Telegram Web
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШда меҳнат ва истиқомат қилаётган ватандошларимиз, ушбу мамлакатнинг нуфузли университетларида таҳсил олаётган "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти АҚШда "Эл-юрт умиди" стипендиатлари сони 500 нафардан ошганига алоҳида эътибор қаратди.

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва тажрибасини она юртда қўллаш учун имконият яратиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев талабаларга ўқишда ва келгусидаги касбий фаолиятларида муваффақиятлар тилаб, давлатимиз ёшларнинг ташаббусларига доимо очиқлиги ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 26 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Н.Хакимова бошчилигида суд соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда одил судлов самарадорлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида судьялар ҳамжамиятининг вакиллари билан мулоқот ўтказилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари туман ва шаҳар судларида бўлиб, улардаги фуқаролар ҳамда судья ва ходимлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди, шунингдек, суд бинолари замонавий ва ҳар томонлама талабга жавоб бериши лозимлиги ҳақида мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловлари тўлаб берилади.

📝 Бунинг учун “Онлайн-навбат” ахборот тизимига киритилган ушбу тоифадаги болалар “Инсон” марказига бевосита борган ҳолда ёки “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Уй-жой ижараси” модули орқали ариза билан мурожаат қилади.

Ижара тўлови қуйидаги ҳолларда тўлаб берилади:

🔹 болага мулк ҳуқуқи асосида уй-жой ажратилмаган бўлса;

🔹 ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилган бўлса;

🔹 бола тегишли олий таълим ташкилотининг ётоқхонасига жойлашмаган ёки ижара харажатлари учун компенсация олмаётган бўлса;

🔹 бола билан тузилган меҳнат шартномаси “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилган бўлса.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
2
Германияда қурилиш ва техника соҳасида ишлаш учун имконият

Миграция агентлиги, Германия Федерал бандлик агентлиги ва Ҳунармандлар уюшмаси билан ҳамкорликда “Германияда иқлим бизнеси учун келажак истеъдодлари” дастурининг 3-босқичи бошланди.

Иш ўринлари сони: 50 та, ойлик маош: 2050 евродан. Турар жой Германияда таъминланади (300-500 евро ойига).

Имтиёзлар: немис тилини ўрганиш, стипендия, халқаро сертификат, авиачипта, суғурта ва бошқалар.

Талаблар: камида 2 йиллик касб-ҳунар таълими ва иш тажрибаси, 20-40 ёш, соғлом ва судланмаган бўлиш.

Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун: ҳавола, 1282, 71 202-33-55 (107, 106).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
3
🌍 Зироат Мирзиёева: «Миллионлаб болалар саратонга қарши курашмоқда. Замонавий тиббиёт ютуқларига қарамай, яшовчанлик даражаси турли минтақаларда кескин фарқ қилади»

Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясининг олий даражадаги ҳафталиги доирасида «Саратон ва бошқа ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлигини ошириш ва азоб-уқубатларини камайтириш бўйича глобал ҳаракат» мавзусида тадбир ўтказди. Унда Зироат Мирзиёева иштирок этди.

🔹 «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси иштирокчиларга мурожаат қилар экан, шундай деди: «Ҳозирги вақтда дунё бўйлаб икки миллиарддан зиёд болалар юқумли бўлмаган касалликлар хавфи остида ёки улардан азият чекмоқда. Бу — сайёрамиз аҳолисининг қарийб учдан бир қисми демакдир. Миллионлаб болалар саратонга қарши курашмоқда. Замонавий тиббиёт ютуқларига қарамай, яшовчанлик даражаси турли минтақаларда кескин фарқ қилади: ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 80 фоиздан юқори бўлса, ривожланаётганларда 30 фоиздан ҳам паст. Бундай тафовут мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат. Бундай фожиаларнинг олдини олиш учун чора кўришимиз зарур».


Иштирокчилар адолатли, интеграциялашган ва маҳаллий ресурсларга асосланган соғлиқни сақлаш тизимларини ривожлантириш орқали 2030 йилга қадар саратонга чалинган болаларнинг яшовчанлик кўрсаткичини 60 фоизга етказиш борасидаги қатъий интилишларини тасдиқладилар.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
👍2010🔥1👏1
#Toshkent_viloyati

🚌 Нурафшон шаҳрига замонавий автобуслар олиб келиниши давом этмоқда

Вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Nice trans” корхонаси томонидан ХХРда ишлаб чиқарилган замонавий 6 дона "Yutong" ҳамда 6 дона “Higer” русумли автобуслар келтирилди. Мазкур автобуслар Нурафшон шаҳар ичи йўналишларига жойлаштирилиши режалаштирилган.

Вилоятда жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш мақсадида жорий йил бошидан буён Олмалиқ шаҳрига 42 дона, Ангрен шаҳрига 15 дона ҳамда Нурафшон шаҳрига 8 дона автобуслар олиб келиниб, брутто шартнома асосида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍32
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асакабанк хизмат сифатини янада юқори стандартга кўтариш мақсадида ҳудудий ходимлари учун ўқув тадбирлари ташкил этмоқда. Бу ҳақда банк ахборот хизмати маълум қилди.

Банк хизматлари марказлари (Мижозларга хизмат кўрсатувчи офислар) фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти ўз стратегияси ва вазифаларини амалга ошириш доирасида ҳудудий масъуллари учун йирик семинар-тренинг тадбири ўтказди.

Семинарда департамент стратегияси ва миссияси тақдим этилди. “Мижоз йўли” мавзусида мастер-класс ўтказилиб, унда мижозлар билан ишлаш жараёнининг ҳар бир босқичи батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, корпоратив стандартларга риоя қилиш ва операцион таваккалчилик ҳолатларини олдиндан аниқлаш масалалари муҳокама қилинди.

Асакабанк барча ҳудудларда хизмат кўрсатиш сифатини бир хил юқори стандартда таъминлаш, ходимлар салоҳияти ва билимларини ошириш йўлида изчил иш олиб боришдан тўхтамайди, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Samarqand_viloyati
🗑Самарқандда илк бор ер ости чиқинди сақлаш мажмуаси ташкил этилди

Мазкур ер ости чиқинди сақлаш мажмуаси 2 метр чуқурликда жойлаштирилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2 тадан жами 4 та махсус контейнер ўрнатилган. Контейнерларнинг сиғими 3 метр куб яъни 550 литрни ташкил этади ва 1000-1500 нафар аҳолига хизмат қилади. Келгусида бу каби ер ости мажмусидан ҳудудда яна 5 та қуриш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️24 сентябрда Тошкент вилоятининг қатор мактабгача таълим муассасаларида болаларда ошқозон-ичак фаолияти бузилиши билан боғлиқ белгилар кузатилган эди.

Хўш, айни пайтда бемор болаларнинг аҳволи ва бугунги вазият қандай?

Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган махсус штаб томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков ахборот берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍131
2025/10/16 07:15:43
Back to Top
HTML Embed Code: