиҳаларини алоҳида қайд этиш лозим, дейди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари.

Учрашувда, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг яхши қўшничилик борасидаги умумий саъй-ҳаракатлари туфайли минтақада ишонч ва ҳамкорлик муҳити қарор топгани ҳақида якдил фикр билдирилгани қайд этилиб, ЕТТБ билан шериклик бундан буён ҳам Ўзбекистон ва бутун минтақанинг равнақига хизмат қилиши таъкидланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍343👌1
Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб борадиган 33 та туман ва 330 та оғир маҳалла белгилаб олинди.

Бу туманларнинг ҳар бирига 100 миллиард сўмдан, 330 та маҳалланинг ҳар бирига эса 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Жаҳон банки ва Ислом тараққиёт банкидан жалб қилинган 100 миллион доллар ҳам мазкур мақсадларга қаратилади.

Бундан ташқари, ушбу туман ва маҳаллалардаги “драйвер” лойиҳалар инфратузилмаси учун яна 2 триллион сўм берилади.

Умуман, бу дастурни молиялаштириш учун 7 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.

Вилоят ҳокимларининг ўзи ҳам 2 тадан, туман ҳокимлари эса 1 тадан оғир маҳаллани белгилаб, уларга 5 миллиард сўмдан йўналтириши, яна 236 та маҳалла аҳолиси турмушида кескин ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
7👍2
ҲУДУДИЙ ТАРМОҚЛАРАРО САНОАТ ЯРМАРКАСИДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

Ҳурматли тадбиркор ва ташаббускорлар диққатига!

Жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари Қарши шаҳрида Ўзбекнефтгаз, Ўзкимёсаноат, Олмалиқ КМК, Навоий КМК, Ўзсаноатқурилишматериаллари, Ўзэлтехсаноат уюшмалари билан кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмарка” ўтказилади!

❗️Ярмаркада фаолиятингизни кенгайтириш ва янги ҳамкорлар топиш имкониятига эга бўласиз.

Манзил: Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ёпиқ манежи.
📍
Локация:

Иштирок этиш учун қуйидаги телефон рақамга мурожаат этишингиз мумкин:
☎️ +99891 956-21-01

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍21👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

70 ЙИЛЛИК ОРЗУ РЎЁБИ

Хатирчи туманидаги бир маҳалланинг азалий орзуларидан бири бугун амалга ошди. Маҳаллада энди ҳар куни байрам.

Қандай орзу эканлигини батафсил видеолавҳада билиб оласиз
.

Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг бу галги видеолавҳаси бир мурожаат ҳикояси тафсилотларидан сўзлайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон маҳсулотлари Германия кўргазмасида намойиш қилинди

Германиянинг Кёлн шаҳрида 4–8 октябрь кунлари ўтказилган “Ануга 2025” халқаро озиқ-овқат кўргазмаси дунёнинг энг йирик ва нуфузли саноат ярмаркаларидан бири бўлди. 100 дан ортиқ давлатдан 7 800 дан зиёд компаниялар иштирок этган глобал тадбирда Ўзбекистон номидан тадбиркорлар билан бир қаторда “Туронбанк” АТБ вакиллари ҳам фаол қатнашди.

“Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилган махсус репортажда:
— “Ўзбек лимони” миллий брендининг халқаро майдонда тақдимоти,
— Ўзбекистон аграр соҳасининг экспорт салоҳияти ва деҳқонлар фидойилиги,
— Кўргазмадаги стендлар, иштирокчилар ҳамда инвестор-тадбиркорларнинг интервюлари ёритилди.

Табиийлиги, сифати ва ўзига хос лаззати билан ажралиб турган “Ўзбек лимони” кўргазманинг диққат марказида бўлди. Унинг ёрқин таъми ва жозибали кўриниши хорижий мутахассислар ва меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍2🔥1
2025/10/22 17:41:10
Back to Top
HTML Embed Code: