tgoop.com/buxorouz_official/55540
Create:
Last Update:
Last Update:
⚡️РАСМИЙ ХАБАР
Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Бухоро шаҳрида “Бухоро туризм маркази” қурилиши масаласи бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Бугунги кунда “Бухоро туризм маркази” лойиҳаси дастлабки босқичда тайёрланмоқда. Ушбу лойиҳа пухта ишлаб чиқилгандан сўнг тегишли тартибда барча келишувлардан ўтказилади.
Мазкур лойиҳа бўйича кенг жамоатчилик ва фуқаролар фикрини инобатга олиб, бошқа мақбул ер майдонлари танланади. Шунингдек, ЮНЕСКО умумжаҳон марказининг тегишли хулосаси олинган ҳолда, якуний қарор қабул қилинади ва шундан сўнг қурилиш ишлари бошланади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BY BUXORO.UZ | Rasmiy kanal

Share with your friend now:
tgoop.com/buxorouz_official/55540