tgoop.com/abduvohidyakubov/692
Last Update:
ГАЗ ВА ЭЛЕКТР ЗАРУРРОҚМИ ЁКИ КОНСТИТУЦИЯ ВА ҚОНУНЛАРНИНГ ИШЛАШИМИ?
Давлат ва жамиятимиз келиб қолган бугунги кундаги ҳолатни кузатиб туриб, қонунсизлик ва адолатсизликларни, ваҳшиёна коррупцияни, ҳийла-найранглару уялмас-битмас-туганмас ёлғонларни кўриб туриб, бирон нарса ёзгим ҳам келмай қолган эди. Лекин адвокат-ҳуқуқшунос эканим сабабли бугунги Конституциянинг аҳволи тўғрисида, унинг нақадар ишламаётгани тўғрисида ёзмасам виждоним чидамайди.
Аслида бугун Конституция учун байрам қилиш эмас, унга риоя қилинмаётгани учун йиғлашимиз керак эди: чунки амалда Конституциянинг фақат 3 та моддаси бузилмасдан ишлаяпти холос (1-м: Ўзбекистонни номи тўғрисида, 5-м: давлатнинг герби ва мадҳияси бор экани, 6-м: ЎР пойтахти - Тошкент ш). Қолган моддаларининг жуда кўп қисми бузилмоқда, риоя қилинмаяпти, ишламаяпти ёки айрим ишлаётганлари эса адолат талабига мос келмайди, халқимиз манфаатларига мос эмас.
Бунинг исботи сифатида Конституциянинг фақатгина 1-чи бетини ўзини кўриб чиқамиз, яъни “Муқаддима” сини:
Ўзбекистон халқи:
1. Инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилади.
- Менинг таҳлилим: Ўтган 30 йилда, жумладан, янги Ўзбекистондаги ўтган 6 йилда ҳам энг кўп поймол қилинган нарса - бу инсон ҳуқуқларидир. Инсон ҳуқуқларидан бўлмиш диний ҳуқуқларимизни ҳар куни ҳар соатда ва ҳозир шу мақолани ёзаётган вақтимда ҳам давлат томонидан бузиляпти. Катталар учун диний таълим 99 % га чеклаб ташланган, болалар учун диний таълимга эса УМУМАН РУХСАТ ЙЎҚ. Бу эса БМТ нинг 25.11.1981 й даги халқаро Декларацияси 1-4, 5.2-бандига зид. Масжид ва мадрасалар очиш ҳуқуқимиз чеклаб ташланган. Сиёсий эркинликлар бўлмиш: митинг ва намойишлар ўтказиш ҳуқуқи чеклаб ва тақиқлаб ташланган, мухолиф сиёсий партиялар тузиш ҳуқуқидан фойдаланиш имконлари чеклаб ташланган (20 минг имзо тўплаш ва бошқа талаблар Конституциянинг 34-м да кўрсатилган ҳуқуқни чеклаш ҳисобланади). Қуйи поғонада турадиган қонун орқали Конституцияда кўрсатилган эркинликларни чекланиши - бу Конституцияни ўзгартириш деганидир. Қонунлар Конституцияда кўрсатилган ҳуқуқни амалга ошириш учун чиқарилади, ҳуқуқни чеклаш ва йўққа чиқариш учун , фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатга олиб келиб қўйиш учун эмас.
2.Ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаган ҳолда....
- Ер ости ва усти бойликларини аёвсиз ишлатиш, Россия компанияларига махфий қарорлар орқали газ ва нефт конларини бериб юбориш, кўмир конлари маблағларини талон-торож қилиш, Тошкент ш даги ва вилоятлардаги дарахтларни кесиб ташлаш, дунёдаги энг ҳавоси ёмон шаҳар даражасига чиқиш орқалими келажак авлод олдида масъулиятни англаяпмизми? Ёки Хитой ва бошқа давлатлардан олинаётган ташқи қарзлар миқдорини йил сайин кўпайтириш ва бу қарзларни қайтариб тўлаш масъулиятини келажак авлодларимиз бўйнига юклаш орқали улар олдида юксак масьулиятни ҳис қиляпмизми? Халқимизнинг бойликларини, нефт заводларини ва бошқа давлат корхоналарини махфий қарорлар билан айрим фирмаларга арзимас пулларга сотиб юбориб, шартнома шартларини ошкор қила олмаймиз, бу ТИЖОРАТ СИРИ деб, халқнинг мулкини кимга қанчага ва қайси шартлар остида сотилганини яшириш орқали ҳозирги авлод олдида юксак масъулиятлимиз, деб айта оласизларми?
3. Ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига суяниб....
- Қайси ўзбек давлатчилигининг қайси тажрибасига суяниб коррупция бўйича дунёда 140-ўринни эгаллаб келяпсизлар? Коррупция туфайли заифлашган ва Чингизхон томонидан йўқ қилиб ташланган Хоразмшоҳлар давлатининг тажрибасигами ёки босқинчи чор Россияси томонидан ер билан яксон қилинган Қўқон, Бухоро ва Хива хонлиги тажрибасигами? Нимага Амир Темур каби адолатни мулкнинг тамали қилмадингиз, нимага амалдорларингизга қонунларни бузса ҳам чора кўрмайсиз? Куч - адолатда, деган Амир Темурнинг тамойилига нима сабабдан амал қилмаяпсизлар? Шуми тарихий тажрибадан дарс чиқаришингиз?!
4.Демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб...
- демократия дегани - бу халқ ҳокимияти деганидир.
BY Бизнес-адвокат | Biznes-advokat
Share with your friend now:
tgoop.com/abduvohidyakubov/692