Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👮‍♂️ Яккасарой туманида BYD ва Gentra ҳайдовчилари ўртасидаги можародан сўнг Gentra ҳайдовчисининг турмуш ўртоғи ҳомиласидан айрилди.

ИИББга кўра, BYD ҳайдовчиси ва унинг отаси Gentra ҳайдовчисини дўппослаб, машинанинг ойналарини синдирган. Машина топилиб, ҳайдовчи жамоатчиликдан узр сўраган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Президент_ташрифидан_сўнг

Норин туманидаги “Янги Наманган” маҳалласи: ислоҳотларга жадал киришилди

Президентимизнинг шу йил 16-17 сентябрь кунлари вилоятимизга ташрифи том маънода Наманганда 2-уйғониш даврини бошлаб берди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида тегишли ўринбосарлар ва мутасаддилар иштирокида Президентимиз томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Норин туманидаги “Шўрариқ” маҳалласини "Янги Наманган" маҳалласига айлантириш жараёнига киришилган.

Дастлаб маҳалла аҳли, нуронийлар билан учрашувда Юртбошимиз ташаббуси билан маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартириш, бўш турган эски бинолар ўрнида саноат зонаси ташкил этиш, инфратузилмани ривожлантириш бўйича режалаштирилган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Шунингдек, “Янги Наманган” ва унинг атрофидаги 6 та маҳаллани жадал ривожлантириш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш юзасидан мутахассислар, аҳоли вакилларининг таклифлари тингланган.

Шу ерда барча ишларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят штаби ташкил этилган.

Норин тумани ҳокими шу маҳалла ҳудудига ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтган. 

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Instagram | Facebook
👌21
Президент фармони билан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади.

Рўйхатга олиш тадбири “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача бўлган даврда жалб этиш орқали ўтказилади.

Бунда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда масъул идоралар билан биргаликда “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини планшетлардан фойдаланган ҳолда рўйхатга олиш тадбири ўтказилишини таъминлайди.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagram | Facebook
4
❗️Расмий хабар

Абитуриентлар учун олий таълимга кириш бўйича қўшимча имкониятлар белгиланди. Табақалашган (суперконтракт) очилади

Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг тегишли баёни тасдиқланди.

Унга кўра:

бакалавриат таълим йўналишларида вакант қолган ўринлар учун танлов ўтказилади. Бунда 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган, шу жумладан рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида олий таълим ташкилоти ва бакалавриат таълим йўналишларини танламаган абитуриентларга ҳам имконият яратилади;

кириш имтиҳонлари натижаларига кўра абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириш имконияти яратилади;

республикада фаолият кўрсатаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмалари тасдиқланди;

Қорақалпоғистон ёшлари учун қўшимча грант ва тўлов-контракт ўринлари ажратилди.

Шунингдек, Президент гранти учун ажратилган квоталарнинг таълим соҳалари бўйича тақсимоти ҳамда давлат олий таълим ташкилотларининг магистратура мутахассисликларига танлов натижалари тасдиқланди.

Мазкур қарор абитуриентлар учун олий таълимга кириш имкониятларини янада кенгайтириш ва ёшларни олий таълим билан  қамраб олиш даражасини оширишга хизмат қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
Ўзбекистонга олиб кириладиган “M” ва “N” тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш бекор қилинади.

Ушбу тоифалардаги ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги Ҳукуматнинг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талаблари асосида баҳоланади.

Электр двигателлар билан жиҳозланган ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги баҳоланмайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagram | Facebook
Hudud Inform
❗️Расмий хабар Абитуриентлар учун олий таълимга кириш бўйича қўшимча имкониятлар белгиланди. Табақалашган (суперконтракт) очилади Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг тегишли баёни тасдиқланди. Унга…
Бакалавриат таълим йўналишлари вакант ўринларига қўшимча қабул 25 сентябрдан 3 октябрга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади

2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларида вакант қолган ўринларга қўшимча қабул 2025 йилги кириш имтиҳонларида 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган, шу жумладан рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида олий таълим ташкилоти ва бакалавриат таълим йўналишларини танламаган абитуриентларга қуйидаги имкониятлар яратилади:

давлат олий таълим ташкилотларида қолган вакант бакалавриат таълим йўналишларига танловда иштирок этиш учун 2025 йил 25 сентябрдан 3 октябрга қадар (шу куни ҳам) my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади;

рўйхатдан ўтган абитуриентлар тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда вакант ўринларга базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади;

рўйхатдан ўтиш жараёнида фанлар мажмуаси мос бўлган бакалавриат йўналишини танлаш имконияти берилади;

танлов натижалари бўйича қайдномалар 2025 йил 8 октябрга қадар чоп этилиб, тегишли олий таълим ташкилотларига талабаликка қабул қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш учун етказилади.

