Пойтахтга талабалар қайтди!
Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаларидан иборат истеъдодли ёшлар метрода ва Magic City боғида қўшиқлар куйлаб, барчани ҳайратга солдилар!
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
https://www.tgoop.com/hudud_inform

❤1🔥1
❗️ Пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (573-сон, 09.09.2025 й.) билан “Пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
🔰 Низом Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Agrotarozi”, “Hosil qabuli” ва “AgroDocs” ахборот тизимлари орқали пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
✅ Фойдаланувчи интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайт орқали “Agrotarozi” ва “Hosil qabuli” АТлари имкониятларидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
📝 Фойдаланувчилар “Agrotarozi” АТдан рўйхатдан ўтишда ахборот тизимидан фойдаланиш шартларини қабул қилиш бўйича электрон шаклда шартнома имзолайди.
📋 Пахта ва дон товар-транспорт юк хати асосида қабул қилинади.
✔️ Хўжаликлар битта юк хати билан барча сифат кўрсаткичлари бир хил бўлган пахта ва донни топшириш учун юборишлари керак, яъни:
🔹 битта селекция, саноат нави ва синфига оид;
🔹 авлоди ва дала гуруҳи бир хил уруғлик пахта ва дон.
⏱️ Пахта қабул қилиш куни соат 24:00 да якунланади ва кунлик ҳисоботлар физик вазнда юритилади.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
Пулли тўхташ жойлари ташкил этилган кўчаларда кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли учун махсус имтиёзлар яратилмоқда.
Бунда пойтахт аҳолиси учун резидентлик рухсатномалари жорий этилиб, рухсатнома эгалари ўз маҳалласи ҳудудидаги тўхташ жойларидан сутканинг кечки пайтидан тонггача имтиёзли шартларда фойдаланиш имконига эга бўладилар. Шунингдек, кундузги вақтда ҳам муайян чегирмалар берилади, байрам ва дам олиш кунларида эса янада кенгроқ имтиёзлар тақдим этилади.
Ҳозирги кунда резидентлик рухсатномаларини электрон тартибда олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция ишлари олиб борилмоқда. Жараёнлар жорий йил ноябрь ойига қадар якунланиши режалаштирилган.

👍1
Миллий гвардия: Нукусдаги машғулотда кичик портлаш содир бўлди
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Нукус дала ўқув майдонида амалий ўқув машғулоти ташкил этилган.
Машғулот давомида ўқув машғулоти учун мўлжалланган портловчи махсус воситанинг детонация шнури чақнаши натижасида кичик портлаш юзага келган ва машғулот иштирокчиларидан 10 га яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳатларини олган.
Уларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда кўрилган зарур чоралар натижасида ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғи тикланмоқда.
Ҳолат юзасидан хизмат суриштируви тайинланган бўлиб, ҳозирда мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

❗️ Рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (570-сон, 08.09.2025 й.) билан “Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
✅ Низомга кўра, электрон рецепт асосида тайинланадиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
⏯️ Тиббиёт ходимлари томонидан бемор маълумотлари тиббиёт ташкилотида жорий қилинган тиббий ахборот тизимига киритилади ҳамда автоматик тарзда “Электрон тиббий карта” модулига узатилади.
📋 Беморга дори воситалари мазкур тиббий ахборот тизимида электрон рецепт расмийлаштириш орқали тайинланади
📝 Рецепт даволовчи шифокор томонидан электрон тасдиқлаш усулларида тасдиқланиб, QR код автоматик тарзда қўйилади. Бунда электрон рецептга оид зарур маълумотлар автоматик тартибда “Электрон рецепт” модулига узатилади.
☑️ Шифокорларга ўзлари томонидан беморга электрон рецепт асосида тайинланган ва чакана реализация қилинган дори воситалари ҳаракатини кузатиб бориш имконияти яратилади.
📜 Электрон рецептга оид барча маълумотлар беморнинг электрон тиббий картасида автоматик қайд этиб борилади.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
Тошкент вилоятидаги бўш ерлар “Тошкент инвест” компанияси ва пойтахтнинг саноат зоналари дирекциясига ажратилиб, экологияга зарар келтираётган корхоналар кўчирилиши айтилди.
Тошкент вилоятининг барча ҳудудларини пойтахт билан тезкор электр поездлар орқали боғлаш вазифаси белгиланди. Бу орқали у ерларда ҳам янги уй-жойлар, инфратузилма ва хизматларга талаб ошади, одамлар пойтахтга қатнаб ишлаши мумкин бўлади.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
Тошкент вилоятининг барча ҳудудларини пойтахт билан тезкор электр поездлар орқали боғлаш вазифаси белгиланди. Бу орқали у ерларда ҳам янги уй-жойлар, инфратузилма ва хизматларга талаб ошади, одамлар пойтахтга қатнаб ишлаши мумкин бўлади.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
#Навоий_вилояти
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси павильонларини бирма-бир кўздан кечирди.
Ярмаркада Навоий вилояти, шунингдек республикамизнинг бошқа вилоятларидан 235 та саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзларининг 3000 га яқин маҳсулотлари намуналари, ўзлаштирилиши режалаштирилган импорт ўрнини босувчи товарлар, саноат кооперацияси орқали маҳаллийлаштиришга таклиф қилинаётган маҳсулот турлари ҳамда истиқболли лойиҳалари билан қатнашмоқда.
Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлади.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
https://www.tgoop.com/hudud_inform
❗️ Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади
Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш тадбирлари 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. Унинг дастлабки 17 куни интернет орқали, кейинги бир ой мобайнида эса “маҳалла еттилиги” иштирокида уйма-уй юриб амалга оширилиши белгиланмоқда.
Рўйхатга олиш натижасида 38 миллион аҳолининг таркиби ва миграцияси, оилавий ҳолати, фаолият тури, даромад манбалари тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.
Мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати, чорва моллари ва паррандалар сони аниқланади. Бу орқали қишлоқ хўжалигига йўналтирилаётган йиллик 25,6 триллион сўм, жумладан, 2,2 триллион сўм бюджет маблағларининг самарадорлиги, соҳадаги хизматлар ҳажми ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур маълумотлар тўплами яратилади.
Рўйхатга олиш жараёнларини самарали амалга ошириш учун “маҳалла еттилиги” махсус ўқув дастури асосида тайёрланади ва рағбатлантирилади.
Умуман, мазкур тадбирлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигининг реал кўрсаткичларини аниқ белгилаш, давлат дастурларини мақсадли ҳамда самарали амалга ошириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурханов афғон матбуотида мамлакат Афғонистонга 57 та ҳарбий вертолётни қайтаришга рози бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
https://www.tgoop.com/hudud_inform
📝 Қонунчиликка кўра, интеллектуал мулк объектларини тасарруф этишга оид лицензия, сублицензия ва ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномалар тўлиқ электрон рўйхатдан ўтказиш тартибига ўтказилди.
🌐 Эндиликда фойдаланувчилар Адлия вазирлигининг im.adliya.uz сайти орқали онлайн ариза топширишлари мумкин.
🔍 Бунинг учун шахсий кабинетдаги "Талабнома яратиш" тугмаси босилиб, "Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш" бўлими танланади. Бўлим очилгач, "Хизматдан фойдаланиш" тугмасини босиб онлайн ариза топширилади.
🗓 Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ваколатли органга келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.

Тошкентда "Декларациялар мулоқоти" II Халқаро форуми бошланди.
15 та давлатдан 50 га яқин эксперт, дин уламолари, илоҳиётшунос ва расмийлар иштирок этаётган анжуман Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан АҚШнинг "Love Your Neighbor Community" нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Таъкидланишича, форумнинг асосий мақсади — маърифат ва бағрикенглик маданияти ғояларини илгари суришда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.
Тадбирда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар қайд этилди. Хусусан, янги таҳрирдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун, диний ташкилотларни рўйхатга олишдаги енгилликлар, Ҳаж квоталарининг икки баробарга оширилиши ва янги ислом таълим муассасалари очилиши шулар жумласидандир.
Форум якунида ушбу мулоқот тинчлик ва ҳамжиҳатликка хизмат қилиши, тадбирнинг якуний ҳужжати эса глобал даражада умуминсоний қадриятларни тарғиб этишига ишонч билдирилди.

📝 Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда тегишли тўловлар тўланмайди.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
https://www.tgoop.com/hudud_inform
Қишлоқ хўжалиги ерларини қайта ижарага бериш мумкин бўлади
Президент фармонига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарачиларига ер участкаларининг бир қисмига нисбатан ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳуқуқи берилади.
Мазкур ерлар эгалари ва фойдаланувчиларига ер участкаларига бўлган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори асосида ижара ҳуқуқига ўзгартириш имконияти берилади.
Бунда ерга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ижара ҳуқуқига ўтказилганда ижара муддати қуйидагича этиб белгиланди:
➖ Ўзбекистон фуқаролари ва улар муассислигидаги юридик шахслар учун – 30 йил;
➖ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун – 25 йил.

❤3
Шавкат Мирзиёев Исроил томонидан Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига уюштирилган ракета зарбаларини кескин қоралади.
Қатар мустақиллиги ва суверенитетини бузадиган, унинг хавфсизлигига таҳдид соладиган бундай номақбул хатти-ҳаракатлар БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқнинг асосий қоида ва тамойилларига зид экани қайд этилди.
Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай шаклига ва Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келадиган қадамларга қарши экани таъкидланди.
Ўзбекистон президенти Қатар ташаббуси билан чақирилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммитининг муваффақиятли ўтишини тилади.
Қатар амири, ўз навбатида, кўрсатилган бирдамлик ва қўллаб-қувватлов учун чуқур миннатдорлик билдирди.

🔰Тошкент шаҳар ҳамда туман ҳокимликларининг расмий телеграм каналлари
🏛Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий телеграм канали
1. Бектемир тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
2. Миробод тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
3. Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
4. Юнусобод тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
5. Олмазор тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
6. Яккасарой тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
7. Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
8. Чилонзор тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
9. Учтепа тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
10. Яшнобод тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
11. Сергели тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали
12. Янгиҳёт тумани ҳокимлиги расмий телеграм канали

👍3👏2❤1
❗️Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани Марказ-5 даҳасидаги дўкон олдида тўпланган фуқаролар акс этган видео юзасидан
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати расмий муносабат берди.
Маълум бўлишича, 14 сентябрь куни дўкон ижтимоий тармоқда спортчилар учун мўлжалланган озуқавий қўшимчаларни текин тарқатиш ҳақида эълон бергани сабаб кўплаб фуқаролар тўпланган. Бироқ тадбир учун тегишли рухсатнома олинмаган.
Ҳодиса жойига етиб келган ИИО ходимлари вазиятни назоратга олган, фуқаролар тарқатилган ва ҳеч ким жабрланмаган.
Дўкон эгалари ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида текширув ўтказилмоқда.

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради ҳамда ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
https://www.tgoop.com/hudud_inform