tgoop.com/algoritm_consulting/823
Last Update:
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси 2022-2023 ўқув йиллари учун кундузги таълимнинг бакалавр йўналиши бўйича абитуриентлар қабулини эълон қилади.
📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги 5227-сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Марказий Осиёда ягона бўлган мазкур нодавлат таълим муассасаси меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасига олий маълумотли етук кадрларни тайёрлаб беради.
📚Хусусан, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясининг “Меҳнат соҳасини бошқариш” факультетига:
- Меҳнат мухофазаси ва саноат хавфсизлиги (тармоқлар бўйича);
- Хаёт фаолияти хавфсизлиги;
- Инсон ресурсларини бошқариш;
- Ижтимоий иш;
- Психология;
- Менежмент;
- Юриспруденция йўналишларида таълим олиш учун талабалар қабул қилинади.
@Axrorshukurov
BY ALGORITM CONSULTING
Share with your friend now:
tgoop.com/algoritm_consulting/823