Telegram Web
Ўзбекистон “GSP+” тизимига қўшилганига бир йилдан ошди. Европа бозорида сотиладиган тайёр маҳсулотлар учун транспорт харажатларига 70 фоизгача субсидия берилмоқда.

Лекин, “GSP+”га кирадиган 6 минг 200 та божсиз маҳсулотнинг бор-йўғи 325 тури экспорт қилинаётгани кўрсатиб ўтилди.

Сабаби - корхоналаримиз йирик етказиб бериш занжирларига қўшила олмаяпти, халқаро сертификати йўқ. Сифати яхши бўлса ҳам, маҳсулотини сота олмаяпти.

Шу муносабат билан мутасаддиларга Европага келгуси йилда саноат экспортини 600 та маҳсулотга, экспорт ҳажмини 700 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Тўқимачиликда кейинги йилда ички бозорга қўшимча 5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 4,3 миллиард долларга етказиш топширилди. Бунинг учун:

- Европа, Туркия, Миср, Марокашга газлама, трикотаж мато экспортига транспорт харажатлари 2024 йил 1 январгача 70 фоиз қоплаб берилади;

- камида 50 хил турдаги янги текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастури тасдиқланади;

- янги турдаги тайёр текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига 100 миллион доллар, гиламчилик учун 50 миллион доллар йўналтирилади;

- тўқимачилик индустриал зоналари инфратузилмасига 200 миллиард сўм йўналтирилади;

- йил якунига қадар Туркия, Эрон, Бельгиядан технология ва мутахассислар (дизайнер ва технолог) олиб келинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Қурилиш материаллари экспортини 2023 йилда 900 миллион долларга етказиш, ички бозор учун 5 триллион сўмлик қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга;

- қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун камида 7 йиллик, 2 йил имтиёзли давр билан “Саноат ипотекаси” дастурини ишлаб чиқиш ва бунга биринчи босқичда 50 миллион доллар ресурс йўналтириш;

- Нукус шаҳри, Булоқбоши, Қоровулбозор, Фориш, Чуст, Пахтачи, Сариосиё, Ўзбекистон туманларида қурилиш материаллари индустриал зоналарини ташкил этиш;

- Испания, Италия ва Туркиянинг етакчи корхоналари билан музокара ўтказиб, Ангренда чинни идишлар ва сантехника буюмлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил қилиш;

- келгуси йилда Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида каолиндан кластер усулида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича камида 200 миллион долларлик 10 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, мебелсозликда келгуси йилда маҳсулот ҳажмини 5 триллион сўмга, экспортни 50 миллион долларга етказиш зарур.

Бухоро, Наманган, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Хоразмда 100 га яқин маҳалла мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашгани, уларни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Ушбу вилоятлар ҳокимларига бир ой муддатда маҳаллалар атрофида мебель саноат марказларини ташкил қилишга кўрсатма берилди. Шунингдек:

- келгуси йилда 250 та мебелчилик лойиҳасини ишга тушириб, 10 мингта янги иш ўрни яратиш;

- 15 та мебелсозлик саноат зоналари инфратузилмасига 55 миллиард сўм ажратиш;

- мебелсозликка берилган божхона имтиёзлари муддатини 2024 йил 1 январга қадар узайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда заргарликда ҳам имкониятлар жуда кенглиги, мамлакатимизда 300 миллион долларлик ички бозор борлиги таъкидланди.

Бу талабни бемалол ўзимизни маҳаллий заргарлар қондириши мумкин. Шу сабабли уларни қўллаб-қувватлаш учун 1 декабрдан бошлаб:

- олтин ва кумушга кечиктириб тўлаш учун барча банклар ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги кафолатлари қабул қилинади;

- кафолат олиш имконияти якка тартибдаги заргарлар учун ҳам яратилади;

- олтин, кумуш ва заргарлик учун зарур бошқа хом ашёларни қайта ишлаш учун вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади;

- заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади;

- 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади (ҳозир 5 минггача рухсат берилган).

Тегишли вилоятлар ҳокимларига Самарқанд, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида заргарлик савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаларини ишга тушириш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент келгуси йилда экспортни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилиши, бундан буён тармоқларга субсидиялар экспорт ҳажмига қараб бериладиган тизим яратилишини таъкидлади.

Бугунги йиғилишдаги топшириқлар ижроси натижасида ҳудудий саноатни ривожлантиришга қўшимча 300 миллион доллар ва 350 миллиард сўм маблағ ажратилиши қайд этилди.

Айтилган марраларга эришилса, келгуси йилда қўшимча 2 миллиард доллар экспорт ҳажмлари таъминланади.

Ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари бундан самарали фойдаланиб, 2023 йилда 8,2 миллиард долларлик ҳудудий саноат маҳсулотлари экспортини таъминлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Меҳнат кодекси тарғиботи давом этмоқда

Урганч шаҳрида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун моҳиятини кенг оммага етказиш масалаларига бағишланган семинар ташкил қилинди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, олимлар, соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тажиев сўзга чиқиб Меҳнат кодексининг янги таҳририда ўз ифодасини топган асосий янги нормалар хусусида маълумот берди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Xorazm.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Respublikasi davlat bayrog‘i qabul qilingan kun munosabati bilan, 13-noyabr Urganch shahrida bo‘lib o‘tadigan “Yangi nafas” sport musobaqalari jarayonida ayrim ko‘chalarda transport vositalarining harakati vaqtinchalik cheklanishi belgilandi.
——————————————————-
Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан, 13 ноябрь Урганч шаҳрида бўлиб ўтадиган “Янги нафас” спорт мусобақалари жараёнида айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланиши белгиланди.
Forwarded from Xorazm.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏃‍♂️ Yoshlar “Yangi Nafas” sport musobaqalarida birlashadi!

🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi davlat bayrog‘i qabul qilingan kun munosabati bilan, 13-noyabr Urganch shahrida “Yangi Nafas” sport musobaqalari bo‘lib o‘tadi.

🏃‍♂️ “Yangi Nafas” sport musobaqasining har qanday tayyorgarlik darajasiga ega ishtirokchisi uchun optimal masofa uzunligi 3 km.

🇺🇿 Xorazm yoshlari 13-noyabr kuni “Bir vatanda, bir vaqtda, bir masofaga, bir maqsadda - birga yuguramiz!”
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасидаги биринчи учрашувни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан ўтказмоқда.

Учрашувда иқтисодий соҳадаги амалий ҳамкорлик - қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун молиявий механизмлар ва қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Первую встречу на полях саммита Организации тюркских государств в городе Самарканде Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев проводит с Премьер-министром Венгрии Виктором Орбаном.

Обсуждаются вопросы практического взаимодействия в экономической сфере - создания финансовых механизмов и благоприятных условий для реализации совместных инвестиционных проектов.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Xorazm.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TurkiyDavlatlarTashkiloti2022

Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади. Ушбу олий даражадаги тадбир 2021 йил Истанбул учрашувида Ташкилот номи ўзгаргандан кейинги биринчи саммит ҳисобланади.

Тадбирда 5 та аъзо мамлакат - Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда 2 та кузатувчи - Туркманистон ва Венгрия мамлакатлари раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда.

Ташкилотга оид маълумотлар ва унда Ўзбекистоннинг иштироки ҳақида батафсил видеороликда танишишингиз мумкин.

TelegramFacebookInstagramYouTube
2025/07/03 16:57:40
Back to Top
HTML Embed Code: