Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Ойгул уйга қайтганда у ерда фақат Зайнабхонни учратди.

- Ассалому алайкум, ойижон. Яхши ўтирибсизми?

- Яхши ўтириш қаёқда дейсан? - инграганча жавоб қайтарди Зайнабхон, - ҳаммаёғим қақшаб оғриб кетяпти. Ҳудди биров дўппослаб ташлагандек шол-шол бўлиб кетяпман . Шунинг учун ишдан ҳам барвақтроқ қайтдим.
- Ҳозир кийимларимни алиштириб олай сизга чой дамлаб бераман. Кечки овқатга кўчадан тандир гўшт одиб келгандим. Ҳали иссиққина.

- Тандир гўштингни қўй. Озгина шўрва бўлса таним яйраб ичармидим?

- Хўп ойижон. Шўрва бўлса шўрва-да. Мен ҳозир...

Ойгул тезда кийимларини алиштириб чиқиб ҳаракатга тушиб кетди.

-Менга қара ,-деди Зайнабхон Ойгул дамлаган қайноқ чойдан аста ҳўплар экан, - шифокор текширувидан ўтдингми ? Тўйларингга ҳам кўп муддат қолмади. Икки ой хаш-паш дегунча ўтиб кетади.
   -Ҳа ойижон, бугун охирги таҳлил учун қон топшириб келдим

Зайнабхон кутилмаганда кичик куёвликка номзод Анварнинг болалик жувон билан бир неча йилдан буён на қонуний, на шаръий никоҳсиз харом-хариш яшаб келишидан хабардор бўлиб қолганди. Унга бу хабарни гапдош дугонаси Сорахон "хизмат-беминнат" қабилида етказиб суюнчилаганди.
"Шўрлик Озода,-Зайнабхон шунда ҳам Ойгулни эмас ўз қизини ўйлаб ич этини ея бошлаганди,- ишқилиб бунинг муаммоси қизимнинг бахтига чангал солмасинда"

- Яхши, -кўнгли бироз жойига тушиб эркин нафас олди Зайнабхон, сўнгра ўсмоқчилаб сўради, -ўзи Анваржон билан кўришиб турибсизларми ?

-75-
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ҳаа, кўзларини олиб қочди Ойгул,- вақти –вақти билан кўришиб турибмиз.
Зайнабхон ортиқ гапни чувалаштиргиси келмади . У Ойгулни ёлғон гапираётганлигини қалбан ҳис қилиб турса-да , айни топда ундан мамнун бўлди

-  Мен бироз ичкарига кириб чўзилай, шўрва пишса чақирарсан,-деди ўрнидан оғир қўзғалиб Зайнабхон

-  Хўп бўлади , ойижон.

Зайнабхон ичкарига кириб ётоғига чўзилганда бугунги дилхираликлар, кўнгил ғашлиги,  шунингдек тобининг қочиши айнан Ойгул сабабидан эканлигини эслаб чуқур уҳ тортди.
"Бу ёғига нима қиламан энди?-юраги сиқилди Зайнабхоннинг, - Жавлон акам ҳақиқатдан хабардор бўлиб қолсалар тўйни тўхтатмасдан қўймасалар керак. Унда Озоданинг тақдири нима бўлади ? Синглиси сабаб тагли-тугли оилага келин бўлишдан қуруқ қолармикан ? Уфф, ўзи қаёқданам фалокат босиб Зироатхон опанинг кўзи Ойгулга тушиб қолди-я ўшанда ? Менам Ойгул Озодага овсин бўлса қизимга енгил бўлар дегандим-да! Ишқилиб тинчлик бўлсин. Тўйни ими-жимида ўтказиб олсак у ёғига вазият измимизга тушиб кетар. Ойгул у қадар исёнкор қиз эмас. Шунча йиллар борига кўниб яшади. Тақдирнинг бу тайёрлаган қўштирноқ ичидаги совғасиниям чурқ этмай қабул қилиб олишига ишонаман. Ким билсин балки Анвар ҳам Ойгулга кўнгил қўяр. Ҳар ҳолда Худойим Ойгулни чиройдан қисмаган.Анвар ҳам чиройли, хушсурат янги ёрни кўрганда эски ёрдан балки воз кечар. Муҳими Анварнинг "сири" очилмай қизни ўз эгасига топшириш"

