Telegram Web
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Электр ва газ борасида юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал қилиш учун туну кун ишлайдиган штаблар ташкил этилди

Президент Администрациясида жорий йил якуни билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги вазият бўйича йиғилиш ўтказилмоқда. Йиғилишда видеоалоқа орқали барча ҳудудлар раҳбарлари иштирок этяпти.

Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислигида кескин танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун масъул мутасаддилар ишидаги жиддий камчиликлар кўрсатиб ўтилди, мавсумга тайёргарлик ишларидаги қолоқликлар, юзага келган вазиятни бартараф этиш чоралар тезкор қабул қилинмагани ва умуман сустлиги юзасидан жиддий эътирозлар билдирилди.

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиб бориш мақсадида Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида куну тун ишлайдиган штаблар ташкил этиш топширилди.

Бу масалалар бўйича кунлик назорат ўрнатиш учун Президент маслаҳатчилари ва Бош вазир ўринбосарлари ҳар бир вилоят ҳокимига бириктириладиган бўлди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Ermanov Farhod - Эрманов Фарход
⚡️Электр ва газ борасида юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал қилиш учун туну кун ишлайдиган штаблар ташкил этилди Президент Администрациясида жорий йил якуни билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги вазият бўйича…
Штаблар ва бириктирилган раҳбарлар алоҳида эътиборни қуйидагиларга қаратади:

электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш ҳамда уларни истеъмолчиларга етказиб бериш;
аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари учун кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш;
қўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатувчи қозонхоналарнинг ишлаш ҳолатини назорат қилиш ва бошқалар.


Каналга уланиш:
@uzauz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Ermanov Farhod - Эрманов Фарход
⚡️Электр ва газ борасида юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал қилиш учун туну кун ишлайдиган штаблар ташкил этилди Президент Администрациясида жорий йил якуни билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги вазият бўйича…
‼️Айрим чоралар: давлат ташкилотлари машиналарига вақтинча газ қуйиш тақиқланди. АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди

Йиғилишда юзага келган вазиятни нормаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Жумладан:

товар газ етказиб бериш ҳажмини суткасига 5 миллион куб метрга ошириш;
2023 йил 1 мартга қадар давлат идоралари тасарруфидаги сиқилган газда ҳаракатланадиган автомобиллардан фойдаланишни тақиқлаш, уларни бензинга ўтказиш;
хорижий давлатлар билан қўшимча табиий газ, электр энергияси, кўмир, мазут харид қилиш бўйича музокараларни жадаллаштириш;
2 ой муддатга АИ-80 бензини импорти учун акциз солиғи ва уни чакана сотиш учун акциз солиғини ҳисоблаш ва ундиришни тўхтатиб туриш;
биржа сотувларига қўйилаётган АИ-80 бензининг кунлик ҳажмини ошириш;
АИ-80 бензини нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, нарх ошиши бошланғич нархнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш.


Каналга уланиш:
@uzauz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Қўшимча чоралар:

барча ишлаб чиқарувчилар ва трейдерларга суюлтирилган газни экспорт қилиш тақиқланади;

табиий газ етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришга рухсат берилади;

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларига электр энергияси етказиб беришга ўрнатилган вақтинча чекловлар йил якунига қадар узайтирилди;

бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш учун хомашё ҳамда тайёр бензин импорти оширилади;

биржада АИ-80 бензини савдосига воситачи компанияларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БОҒОТ
#ҚИШ_ТАДОРИГИ
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
- Суютирилган газ ўз вақтида етказилмоқда. "Аёллар дафтари"дагиларга бепул ва фуқароларга арзонлаштирилган кўмир маҳсулотлари етказилмоқда.
Электр энергиясида узилишлар кузатилмаяпти. Илоҳим юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, - дейди Ҳазорасп тумани "Шодуҳуррам" маҳалласида яшовчи Дилором Бекязова.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли юртдошлар!

Аҳолини электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида Хоразм вилояти телерадиокомпанияси орқали жонли эфирга узатилган ушбу дастур орқали маълумот олишингиз мумкин.

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Xorazm.uz
Xorazmda ham aholi xonadonida quyosh panellari orqali ishlab chiqarilgan elektr energiyasini sotib olish boshlandi

Aholi va ijtimoiy soha obyektlarida qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan keng foydalanish ustuvor vazifalardan biri hisoblanadi. Xorazm viloyatida ham ayni vazifalar ijrosi doirasida tizimli ishlar olib borilmoqda.

Xususan, Urganch shahrida istiqomat qiluvchi fuqaro Po‘lat Sabirov xonadonining tom qismiga quvvati 8 kVt bo‘lgan quyosh panellarini o‘rnatgan holda, o‘z ehtiyojlari uchun foydalanib kelmoqda. Ushbu stansiya orqali yiliga o‘rtacha 14 000 kVt-soatgacha elektr energiyasi ishlab chiqariladi.

Shuningdek, fuqaro ishlab chiqarilgan elektr energiyasining o‘z ehtiyojlaridan ortgan qismini hududiy elektr tarmoqlari korxonasiga sotishni ham boshladi.

Jumladan, isteʼmolchi va “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Xorazm hududiy filiali o‘rtasida qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan ishlab chiqarilgan elektr energiyasini sotib olish bo‘yicha shartnoma imzolandi.

▶️@minenergy_uz
Forwarded from Xorazm.uz
Қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан шаҳар ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари ҳудудларда кенг кўламли иш олиб бормоқда.

Айни дамда, Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев шаҳримиздаги таълим муассасаларининг куз мавсумига тайёргарлик ҳолати, яратилган шарт-шароит ва қулайликлар қай даражада эканлигини кўздан кечирди.

Жараён давомида таълим даргоҳларининг мавсумга тайёргарлиги, қозонхоналарнинг шайлиги, синфхоналарнинг иситиш тизими, яъни батареяларнинг яроқлилик аҳволи, гигиена талабларига тўлақонли жавоб беришини кўздан кечирди. Шулар тўғрисида қўшимча кўрсатма ва маслаҳатлар бериб ўтди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Veb-sayt | Instagram | Facebook | Telegram
2025/06/27 21:45:48
Back to Top
HTML Embed Code: