Telegram Web
❗️Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Нью-Йоркдаги маданий тадбирларда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Нью-Йорк шаҳрига ташриф доирасида Туркия Республикаси Биринчи хоними Эмине Эрдоғаннинг таклифига биноан ушбу мамлакат маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди.

Экспозицияда Анадолунинг анъаналари, ҳунармандчилик ва маданиятни замонавий дизайн билан бирлаштирган кўп асрлик мероси тақдим этилди. Кўргазмада миллий матолар, қўлда тўқилган гиламлар, "телкари" ва "казазиё" услубидаги заргарлик буюмлари, кулолчилик намуналари, ёнғоқдан ўймакор сандиқлар ва мисдан қўлда ясалган идишлар намойиш этилди.

Кўргазмага ташриф чоғида Зироат Мирзиёева ва Эмине Эрдоған халқларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳақида фикр алмашдилар.

Тадбирда, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси муносабати билан Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турган бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг рафиқалари, хорижий делегацияларнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4😢1
❗️Rasmiy axborot manbalarini kuzatib boring.

Davlat idoralari xalqimiz uchun xizmat qilishi kerak. Ular qanday ishlayotganini bilishning eng yaxshi usuli yashayotgan hududingiz rasmiy resurslarini kuzatib borishdir.

Sizga qulaylik yaratish maqsadida O‘zbekistondagi barcha viloyat, shahar va tumanlar hokimliklarining  “Telegram” messenjeridagi kanallarini bir joyga jamladik.

Ro‘yxat bilan tanishing, o‘zingizga ma’qul kelgan kanalga a’zo bo‘ling.

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
2👍2👌1
Божхоначилар Бўстонлиқда табиат қўйнидан 8 бош лочинни овлаб, республикамиздан ноқонуний олиб чиқишга уринган шахсларни тўхтатиб қолишди.

Ноқонуний равишда олиб ўтишда атрофдагиларга сездирмаслик учун қушларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлинган - қушларнинг кўз ва оёқлари боғлаб қўйилган, қанотлари эса скотчланган, шунингдек тор ҳажмдаги сумкага зичлаб жойланган.

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мутахассисларининг маълумотларига кўра, ушбу лочинлар Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган. Ҳозирда қушлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
2👌1
🛰"Ўзбеккосмос" ва "NASA" агентликлари ҳамкорлигида Тошкентда йирик "HAKATON" мусобақаси ўтказилади!

Ўзбек муҳандис ёшлари учун эксклюзив имконият. 4-5 октябрь кунлари пойтахт яна бир йирик тадбирга мезбонлик қилади.

Ёшлар дастурлаш, таҳлил, муҳандислик, дизайн ва менежмент каби йўналишларда БЕПУЛ иштирок этишлари мумкин.

❗️Қатнашиш истагида бўлган барча ўғил-қизлар мазкур ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин: https://www.spaceappschallenge.org/2025/local-events/tashkent/

▪️Махсус видеоролик: https://www.youtube.com/watch?v=kI6wqP_iUvk


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍21👌1
Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagram | Facebook
👍6🔥2👏21👌1
❗️Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлади.

Мазкур йиғилиш шиддат билан ўзгараётган мураккаб глобал вазиятда ўтаётгани, бу эса Ташкилот фаолияти ва унинг келажагига янгича ёндашувлар билан қарашга чорлаётганини қайд этди.

Президент қатор таклифларни илгари сурди:

Педагогларнинг ўзаро тажриба ва билим алмашиши учун ягона халқаро платформани яратиш мақсадида Ўзбекистонда Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказиш.

Бош Ассамблеянинг Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий шериклик ва иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга доир резолюциясини қабул қилиш.

Афғонистон орқали халқаро транспорт ва энергетика коридорларини ривожлантириш бўйича Ташкилотимизнинг алоҳида резолюциясини қабул қилиш.

БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда Реабилитация ва қайта интеграция масалалари бўйича тузилган Минтақавий Кенгашни Халқаро компетенциялар марказига айлантириш.

Терроризмга қарши кураш бошқармасининг минтақавий офисини Ўзбекистонда очиш.

“Барқарор ривожланиш мақсадлари учун ўзаро транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш” глобал механизмини жорий этиш.

Иқлим миграцияси масаласида кенг халқаро шериклик ва мувофиқлаштирилган сиёсат юритиш бўйича Глобал пакт қабул қилиш.

Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати”ни таъсис этиш ва унинг қароргоҳини Ўзбекистонда жойлаштириш.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏42👍2👌1
Сурхондарё вилояти “Termiztransportxizmat” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, ортиқча олинган маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш чоралари кўрилди

✈️ Рақобат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси  Транспорт назорати инспекцияси билан ҳамкорликда фуқаронинг мурожаати асосида “Termiztransportxizmat” МЧЖ фаолиятини ўрганиб чиқди.

✈️ Ўрганишлар давомида Термиз шаҳри ҳудудида шаҳар йўловчилар транспорти (автобус)ларда ҳар бир йўловчидан йўлкира учун минг сўмдан ортиқча ҳақ олинаётгани маълум бўлди.

🏷Жумладан, тегишли тартибда тасдиқланган Термиз шаҳри ҳудудида шаҳар йўловчилар транспорти (автобус)ларда бир йўловчи учун тасдиқланган 2 000 сўм ўрнига “Termiztransportxizmat” МЧЖ томонидан 3 000 сўмдан йўлкира ҳақи олинган.

Олиб борилган ҳисоб-китоблар натижасида, мазкур жамият томонидан жорий йилнинг 1 майидан 19 майигача бўлган даврда 364 560 нафардан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилиб, улардан йўл ҳақи ортиқча олиниши натижасида жами 364 млн 560 минг сўм даромад олинган.


✈️ Юқоридагиларга кўра ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Termiztransportxizmat” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, ортиқча олинган маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👏1👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун эҳтёжманд аҳолига 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратиш учун аризалар қабулининг охирги куни

Жорий йил ноябрь ойида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар ҳамда “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча шакллантирилган рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

Бугунги кунда мазкур икки реестрда (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Камбағал оилалар реестри”) 816 мингта оила мавжуд.

Ҳозирда “Маҳалла еттилиги” томонидан ушбу реестрлардаги оилаларнинг 40 фоизигача қўшимча равишда камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлган оилалар рўйхати шакллантирилмоқда.

Жорий йил 19 сентябрь ҳолатига кўра, “Маҳалла еттилиги” томонидан 317 698 та қўшимча эҳтиёжманд оилалар рўйхати тузилди.

Агар сиз ушбу тоифаларга мос келиб эҳтиёжманд оила бўлсангиз жорий йилнинг 25 сентябрь кунига қадар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилинг.

Қўшимча маълумот олиш учун 1140 ёки 1070 қисқа рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кармана туманлараро иқтисодий суди Навоий вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг аризасига кўра “Навоийазот” АЖга тегишли 023-цех фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
2025/10/19 00:53:28
Back to Top
HTML Embed Code: