Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (560-сон, 03.09.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
🔰 Низомга кўра, олиб чиқилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш товарларнинг ихтиёрий ёки сохта божхона қийматидан фойдаланишга асосланмаслиги керак.
✅ Олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:
▪️ 1-усул: олиб чиқиладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича;
▪️ 2-усул: айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича;
▪️ 3-усул: ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича;
▪️ 5-усул: қийматларни қўшиш асосида;
▪️ 6-усул: захира усул.
📙 1-усул олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули ҳисобланади.
💹 Агар олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулини қўллаш мумкин бўлмаса, бошқа усуллар кетма-кетликда қўлланилади.
📄 Божхона қийматини аниқлашнинг бошланғич нуқтаси ҳар доим ҳақиқатда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган қийматни, яъни сотиб олувчи сотувчига тўлаган ёки тўлаши лозим бўлган ҳақиқий харажатларни белгилаш ҳисобланади.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
❤4
Тошкентда ичимлик суви таъминоти режали ўчирилади
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида йирик сув узатиш тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, 8 сентябрдан 10 октябрга қадар ичимлик суви босими пасайиши ва вақтинча узилиши мумкин.
Рўйхат
https://www.tgoop.com/hudud_inform
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида йирик сув узатиш тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, 8 сентябрдан 10 октябрга қадар ичимлик суви босими пасайиши ва вақтинча узилиши мумкин.
Рўйхат
https://www.tgoop.com/hudud_inform
🔰 Қонунчиликка кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш белгиланган.
▶️ Бунда талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъий назар, қуйидаги миқдорда тўланади.
🔹Тошкент шаҳрида — БҲМнинг бир баравари (412 минг сўм);
🔹қолган ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари (206 минг сўм).
❗️Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
📝 Ариза бериш учун талаба белгиланган шаклдаги анкета-аризани икки нусхада тўлдириб, ижара шартномаси нусхаси билан ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки ОТМининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топшириши лозим.

Жорий йилнинг 5-7 сентябрь кунлари "Ўзбекистон Дерматовенерологлар Ассоциацияси" ва АҚШлик дерматолог Сануси Умар бошчилигидаги "Los Angeles Hair Restoration Course (LAHRC)" ташкилоти ҳамкорлигида сочни тиклаш бўйича халқаро конференцияси бўлиб ўтади.
Конференцияда АҚШ, Ҳиндистон, Колумбия, Туркия, Покистон, Россия, Бразилия, Венесуэла, Германия, Қатар каби 20 дан ортиқ мамлакатдан 67 нафар етакчи трихолог иштирок этмоқда.
Тадбир давомида мутахассислар соч кўчириб ўтказишнинг янги ютуқлари, трихологиядаги долзарб масалалар, трансплантацияни такомиллаштириш усуллари ва сочни тиклаш бўйича замонавий технологиялар билан ўртоқлашадилар.
Маълумот учун: LAHRC ташкилоти сочни тиклаш соҳасида етакчи халқаро таълим платформаси сифатида тан олинган. Ташкилот бутун дунё бўйлаб жарроҳлар, тадқиқотчилар ва амалиётчиларни бирлаштириб, илғор методикалар билан ўртоқлашади, инновацияларни жорий қилади ва трихологияда янги стандартларни шакллантиради.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
https://www.tgoop.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Шавкат Мирзиёевнинг Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари батафсил кўриб чиқилди.
Суҳбат аввалида АҚШ президенти сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларни юксак баҳолади ва қўллаб-қувватлади.
Давлатимиз раҳбари, ўз навбатида, Дональд Трампни АҚШ маъмурияти олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатнинг улкан натижалари билан самимий табриклади. Америка томонининг халқаро ва минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш, глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қўшаётган ҳиссаси ва саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.
Давлат раҳбарлари долзарб халқаро масалалар, жумладан, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг “C5+1” шаклидаги минтақавий ҳамкорлигини чуқурлаштириш юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ўзи учун қулай муддатда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

Келгуси уч йилда давлат хизматлари 900 тага етказилади. Йилига 80 та хизмат “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилади. Аҳоли гавжум жойлар ва олис маҳаллаларда 1,1 мингта интерактив киоск ўрнатилади.
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади. Хусусан, ФҲДЁ органида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижалари, мудофаа бўлимларида ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ўзгарганлиги ҳақидаги ҳужжат сўралмайди, бу маълумотлар ахборот тизимлари орқали онлайн олинади.
2025-2027 йилларда босқичма-босқич 20 та нотариал ҳаракат онлайн расмийлаштиришга ўтказилиши белгиланди.
Шунингдек, нотариал хизматлар кўрсатишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини талаб қилиш бекор қилиниб, буни “FACE-ID” орқали аниқлаш тартиби йўлга қўйилади.
Ўз соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар ҳузуридаги органларга ҳам идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ваколати берилади.
Бундай ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари соддалаштирилади. Натижада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг ўртача муддати 2 баробарга қисқаради.

👍1🥰1
❗️Ижтимоий тармоқларда айрим қурилиш ташкилотлари фуқароларни хабардор қилмасдан ишчи сифатида расмийлаштираётгани ҳақида ги хабарлар юзасидан
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати расмий муносабат берди.
Қурилиш ва лойиҳа ташкилотлари рейтинги Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 9-ноябрдаги 699-сон қарорига мувофиқ, тегишли вазирлик ва идоралар маълумотлари асосида автоматик ҳисобланади.
Бу жараёнда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими маълумотларни ўзгартириш ёки уларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш имкониятига эга эмас, балки фақат йиғиб, рейтинг.mc.uz орқали тақдим этади.
Ҳозирда Бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда шахснинг розилигисиз ишчи сифатида расмийлаштириш ҳолатларини бартараф этиш ва фуқароларнинг бир нечта ташкилотларда бир вақтнинг ўзида фаолият юритишини тартибга солиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Фуқаролардан шахсий маълумотларини бегона шахсларга бермасликларини, бундай ҳолат кузатилганда эса ваколатли органларга мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

Қишлоқ хўжалигида ҚҚСни ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади
“Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–153-сон, 04.09.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 2026–2027 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида расмий товар айланмасини камида 3 баравар ошириш Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб белгиланди.
📝 Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан:
🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализацияси учун ҚҚСнинг “ноль” ставкаси жорий қилинади;
🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 3 кунда автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
✅ Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан ишлаб чиқилган товарларни айнан 1 та етказиб бериш занжири бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишда электрон ҳисобварақ-фактураларни хавф даражасига қараб реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш тизими жорий қилинади.
📜 Бунда юқори хавф даражасига эга электрон ҳисобварақ-фактураларнинг улуши ҳисобот даврида расмийлаштирилган жами электрон ҳисобварақ-фактуралар сонининг 10 фоизидан ошмаслиги назарда тутилди.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
Автомототранспортлар учун давлат рақами бериш тартиби соддалаштирилади
“Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (562-сон, 04.09.2025 й.) қабул қилинди.
🚫 Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:
🔸 автотранспортлар учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби;
🔸 автотранспортлар учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби.
📝 2026 йил 1 январдан автомототранспортлар учун исталган ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгилари ягона оширилган тўлов эвазига шахсларнинг электрон мурожаатига асосан берилади.
🔗 Шахслар ягона очиқ маълумотлар базасида бўш турган исталган ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгиларини қуйидаги тизимлар орқали танлаб олади:
🔹 рўйхатдан ўтказиш бўлинмаларида жойлашган инфокиосклар;
🔹 Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (ЙҲХХ) мобил иловаси;
🔹 ЙҲХХнинг расмий веб-сайти;
🔹 ЯИДХП (my.gov.uz).
❇️ Шунингдек, 2026 йил 1 январдан ягона очиқ маълумотлар базасида ҳудудларнинг код рақами доирасида барча тоифадаги давлат рақами белгилари (олдин берилган ёки фойдаланишда бўлганлардан ташқари) жойлаштирилади.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
❤1👍1🔥1👏1👌1
Андижон, Наманган ва Фарғонада АГТКШлари фаолияти қайта йўлга қўйилди
Фарғона водийси истеъмолчиларини табиий газ билан таъминловчи “Оҳангарон–Пунгон” магистрал газ қувурининг тоғли ҳудудидан ўтувчи қисмида қарийб 22 км қўшимча қурилган газ қувури тармоққа уланди ва монтаж ишлари якунланди.
Бугун, 6 сентябрь куни соат 20:00 дан бошлаб Андижон, соат 21:00 дан бошлаб эса Фарғона ва Намаган вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) ҳамда йирик истеъмолчиларга табиий газ етказиб берилиши қайта тикланди.
📌Мазкур қувурнинг ишга туширилиши водий вилоятлари истеъмолчиларининг табиий газ таъминоти ишончлилигини оширишга хизмат қилади.

❤1👍1👌1
Фермер ва деҳқонлар энди 12% солиқ тўламайдиган бўлмоқда
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги йилдан-йилга ислоҳ қилинмоқда: пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари учун ажратилди.
❗️ Лекин қишлоқ хўжалигида ҳамон яширин иқтисодиёт улуши юқори. Етиштирилган маҳсулотнинг ҳаммаси ҳам ҳисоботларда қайд этилмайди. Озиқ-овқат маҳсулотларини сотишда қўшилган қиймат солиғи 12 фоизни ташкил этмоқда.
📣 Энди эса янги қадам!
2026 йил 1 январдан бошлаб (ғалла ва пахтадан ташқари) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишда ҚҚС ставкаси — 0% этиб белгиланди.
Шу билан бирга, маҳсулотни етиштиришда уруғ, ўғит, ёқилғи, транспорт, электр каби харажатлар учун ҳисобга олинган ҚҚСни қайтариб бериш амалиёти ҳам сақланиб қолади.
❓ Бу фермер ва деҳқонларга нима беради?
💠 Бу билан фермер ва деҳқонлар қўлида ҳар йили 300 млрд сўм қолади;
💠 Яна 400 млрд сўмлик солиқ қайтариб олиш имконияти бўлади;
💠 Соҳадаги яширин иқтисодиёт қисқаради, саноатлашган плантациялар кўпаяди.

