tgoop.com/excel_hacks/769
Last Update:
Аксарият фойдаланувчилар космик тарзда жуда кўп вақтларини кераксиз ҳаракатларга сарфлашади. Ахир экзельда 2000 дан ортиқ функциялар бор, керак бўлса пайтонни ишлатса бўладику мазза қилиб.
Ҳисоботшуносликни ачинарли ахволдалигини кўриб "илғор жадвалшунос"ларга қуйидаги маслахатларни берган бўлар эдим:
❕Жадвалларда "Объединить" қуролидан йироқ юрилар. Бирлаштириш визуал кўринишини "форматирование" билан хам эпласа бўлади. Бирлаштиришни фойдасидан кўра зарари кўп.
❕Жадвалда фақат бир қаторли сарлавҳа бўлиш керак (шапкаси), 2 та қатор, алламбало устун/қатор бирлаштиришлар бўлмаслиги керак.
❕Диаграммалар чирой учун эмас, балки маълумотни визуал ифодалай олиш керак.
❕Ақлли/сводный жадваллардан фойдаланиш керак.
❕Билиб билмай ортиқча қийин вложенный функцияларни эмас, энг содда функцияни ишлатиш керак. Исталган функцияни справочник ва синтаксисидан (ютубсиз) ёзиб кета олишни билиш керак.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
BY Excel Hacks

Share with your friend now:
tgoop.com/excel_hacks/769