Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мерганлари халқаро мусобақа ғолиби бўлди

8–15 сентябрь кунлари Жанубий Кореянинг Кванджу шаҳрида ўтказилган II Халқаро мерганлар мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси 10 та давлатдан иштирок этган 54 жамоа орасида 1-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа шартлари тунги ва кундузи вақтда бажариладиган махсус тактик машқлардан иборат бўлиб, унда жамоалардан пистолет, автомат ва мерганлик қуролларидан мохирона фойдаланган ҳолда шаҳар, тоғ ва ўрмон шароитида турли масофадаги нишонларга аниқ ўқ отиш талаб этилди.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Энг яхши муҳандис” танловида ғолиб бўлиб, BYD автомобилини қўлга киритган Ирригация институти ёш олими Эъзозбек Озодов.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
10
Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади

“Олмалиқ давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–279-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди.

🏛 Қарорга кўра, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали негизида Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади.

Олмалиқ филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Институтда давом эттиради ҳамда 2025/2026 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Институт дипломи берилади.

💸 Институтнинг юқори курс талабалари ҳақ тўланадиган амалиётга жалб этилади.

🏢 Институтда геология, металлургия ва техникага ихтисослашган илғор муҳандислик мактаби (“ГеоМетТех”) ташкил этилади.

📝 Ушбу мактабда таълим олиш учун академик кўрсаткичлари юқори талабалар танлов асосида саралаб олинади ва амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади.

🏫 “ГеоМетТех” илғор муҳандислик мактаби йўналишига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, уларни техник ва технологик жиҳатдан таъминлаш учун замонавий лабораториялар ташкил этилади.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
👍21
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Қонликўл туманида миллий от спорти бўйича Қорақалпоғистон Республикаси биринчилиги ўтказилди


Мамлакатимизда миллий спорт турларини ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, миллий от спорти - аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган машҳур мусобақалардан бири сифатида халқимизнинг маданий-маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутади.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
2👍2
БМТ Бош қароргоҳида “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Нью-Йорк шаҳрида жойлашган БМТ Бош қароргоҳида бўлиб ўтган “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” номли китобнинг тақдимотида БМТ раҳбарияти, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, фуқаролик жамияти фаоллари ҳамда журналистлардан иборат 100 га яқин киши қатнашди.

Тақдимот давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг асосий босқичлари ва устувор йўналишлари ҳақида сўз юритилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистондаги ислоҳотлар “сиёсий жасорат, стратегик ёндашув ва ижтимоий йўналтирилганлик”ни бирлаштирган комплекс трансформация сифатида юксак баҳоланди. Мамлакатимиздаги ўзгаришлар барча муҳим соҳалар — давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизими, таълим, соғлиқни сақлаш ва рақамли ривожланишни қамраб олаётгани қайд этилди.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
👍32😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

Фарғонада катта тантана: III Халқаро ҳунармандчилик фестивали ва Кулолчилик форуми бўлиб ўтмоқда

https://www.tgoop.com/hudud_inform
👍3
🔰Наманган вилояти ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларининг расмий телеграм каналлари

🏛 Наманган вилояти ҳокимлиги расмий телеграм канали

1. Наманган шаҳар ҳокимлиги расмий телеграм канали
2. Мингбулоқ тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
3. Наманган тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
4. Уйчи тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
5. Учқўрғон тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
6. Поп тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
7. Чуст тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
8. Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
9. Норин тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
10. Чортоқ тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
11. Косонсой тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
12. Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
13. Янги Наманган тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
14. Давлатобод тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали

https://www.tgoop.com/hudud_inform
2👍2🥰1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивали ва Кулолчилик форуми иштирокчиларининг тантанали юриши бошланмоқда


https://www.tgoop.com/hudud_inform
1
❗️ Ер соҳасидаги коррупцион омилларнинг олдини олиш чоралари натижадорлиги оширилади


“Ерга оид муносабатларда коррупциявий омилларни бартараф этиш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–287-сон, 18.09.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Кадастр агентлигининг “Е-YER NAZORAT” тизими давлат ер назоратини юритишнинг ягона электрон платформаси ҳисобланади.

🔗 2026 йил 1 январдан махсус ваколатли давлат органларининг ер қонунчилигига риоя қилмаслик, жумладан, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, уларга тегишли чоралар кўришга оид вазифалари фақатгина “Е-YER NAZORAT” тизими орқали амалга оширилади.

📝 Ерга оид ҳуқуқбузарлик даражасига кўра ҳудудларни қуйидагича тоифаларга бўлиш белгиланди:

🔴 “қизил” тоифадаги ҳудуд – ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш эҳтимоли юқори ҳудудлар;

🟡 “сариқ” тоифадаги ҳудуд – ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш эҳтимоли ўрта ҳудудлар;

🟢 “яшил” тоифадаги ҳудуд – ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш эҳтимоли паст ҳудудлар.

🔍 Бунда “қизил” тоифадаги ҳудудларда махсус дронлардан фойдаланган ҳолда ҳар чоракда камида 1 маротаба, “сариқ” тоифадаги ҳудудларда махсус самолёт ёрдамида ҳар 6 ойда камида 1 маротаба мониторинг кузатувлари олиб борилади.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш такомиллаштирилади

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (594-сон, 18.09.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос объектларни жойлаштиришдан олдин ахборот тизимлари орқали ариза берувчида ушбу участкасига ижара ҳуқуқининг мавжудлиги, давлат ер кадастри бўйича ер участкасининг жами майдони текширилади.

Ички хўжалик ер тузиш лойиҳасида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни ер участкаси таркибидаги суғорилмайдиган ерларга жойлаштириш (қуриш) назарда тутилади.

📋 Чорвачилик йўналишларида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда 1 гектардан кўп бўлмаган, бироқ ижарага берилган контур майдонининг 1 фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштиришга рухсат этилади.

🚫 Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришга йўл қўйиладиган айни бир ер майдони бир марта белгиланади, келгусида ушбу объект турини ўзгартиришга хизмат кўрсатувчи ер майдонини оширмаслик шарти билан йўл қўйилади.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
2
Пахта хомашёси эмас, тайёр кийим-кечак экспорт қилинмоқда

Олдин хомашё сотиш билан чекланиб келганмиз. Энди эса тайёр кийим-кечак ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилди.

Ишлаб чиқариш ҳажми 10 млрд долларга етди
Тайёр маҳсулот улуши 27% дан 58% гача ошди
500 мингдан ортиқ одам ишлайдиган 9 мингта корхона фаолият кўрсатмоқда
Экспорт 2,5 баробар кўпайиб, 74 та мамлакат бозорига чиқдик

Тўқимачилик саноатимиз охирги 8 йилда бутунлай янгиланди

https://www.tgoop.com/hudud_inform
👍1
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20-24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлади.

Давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси ялпи сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида нутқ сўзлайди.

Таъкидлаш жоизки, Бош Ассамблеянинг бу йилги юбилей сессиясида глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, БМТ тизими ва халқаро молия архитектурасини ислоҳ қилиш, иқлим ўзгариши оқибатлари ва бошқа замонавий хатарларга қарши курашишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Саммит доирасида Ўзбекистон етакчиси БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро молиявий институтлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.

Ташриф дастурининг ишбилармонлик қисмидан АҚШнинг етакчи компаниялари ва молиявий-инвестиция тузилмалари иштирокида учрашув ва тадбирлар ўрин олган. Янги келишув ва шартномалар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бефарқ_эмасман

🔰Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилганман. Ёшлигимда қишлоғимизда Қирғизистондан оқиб келадиган дарё тошиб оқарди, сув мўл-кўл эди, ҳозир ирмоқ бўлиб қолган.

Бу нимадан дарак? Сув тугаб бораётганидан, қурғоқчиликдан.

Йилдан-йилга сув камайиб бораётганини кўзимиз билан кўриб туриб, бешафқатларча сувни увол қиляпмиз!

Бўлаётган воқеаларга томошабин бўлиб туришдан ёмони йўқ.

Азиз юртдошлар! Ҳозирданоқ келажак учун сувни тежайлик!

Эркин Комилов, Ўзбекистон халқ санъаткори

https://www.tgoop.com/hudud_inform
2👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, мамлакат ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиши тақиқланган материаллар рўйхати эълон қилинди

Дин ишлар бўйича қўмита
Ахборот хизмати.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
2👌1
🔰Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларининг расмий телеграм каналлари

🏛Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси расмий телеграм канали
🏛Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши расмий телеграм канали

1. Нукус шаҳар ҳокимлиги расмий телеграм канали
2. Амударьё тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
3. Бўзатов тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
4. Беруний тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
5. Элликқалъа тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
6. Чимбой тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
7. Шўманай тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
8. Қонликўл тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
9. Қораўзак тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
10. Қўнғирот тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
11. Кегайли шаҳар ҳокимлиги расмий телеграм канали
12. Нукус тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
13. Мўйноқ тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
14. Тахтакўпир тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
15. Тахиатош тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
16. Тўрткул тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
17. Хўжайли тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали

https://www.tgoop.com/hudud_inform
👌1
🔰Андижон вилояти ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларининг расмий телеграм каналлари

🏛Андижон вилояти ҳокимлиги расмий телеграм канали

1. Андижон шаҳар ҳокимлиги расмий телеграм канали
2. Хонобод шаҳар ҳокимлиги расмий телеграм канали
3. Андижон тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
4. Асака тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
5. Балиқчи тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
6. Булоқбоши тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
7. Бўстон тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
8. Жалақудуқ тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
9.Избоскан тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
10. Марҳамат тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
11. Олтинкўл тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
12. Пахтаобод тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
13. Улуғнор тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
14. Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
15. Шаҳрихон тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
16. Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали

https://www.tgoop.com/hudud_inform
2025/10/21 00:33:36
Back to Top
HTML Embed Code: