tgoop.com/hudud_inform/29260
Create:
Last Update:
Last Update:
Янги Ўзбекистоннинг янги энергияси
2017 йилдан буён Ўзбекистон энергетика соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 8 йил давомида чуқур ўзгаришларга замин яратган 90 дан ортиқ муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Асосий мақсад – мамлакатимиз энергетика саноатини самарали ва замонавий соҳага айлантиришдир. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ушбу соҳадаги ўсиш динамикасини ўрганди. Натижалар ҳайратланарли!
Ушбу даврда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 34 фоизга ўсиб, 81,5 миллиард кВт/соатга етди. Бунга инвестицияларни жалб қилиш ва қувватларни модернизация қилиш орқали эришилди.
Электр станцияларининг умумий қуввати 2017 йилдаги 14,4 ГВт дан 2024 йилда 23,3 ГВт гача ошди. Фаолият кўрсатаётган электр станциялари сони эса икки баравар – 54 тадан (2017) 105 тага (2024) кўпайди.
Албатта, бу етарли эмас ва ҳали олдинда турган вазифалар кўп. Аммо, ушбу рақамлар энергетикамиз қанчалик тез ва ишонч билан ривожланаётганини кўрсатади.
https://www.tgoop.com/hudud_inform
BY Hudud Inform

Share with your friend now:
tgoop.com/hudud_inform/29260