Умумий қабул параметрларида вакант ўринлар қолган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича маълумотлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Instagram | Facebook
3👍1
Давлат комиссияси баёнига кўра, қабул чегараларига 4,05 баллгача етмаганлар учун контракт миқдори ҳукумат қарори асосида базавий контрактнинг 1,5 бараваридан 3 барваригача, 4,05 баллдан ортиқ етмаганлар учун эса ректорлар томонидан базавий контрактнинг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорида белгиланади.

Шу билан бирга, барча ОТМлар 2025 йил 25 сентябрга қадар бакалавриат йўналишлари бўйича минимал контракт миқдорини тасдиқлаб, расмий веб-сайтда эълон қилиши шарт. Талабгорлар бир йиллик ўқиш қийматининг 50 фоизини 31 октябрга қадар тўлаш орқали ўқишни бошлаши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Instagram | Facebook
Фактчек: Қирғизистон сув сотмаяпти

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда «Қирғизистон 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонга сув сотади» деган хабарлар тарқалди. Аслида бу — нотўғри талқин.

Уйдирма: 2026 йилдан Қирғизистон Ўзбекистонга сув сотади.
Факт: Кодексда бундай норма йўқ. Фақат сув иншоотларини сақлаш харажатларини қоплаш ҳақида (92-модда, халқаро амалиётга мос норма).

Уйдирма: сув нефть ёки газ каби товарга айланди.
Факт: Сув «иқтисодий ресурс» сифатида белгиланган, лекин савдо объекти эмас.

Уйдирма: Қирғизистон хоҳласа сув беришни тўхтатиши мумкин.
Факт: сув тақсимоти фақат халқаро шартномалар орқали белгиланади. Ўзбекистон ва Қирғизистон тўртта амалдаги келишувга эга.

Уйдирма: Ўзбекистон учун бу янги хавф.
Факт: Бу қоидалар 2001 йилдан амал қилади, янги мажбуриятлар киритилмаган.

Хулоса: Қирғизистоннинг янги Сув кодекси сувни «сотиш» ҳақида эмас. Давлатлараро ҳар қандай сув муносабатлари фақат халқаро шартномалар билан тартибга солинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagram | Facebook
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Нью-Йорк Президентимизни кутиб олмоқда

➡️Нью-Йорк осмонида учган самолёт “Welcome to USA president Shavkat Mirziyoyev” (АҚШга хуш келибсиз, Президент Шавкат Мирзиёев) ёзуви ҳамда мамлакатимиз байроғини ҳилпиратди.🇺🇿

Пенсилвания штатида яшовчи ватандошларимиз давлатимиз раҳбарини худди шу тарзда кутиб олишди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7🔥4👍3👌2😢1
АҚШ Президенти Дональд Трамп "Truth Social" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидаги постни ёзиб қолдирди:

"Шу ой бошида мен Ўзбекистон Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган эдим. Бугун мен Президент Мирзиёевни "Boeing" билан УЛКАН битим имзолангани билан табриклайман! "Uzbekistan Airways" 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига 22 та 787 Dreamliner самолётини харид қилади. Бу Қўшма Штатларда 35 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев - бир сўзли инсон ва биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз! Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур".


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagram | Facebook
👍27👌42👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24-25 сентябрь кунлари "ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ — БИЗНЕС УЧУН ЧЕКСИЗ ИМКОНИЯТЛАР ҲУДУДИ" ФОРУМИ бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот бермоқда.

Ҳокимлик Тошкент вилоятида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган барча  бизнес  вакилларини Қибрай туманида бўлиб ўтадиган бизнес анжуманга ҳамкорликка чорлаган!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
7
2025/10/19 19:21:20
Back to Top
HTML Embed Code: