DEPUTAT_JAVLON_ABDULLAYEV Telegram 437
🌐 Куни кеча ижтимоий тармоқларда девелопер Тошкент шаҳрида уй-жой қурилишини амалга ошириш жараёнларида дарахтлар ҳалақит қилаётганини айтиб, уларни кесишга чекловни олиб ташлаш бўйича таклиф қилди.

❗️ Тадбиркорнинг фикрига кўра, барибир дарахтлар кесилмоқда, шу сабабли кесиладиган дарахтларнинг ўрнига аввалдан бир неча карра кўп дарахт экилиши кераклигини билдирди.

❗️ Алоҳида таъкидлаш лозим, сув танқислиги ва глобал иссиқлик каби муаммолар юртимизда кун сайин сезиларли тус олаяпти. Бу ҳолатда келажак авлод учун ҳар бир дарахтни асраб қолишимиз ўта муҳим вазифа ҳисобланади. Битта дарахтни катта қилиб ўстириш учун камида ўн йиллаб вақт, сабр ва доимий парвариш талаб этилади.

📌 Ҳар бир етук дарахт кислородни чиқариш орқали ҳавони тозалаши, шовқин даражасини пасайтириши, ҳароратни тартибга солиши, тупроқ эрозиясини олдини олиши каби вазифаларни бажаришини наҳотки девелопер билмаса!?

📍 Шу билан бирга, мораторий бежизга эълон қилингани йўқ. Агар у жорий этилмаганида, бугунги кунда биз чўлда қолган бўлар эдик. Мораторийнинг аҳамияти жуда катта — айрим ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларига қарамасдан, ушбу чора-тадбир туфайли 98 фоиздан ортиқ дарахтларнинг кесилишига йўл қўйилмади.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи олти ойи давомида дарахтларни кесиш бўйича келиб тушган 3 235 та ариза рад этилгани натижасида 453 238 та дарахтни кесишнинг олди олинди. Рад этилган аризаларда кўрсатилган дарахтлар орасида 86 309 таси қимматбахо навларга мансуб экани маълум қилинди.

☝️ Сўнгги пайтларда “қайта экиш” номида кўчирилаётган ёки янги экилган кўчатларнинг аксарияти кўкармаётгани, қуруб қолаётганини жамоатчилик кўриб, кузатиб турибди. Бу каби тадбирлар, табиатни асраш эмас, аксинча, фақат дарахтларни йўқ қилиш орқали экологияни янада ёмон аҳволга солаётганини кўрсатмоқда.

❗️ Шунингдек, бу каби ёндашув нафақат экологик мувозанатга, балки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида мустаҳкамланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тамойилларига мутлақо зид ҳисобланади. Агар ҳар ким дарахтни ўз ҳудудидаги тўсиқ сифатида кўриб, уни кесишни “муқобил экиш” билан алмаштирса, бу – табиатга қарши очиқчасига тажовуз, яъни экологик жиноят саналади.

Ривожланган мамлакатларда ноқонуний кесилган ҳар бир дарахтнинг ҳатто сантиметри учун молиявий жавобгарлик белгиланган — айрим ҳолларда девелопердан ерни қайтариб олишгача борилади, дарахтларни кесиш эмас, хаттоки шикастланган ва қуриб қолиш хавфи остидаги дарахтларни “тирилтириш” бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундай ёндашувлар табиатни муҳофаза қилишда самарали натижа бермоқда. Ўзбекистонда ҳам бу борада кескин чоралар кўриш, қонунчиликка ана шундай таъсирли механизмларни жорий этиш вақти етиб келди.

🟢 Биз, Экопартия депутатлари тадбиркорларнинг бу каби табиатга бешафқат муносабталари ва таклифларига мутлақо қаршимиз. Бу каби чуқур таҳлил қилинмасдан билдирилган таклифлар келгусида табиатга бефарқлик билан ёндашиш ва экологик барқарорликка таҳдид солувчи ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Шуни қатъий таъкидлаймиз: ҳар қандай ривожланиш, бунёдкорлик ва реконструкция ишлари экологик манфаатлар ҳисобига эмас, улар билан мувозанатда олиб борилиши лозим.

Қонунчилик ташаббуси сифатида реновация лойиҳасини амалга оширишда зарар етказилиши мумкин бўлмаган объект сифатида мораторий эълон қилинган дарахт ва буталарнинг жойлашган жойини қонуний мустаҳкамлашга астойидил харакат қиламиз.

📌 Экопартия #men_daraxt_kesilishiga_qarshiman хештеги остида она табиатимизни асраш бўйича акцияларини ўтказади ва уларга барча фаол фуқароларимизни иштирок этишга чақириб қоламиз.

🖥 Расмий саҳифалар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍121👏2211💯8

tgoop.com/deputat_javlon_abdullayev/437
Create:
Last Update:

BY Deputat Javlon Abdullayev

Share with your friend now:
tgoop.com/deputat_javlon_abdullayev/437

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

To delete a channel with over 1,000 subscribers, you need to contact user support Add the logo from your device. Adjust the visible area of your image. Congratulations! Now your Telegram channel has a face Click “Save”.! Healing through screaming therapy The group also hosted discussions on committing arson, Judge Hui said, including setting roadblocks on fire, hurling petrol bombs at police stations and teaching people to make such weapons. The conversation linked to arson went on for two to three months, Hui said. As the broader market downturn continues, yelling online has become the crypto trader’s latest coping mechanism after the rise of Goblintown Ethereum NFTs at the end of May and beginning of June, where holders made incoherent groaning sounds and role-played as urine-loving goblin creatures in late-night Twitter Spaces.
from us

Telegram Deputat Javlon Abdullayev
FROM American