Telegram Web
Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг эллик тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди. Сессия кун тартибига " Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" давлат дастурининг вилоятда 2022 йил 3- чоракдаги ижроси, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ва бошқа шу куннинг муҳим масалалари киритилди. Кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички йўллар таъмирланмоқда👆

Айни кунларда вилоятимизда ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизиш, ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда. Вилоят бўйича 298 та кўчада 235,8 км узунликдаги йўлларга 212 минг куб қум- шағал аралашмасини тўшаш режалаштирилган.

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Спорт

2022 йил 5-7 ноябрь кунлари Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида U-20 эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли чемпионатда Бирлашган Араб Амирликлари (БАА), Малайзия, Сингапур, Хитой Тайпейи, Таиланд, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирок этди. Мусобақа якунига кўра Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси фахрли 2-ўринга, аёллар терма жамоаси эса 4-ўринга сазовор бўлишди.

Кувонарлиси, мазкур Осиё чемпионатида эркаклар ва аёллар миллий терма жамоамиз сафида Хоразм регби федерацияси катта тренери Мақсудбек Жуманиязовнинг 8 нафар шогирдлари мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
❗️Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади

“Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–414-сон, 03.11.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида 2023 йил 1 январдан Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади.

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни янада ривожлантириш борасида мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по задействованию имеющихся возможностей и новых резервов для дальнейшего развития местной промышленности.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёдаги мураккаб вазият, транспорт-логистика ва ишлаб чиқариш занжирларидаги узилишлар, энергоресурслар билан боғлиқ муаммолар мамлакатимизга ҳам таъсир қилаётгани таъкидланди.

Жаҳон молия бозорларидаги ўзгаришлар таъсирида четдан жалб қилинадиган ресурслар нархи ошаётгани қайд этилди.

Шу боис, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар бу қийин шароитда имконият излаши, бор салоҳиятни ишлатиши, таклиф ва ташаббус кўрсатиши кераклиги, келгуси йилга ўзига аниқ режа ва масъулият олиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Жорий йил 9 ойида саноат 5,3 фоизга ўсди. Лекин 65 та йирик ҳудудий корхонада ишлаб чиқариш 1,6 триллион сўмга камайган.

Вазирлар Маҳкамасига ишлаб чиқариш қисқарган тармоқлардаги корхоналарга айланма маблағи, солиғи, транспортига ёрдам бериб, тўла қувватга чиқариш бўйича топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Саноат зоналари инфратузилмасига бу йилда 1,2 триллион сўм ажратилди. Лекин, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида маблағларнинг 40 фоизини ҳам ўзлаштирилмаган.

Мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига ҳалигача инфратузилма олиб борилмаган саноат зоналарига шахсан бориб, ишларни охирига етказиш топширилди.

Охирги 6 ойда ҳамкор давлатлар бозорларига маиший техника экспорти3 баробар, трансформатор – 3,6 баробар, тиббий буюмлар – 9 баробар, трикотаж мато – 2 баробар ошди.

Агар мис, ПВХ, металл, полипропилен хом ашёларини кўпроқ олиш имконияти яратилса, тадбиркорларимиз экспортни бир неча баробар ошириши мумкин.

Лекин масъул вазирликлар бу масалалар билан шуғулланмаётгани танқид қилинди.

Мисол учун, гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун йилига 70 минг тонна полипропиленга талаб бор. Бироқ, биржага 2 баробар кам полипропилен қўйилмоқда. Натижада нарх 30 фоизга ошиб, тоннаси 1 минг 800 долларга кўтарилган.

Худди шундай, мебелчиликда ишлатиладиган формалин ички бозорда 260 доллардан сотилаяпти (рақобатчи бозорларга нисбатан 60 долларга қиммат).

Яратилган шароитлар ва маблағ борлигига қарамасдан, масъул вазирликлар ва мутасаддилар бу муаммолар билан шуғулланмаётгани танқид қилинди.

1 декабргача ишлаб чиқарувчи ва трейдерлар билан ишлаб, етишмаётган хом ашёни четдан олиб келиш ҳисобига захира яратиш ва график асосида уни биржага қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
2025/07/04 11:20:18
Back to Top
HTML Embed Code: