tgoop.com/hrassistant_uz/245
Last Update:
#Биласизми
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!
▪️ Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.
➖ ➖ ➖
🔰 28-модда. Давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш шартлари
▪️ Давлат фуқаролик хизматига давлат тилини биладиган, давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш учун тегишли малака талабларига ва бошқа талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
❓Кимлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиниши мумкин эмас:
➖ 18 ёшга тўлмаган шахслар, агар давлат фуқаролик хизмати лавозимига доир малака талабларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса;
➖ суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
➖ суднинг қарори билан муайян муддатга давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар;
➖ коррупцияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахслар;
➖ оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар;
➖ тиббий хулосага асосан соғлиғининг ҳолати давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш имконини бермайдиган шахслар;
— давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ бўлган, ушбу Қонун 13-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган чекловларга риоя этишни рад қилган шахслар.
▫️Батафсил
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
BY HR assistant
Share with your friend now:
tgoop.com/hrassistant_uz/245