👍25❤2🔥1👏1👌1
Келгуси уч йилда давлат хизматлари 900 тага етказилади. Йилига 80 та хизмат “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилади. Аҳоли гавжум жойлар ва олис маҳаллаларда 1,1 мингта интерактив киоск ўрнатилади.
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади. Хусусан, ФҲДЁ органида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижалари, мудофаа бўлимларида ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ўзгарганлиги ҳақидаги ҳужжат сўралмайди, бу маълумотлар ахборот тизимлари орқали онлайн олинади.
2025-2027 йилларда босқичма-босқич 20 та нотариал ҳаракат онлайн расмийлаштиришга ўтказилиши белгиланди.
Шунингдек, нотариал хизматлар кўрсатишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини талаб қилиш бекор қилиниб, буни “FACE-ID” орқали аниқлаш тартиби йўлга қўйилади.
Ўз соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар ҳузуридаги органларга ҳам идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ваколати берилади.
Бундай ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари соддалаштирилади. Натижада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг ўртача муддати 2 баробарга қисқаради.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади. Хусусан, ФҲДЁ органида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижалари, мудофаа бўлимларида ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ўзгарганлиги ҳақидаги ҳужжат сўралмайди, бу маълумотлар ахборот тизимлари орқали онлайн олинади.
2025-2027 йилларда босқичма-босқич 20 та нотариал ҳаракат онлайн расмийлаштиришга ўтказилиши белгиланди.
Шунингдек, нотариал хизматлар кўрсатишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини талаб қилиш бекор қилиниб, буни “FACE-ID” орқали аниқлаш тартиби йўлга қўйилади.
Ўз соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар ҳузуридаги органларга ҳам идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ваколати берилади.
Бундай ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари соддалаштирилади. Натижада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг ўртача муддати 2 баробарга қисқаради.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
❗️5 соатдан ортиқ давом этувчи Ой тутилиши бошланмоқда
Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати маълум қилди.
Ноёб астрономик ҳодиса Тошкент вақти билан соат 21:27 да бошланиб, 00:56 га қадар давом этади.
Ой тутилишининг тўлиқ фазаси эса 22:30 дан 23:52 гача кузатилади. Бу вақтда Ой тўлиқ Ер соясида бўлади.
Умумий давомийлик 5 соат 26 дақиқа. Ҳодисани оддий кўз билан ҳам томоша қилиш мумкин.
Кейинги Ой тутилишини 2026 йил 3 март куни кузатиш мумкин бўлади. Унда Ой тўлиқ эмас, қисман Ер соясида қолади.

Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этилади
🔰 Қарорга кўра, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида қуйидагилар таъминланади:
🔹 жамиятларда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш бўйича бошқа иштирокчиларни хабардор қилиш, имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш истагини билдириш, рад этишни электрон амалга ошириш имконияти яратилади;
🔹 “Notarius” автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилинади.
🏛 Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши таркибида Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этилади.
✔️ Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланади, жумладан:
🔸 юридик шахсларга, хусусан, хўжалик жамиятларига корпоратив этика масалалари бўйича тавсиялар бериб бориш;
🔸 корпоратив этикани бузишга оид низоларни ҳал этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиб бориш.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
❗️ФИФА Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюрди
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ахборот хизмати хабар берди.
ФИФА делегациясини Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, MOҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ва расмийлар кутиб олди.

❗️ Қишлоқ хўжалигида ҚҚСни ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади
“Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–153-сон, 04.09.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 2026–2027 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида расмий товар айланмасини камида 3 баравар ошириш Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб белгиланди.
📝 Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан:
🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализацияси учун ҚҚСнинг “ноль” ставкаси жорий қилинади;
🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 3 кунда автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
✅ Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан ишлаб чиқилган товарларни айнан 1 та етказиб бериш занжири бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишда электрон ҳисобварақ-фактураларни хавф даражасига қараб реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш тизими жорий қилинади.
📜 Бунда юқори хавф даражасига эга электрон ҳисобварақ-фактураларнинг улуши ҳисобот даврида расмийлаштирилган жами электрон ҳисобварақ-фактуралар сонининг 10 фоизидан ошмаслиги назарда тутилди.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
❤2👍1
Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида 72-ўринни эгаллади
Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси маълумотлари асосида тузилган ва фуқаролар визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар сонини акс эттирувчи Henley паспорт индексида Ўзбекистон паспорти 72-ўринни эгаллади. Бир йилда давлатимиз кўрсаткичи 8 поғонага яхшиланган.
Рейтингга кўра, ўзбекистонликлар 62 давлатга визасиз кириш ҳуқуқига эга.
Фуқаролари 193 давлатга визасиз кириши мумкин бўлган Сингапур рейтингда биринчи ўриндан жой олди. Ундан кейинги ўринни Япония ва Жанубий Корея паспортлари эгаллади. Бу давлатларнинг фуқаролари 190 мамлакатга визасиз кира оладилар.

👍1