Telegram Web
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги муносиб хизматлари учун турли соҳа вакилларидан бир гуруҳи “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар.

Бугун вилоят ҳокимлигида мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Юксак эътирофга сазовор бўлган элдошларимизни самимий муборакбод этамиз!

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Бугун вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов сўзга чиқиб, барчани Конституция байрами билан қизғин муборакбод этди.

Вилоят санъат усталари ижросида байрам концерти намойиш этилди. Конституция кунига бағишланган тадбирлар шаҳар ва туманларда давом этмоқда. Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз юртдошлар!

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2025/06/27 16:41:04
Back to Top
HTML Embed Code: