Telegram Web
🇺🇸🇺🇿Ўзбекистон қурилиш материаллари АҚШ бозорида!

🔘27 август куни АҚШнинг Калифорния штати, Лос-Анжелес шаҳридаги “Los Angeles Convention Center”да йирик халқаро “Los Angeles Build Expo” кўргазмаси ўз фаолиятини бошлади.

🔘Бу йилги кўргазма Ўзбекистон учун тарихий воқеа.
Мамлакатимиз тадбиркорлари биринчи марта “Made in Uzbekistan” бренди остида 25 дан ортиқ турдаги замонавий қурилиш материаллари билан иштирок этмоқда!

🔘AKFA Extrusions, Alcopon Standart Trade, Basalt Uzbekistan ва SANFA бошқа йирик компаниялар ўзининг инновацион маҳсулотларини намойиш этмоқда.

❗️Тадбир доирасида:
🔘 Халқаро ҳамкорлар билан B2B учрашувлар;
🔘 Янги экспорт шартномалари;
🔘Йирик инвестиция лойиҳалари бўйича музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Бугун ижтимоий тармоқларда аслида жорий йилнинг 8 июнь куни Асака туманида рўй берган ҳолат тасвирланган видео тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан юритилган жиноят иши судда кўриб чиқилиб, 2025 йил 27 август куни суднинг ҳукми эълон қилинди.

Жиноят иши бўйича жабрланувчилар Б. Р. ва Д. Х. судга ариза тақдим қилиб, судланувчиларга нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлигини ҳамда уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.

Суд судланувчиларнинг ўз айбига иқрор ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, ёшлигини, жабрланувчиларнинг судланувчиларга нисбатан моддий ва маънавий зарарлар юзасидан даъволари йўқлигини ҳамда судланувчиларнинг жиноят оқибатида етказилган зарар тўлиқ қопланганини эътиборга олишни лозим топган.

Шу тариқа, жиноят ишлари бўйича Асака туман суди томонидан судланувчилар Ж. Х. (2001 йилда Андижон вилоятида туғилган), О. М. (2002 йилда Андижон вилоятида туғилган) ва С. М. (2003 йилда Андижон вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» банди билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига мазкур модда санкциясида мавжуд бўлган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 сентябрдан ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
2👍1👏1
Президент Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Хитойга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, президент:

31 август - 1 сентябрь кунлари Тяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этади;
2 сентябрь куни Пекин шаҳрида ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокаралар, шунингдек, хорижий делегациялар раҳбарлари ва Хитойнинг ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказади;
3 сентябрь куни давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
4👍1👌1
Айни пайтда сунъий интеллект технологиялари нафақат иқтисодиёт, балки таълим, давлат хизматлари, транспорт ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларда ҳам катта ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

Бу жараёнга ўз билим ва саъй-ҳаракатлари билан ҳисса қўшаётган мутахассисларни танитиш ва эътироф этиш мақсадида “Юксалиш” ҳаракати Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси (AICA) билан ҳамкорликда ТОП-30 СИ лидерлари рейтингини шакллантирди.

Ушбу рўйхат — СИ йўналишидаги инновацион лойиҳалар ва илмий изланишлар орқали юртимиз ривожига ҳисса қўшаётган 30 нафар илғор мутахассис, олим ва фаолларни ўз ичига олади.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озодбек Назарбеков - "Уйғон, ўғлим"

https://www.tgoop.com/hudud_inform
3👏1👌1
Ёш дзюдочиларимиздан ёрқин ғалаба

Болгариянинг София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбек дзюдочилари 5 та олтин ва 2 та бронза медали билан 71 давлат орасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар:

🥇 Дилафруз Болтабоева (-40 кг)
🥇 Хушнуд Султонов (-50 кг)
🥇 Хушнудбек Бурхонов (-55 кг)
🥇 Иномжон Баҳодиров (-81 кг)
🥇 Умида Ниғматова (+78 кг)
🥉 Дилшод Каримов (-60 кг)
🥉 Саъдулла Равшанов  (-73 кг)

https://www.tgoop.com/hudud_inform
4🔥2
🔰 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

https://www.tgoop.com/hudud_inform
1
Ташаббусли бюджет жараёнларида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорлик кучайтирилади

“Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–264-сон, 29.08.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Қонунчилик палатасида ташаббусли бюджет жараёнларини мувофиқлаштириш, лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан парламент назоратини олиб бориш учун 11 нафар депутатдан иборат парламент комиссияси ташкил этилади.

2026 йил 1 январдан депутатлар ҳар йили ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

💰 Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

💸 Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

🔗 2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

📚 Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
❗️ 2025 йил 2 сентябрдан автомобилларни Пискент синов мажмуасида синовлардан ўтказиш амалиёти тўхтатилади — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (541-сон, 27.08.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, Академияда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

▪️ “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”;
▪️ “Давлат бошқаруви”;
▪️ “Инсон ресурсларини ривожлантириш”;
▪️ “Давлат сиёсати”;
▪️ “Давлат молиясини бошқариш”.

Академия магистратурасига қабул давлат буюртмаси бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🏛 Академияга давлат буюртмаси бўйича қабулни ташкил этиш учун номзодларни бирламчи саралаб олиш бўйича идоравий комиссия тузилади.

📚 Номзод Идоравий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

охирги 2 йиллик фаолияти давомида амалга оширган ижобий ишлари ҳақидаги маълумот;

маълумотнома-объективка;

номзоднинг қўшимча эришган ютуқлари: илмий даражаси, илмий унвони, хорижий тилларни билиш сертификати кабилар.

📝 Магистратурада ўқишга тавсия этилган номзодлар умумий сонининг, қоида тариқасида, камида 30 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

📋 Академияда магистратура мутахассисликларига давлат буюртмаси бўйича танлов 2 босқичда, тест синови ва суҳбат шаклида ўтказилади.

📜 Қабул комиссияси қарори билан давлат буюртмаси бўйича давлат гранти асосида ўқишга тавсия этилган номзодларни Академия тингловчилигига қабул қилиш ректорнинг буйруғи билан амалга оширилади.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳар ҳокими қамоққа олинди

Наманган шаҳрида ҳоким ва хусусий корхона раҳбари фуқаронинг 35 сотих ер майдонида кўп қаватли уй қуриш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига 60 минг доллар талаб қилган.

МЧЖ раҳбари сўралган пулни олган пайтда, ҳоким эса ишончли шахси орқали маблағни қабул қилиб олган вақтда ушланди.

Ҳозирда ҳоким депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилинди ва унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Жиноят иши қўзғатилди, тергов давом этмоқда.

Тошкент вилояти, Зангиота туманида эса қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси давлат захирасидаги 8 сотих ерни фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилган.

У 20 минг доллар олган пайтда ушланди. Унга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
2
👍 Янги давр – янги ёндашув: “Инсон ва қонун AI” старт олди

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан Ўзбекистонда илк бор сунъий интеллект технологиялари асосида яратилган янги газета – “Инсон ва қонун AI” нашр қилинди.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👨‍⚖️ Ортга қайтмас ислоҳотлар / Иқтисодий судлов тизимига бир назар

https://www.tgoop.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍 Аҳолининг 95,5 фоизи Ўзбекистон фуқароси эканидан фахрланади — тадқиқот

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Ўзбекистон мустақиллиги – 34 йил” мавзусида социологик сўров ўтказади.


👉Батафсил

https://www.tgoop.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3😢32
Оромгоҳларда дам олаётган болаларни ҳар томонлама камол топишига кўмаклашиш учун қуйидагилар ташкил қилиниши керак:

🔹кўчма кутубхоналар;
🔹тўгараклар;
🔹спорт мусобақалари.

Оромгоҳлар спорт жиҳозлари, малакали спорт мураббийлари ва сузиш бўйича йўриқчилар билан таъминланиши керак.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
1
❗️Масъулиятсиз ер фойдаланишига қарши чоралар

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси
ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш учун жавобгарликни белгилайди.

Ердан мақсадсиз фойдаланиш, унумдор қатламни бузиш, тупроқ ҳосилдорлигини пасайтириш ёки ифлослантириш ҳолатлари фуқароларга 7–15 баравар, мансабдор шахсларга 15–20 баравар БҲМ миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

2020–2024 йилларда ушбу модда асосида 2 530 нафар шахс, жорий йилнинг биринчи ярмида эса 121 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Олий суд ахборот хизмати.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
3
Келаси йил 1 январдан бошлаб, қишлоқ хўжалиги корхоналари деҳқон ва фермерларга ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (ғалла ва пахтадан ташқари) сотишда ҚҚС ноль ставкада бўлади.

Шу билан бирга, маҳсулотни етиштиришда уруғ, ўғит, ёқилғи, транспорт, электр каби харажатлар учун ҳисобга олинган ҚҚСни қайтариб бериш амалиёти ҳам сақланиб қолади.

Натижада фермер ва деҳқонлар ихтиёрида йилига 300 миллиард сўм маблағ қолади, яна 400 миллиард сўмлик солиқни қайтариб олиш имконияти бўлади.

https://www.tgoop.com/hudud_inform
1
2025/10/25 08:55:56
Back to Top
HTML Embed Code: