tgoop.com/excel_hacks/761
Last Update:
Масала: Формулалар ёрдамида қавслар ичидаги 5 хонали рақамни ажратиш (МФО)
Бунинг учун ПСТР ва ПОИСК функцияларидан фойдаланамиз.
ПСТР функциясининг синтаксиси:
ПСТР (1️⃣ Дастлабки матн манзили; 2️⃣ ажратилиши керак бўлган матн боши; 3️⃣ ажратилаётган қисмдаги символлар сони)
1️⃣ - мисолимизда керакли матн манзили А1
2️⃣ - 5-хонали сонимиз матнда турли жойдан бошланса - аниқ бошланиш жойини ПОИСК функцияси билан аниқлаймиз.
Бунинг учун бизга ёрдамчи символ керак бўлади. Масалан, барча мисолларда бизга керакли сон қавсдан кейин бошланса биз аввал ПОИСК ёрдамида қавс символининг матндаги жойини аниқлаймиз. Ва МФО қавсдан 1 та символдан кейин бошланишини ҳисобга олиб 1 қўшиб оламиз.
3️⃣ - хоналар сони 5 га тенг.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
BY Excel Hacks

Share with your friend now:
tgoop.com/excel_hacks/761