-76-
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

"Тавба,- ўйларди шу топда Ойгул, шўрвага масаллиқларни ҳозирлар экан, - шунақасиям бўлар эканми? Нега мен Рустамни кўрганимда ўзимни бошқача ҳис қилдим?
Гўёки уни узоқ йиллардан буён танийдигандекман...
Бу йигитнинг кўзлари жуда бошқача экан... Унга боққан инсон бу кўзларга чўкиб кетгиси келаркан. Эҳҳ... Менга нима бўляпти? Нега мен- Ойгул, бошқа йигитга унаштирилган қиз бўла туриб ўзгасини ўйлаяпман?
Ахир бу...
Ахир бу ҳеч қандай ахлоқ, одоб меъзонларига тўғри келмайди-ку?
Бироқ... Анвар ака билан унаштирилганимиздан буён тўрт, йўқ беш марта учрашдик. Аммо у кишининг кўзларида ўзимга нисбатан бирон илиқликни сезганим, ҳис қилганим йўқ. Ахир кўзларни қалб ойнаси дейдилар. Демак, Анвар аканинг қалбида менга нисбатан ҳеч қандай илиқлик мавжуд эмас.
Ана... Озода билан Адҳам ака ҳам бир-бирларини қанчалик севишлари нигоҳларидан аён. Улар бир кунда неча бор телефонлашиб, неча бор хабар ёзишларининг саноқларини ўзлари ҳам билишмаса керак. Кунда бир бор учрашишмаса-ку, ҳисоб эмас. Озода ярим тунгача Адҳам акаси билан шивир-шивир қилиб чиқишларини мени билмайди деб ўйлайди.
Анвар ака эса ўз акасига мутлақо ўхшамайди. Гўё-ки, менга мажбуран уйланаётгандек. Қанийди, у киши билан турмуш қурмасам. Қанийди ўз оламимда ижод қилиб мазза қилиб умр кечирсам. Ана ўша ҳамма танийдиган ва ҳеч бир кимса кимлигини билмайдиган машҳур ва сирли Лиза бўлиб...
Лиза... Бу ижод исмини менга илк устозим Феруза опа ўн ёшимда бергандилар. Уларнинг айтишларича Лиза "нафосат" ва "меҳр" деган маъноларни ўзида мужассам экан. У пайтлари Феруза опанинг бу "топилмалари" мени у қадар эътиборимни тортган эмасди.
Бироқ орадан йиллар ўтиб... ўз ижод намуналаримни нафис санъат оламида намойиш этишга эҳтиёж туғилганда яна қайтадан Лизага айландим.

-77-
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп сонли обуначиларнинг ҳоҳиш ва истакларига кўра #ОСМОННИНГ_ОХИРИ асари ёпиқ каналга жойлана бошлади. Асар ҳали тугалланмаган ва асосий каналдан 20 қисм илгари.
Маълумот учун 👇👇👇

https://www.tgoop.com/xazonrezgionlayn/25
https://www.tgoop.com/xazonrezgionlayn/25
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУ🤩

КУНЛАР ИСИБ ПАПЛЕН МАТОСИНИ КАНАКА ФАСОНДА ТИКТИРИБ КИЙИШНИ УЙЛАБ КАНАЛЛАРНИ КЕЗИБ ЮРИБСИЗМИ ЕЧИМИ ОСОН

💥
Уйга кийишга
💥Офиса кийишга
💥Кучага кийишга
💥Окшомга. кийишга
💥Маросимга кийишга


Хуллас :
Хеч кайси каналларда йуки фасонлар жамланган канал манзилини колдирам👇
💥ФАСОНЛАР💥
https://www.tgoop.com/+9QPzDaVhquc2YjNi
https://www.tgoop.com/+9QPzDaVhquc2YjNi
💥ГУЗАЛЛИК ШАЙДОЛАРИ 💥
https://www.tgoop.com/+EsiffCD6umY5NzZi
https://www.tgoop.com/+EsiffCD6umY5NzZi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, яхшилар.

Ширин тушлар уйқуйингизни безаги бўлсин

https://www.tgoop.com/Xazon_Rezgi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

🍃Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...

🍃Ушбу Муродбахш тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака  тилаймиз.

🍃Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.

🍃 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилаймиз.
Файзли шанба тонги хайрли бўлсин!

Каналга уланиш 👇:
https://www.tgoop.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Forwarded from 🆂🅷🅰🅼🆂🅸🅽🆄🆁 𝐌꯭ᵒ꯭ʰ꯭ⁱ꯭ᶜ꯭ʰ꯭ᵉ꯭ʰ꯭ʳ꯭ᵃ꯭ via @Post_Padsbot
#Диққат 📣 АЙНИҚСА ЁШИ КАТТАЛАР УЧУН!⚡️⚡️⚡️

Купчилик эркак ва аёлларни кийнаётган тизза бугим огриги давоси топилди
Бу рецептни куллагандан кейин 70 га кирган бувим хасса таянмидиган ва хатто дехкончилик ишларига карашадиган булди.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг
👇👇👇👇👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ👩‍⚕️
🌿 Кекса аёл кафега кирди. Официант қиз унга таомнома келтирди ва нима буюртма қилишини сўради.
Онахон сўради:
- Бир бўлак торт қанча туради?
- Уч евро,- дея жавоб берди официант.
Кекса аёл чўнтагидан бир ҳовуч майда-чуйда пул чиқарди ва оҳиста санай бошлади. Сўнг яна сўради:
- Бир бўлак оддий кекс қанча?
Официант қиз аёлга ғазаб билан тикилди. Кўп столга қараши керак эди,шунинг учун бироз шошаётганди. Бесабрлик билан жавоб берди:
- Икки евро!
- Яхши.Унда бир бўлак оддий кекс оламан!- деди онахон.
Официант қиз жаҳл билан кексни олиб келди ва ҳисоб варақасини стол устига ташлади. Кетаётиб «Қурумсоқлар» дея ўзича ғудраниб қўйди.

Кекса аёл ширинликни еб бўлиб оҳиста қўзғалди. Пулни стол устига қўйиб,кафедан чиқди. Официант қиз столни тозалаш учун келиб, кекса аёлнинг бир евро чойчақа ташлаб кетганини кўрди. Кўзлари ёшланди. Аёл қизга чойчақа бериш учун оддий кекс еганди.Лекин у онахондан узр сўрашга кечикканди...

©интернет

https://www.tgoop.com/xazon_rezgi
Forwarded from Mirabbos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИAБЕТ ШУ ДAРAЖAДA ҚОНДAН ТОЗAЛAНAДИКИ ҲAТТО МИКРОСКОПДA ҚAРAГAНДA ҲAМ КЎРИНМAЙДИ
http://newsuz.uno/td/?r=28

Бу усул мени ўлимдан асраб қолди

Энди қонимдаги сахар миқдори 5 дан ошмаяпти

Батафсил бу ерда ўқинг
👇👇👇👇👇
http://newsuz.uno/td/?r=28
#саломатлик

КАСАЛЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

  Аниқланишича, ҳаёт қувончларидан бебаҳра бўлиб, доим кимлардандир норози ҳолда юрадиганлар қонида турли иллатлар юзага келади.
  Одам бирон нарсани кўришни истамаса, кўз нури заифлашади. Шамоллаб қолганингизда, кимга қанақа сўзларни айтолмаган бўлсангиз, қалбингиз тўрида қандай эътироз ёки талаблар қолган бўлса, ҳаммасини тўкиб солиш учун бирор усулни ўйлаб топинг. Шунда дилингиздаги қўрқув, норозиликлар чиқиб кетади. Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни ҳам ташланг. Ана шунда кўнглингиз таскин топади.
  Аёллар жинсий аъзолари касалликлари кўпинча уларнинг руҳий сиқилишлари, ўз оталари, эрлари, умуман эркак зотидан хафаликлари, ўзларининг аёллик табиатлари, ўзига раво кўрилган қисматдан норозилиги сабаб келиб чиқади.
  Зўравонлик билан мол-дунё орттиришга уринган ёки ўз-ўзини ҳимоя қилолмайдиган, фақат ўз қобиғига ўралиб қолган одамлар бахтсиз ҳодисаларга кўпроқ учраши кузатилади.
  Қаҳр-ғазаб, нафрат, жаҳолат вужудни ич-ичидан емиради. У, ғазабингизни бировга сочиб, кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, ақлдан озишга, эт (пай) чўзилишига, узилишига, буйракларда тош йиғилишига, ниқрисга (подагра), жигар касалликларига мубтало қилади.
  Ранж-алам (дилсиёҳлик) танани кемиради, ўзининг турмуш ўртоғидан норози бўлишга, зарарли шиш ўсишига олиб келади. Ўзини айбдор ҳис қилиш ҳар қандай оғриқларни, алкоголизмни, аллергияларни қўзғатади.
  Инжиқлик, тирноқ остидан кир қидириш, заҳархандалик, киноя, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш бод хасталикларини пайдо қилади.
  Ҳаётдаги воқеа-ҳодисалар олдида қўрқувга тушиш мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шоллик, кўричак, фригидликни келтириб чиқаради.
  Ҳамма муаммоларимиз боши бизнинг дунёқарашимизда, ўз-ўзимизга нисбатан нотўғри муносабатимизда. Ҳолбуки, шифобахш малҳам ўзимизда бор. Бу муаммоларни ақл-тафаккуримиз билан ҳал этиб, ҳаётга нотўғри қарашларимизни ўзгартириш орқали саломатликка эришсак бўлади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://www.tgoop.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кийим тиктирмоқчисизу дидингизга мос фасон тополмаяпсизми?🤩🤩🤩
Кийимларингизга ҳамма ҳавас қилишини истайсизми? 🥳🥳🥳
Сизга бир фасон канални тавсия қиламан энг зўри шу канал!😍😍😍
👇 👇 👇 👇 👇 👇 👇
Фақат модага қизиқувчилар учун
Фақат модага қизиқувчилар учун
Фақат модага қизиқувчилар учун
👆 👆 👆 👆 👆 👆 👆

Чеварчиликка қизиқасизу, аммо уйдан чиқиб ўрганишга имконият йўқми, марҳамат тикувчиликни бу ерда бепулга ўрганинг!
👇 👇 👇 👇 👇 👇
╔═ 🌿═══════ 🌿═══╗
❤️Тикувчилик сирлари❤️
╚════🌿══════ 🌿 ═╝

Ёзги паплен фасонлар канали
👇 👇 👇 👇
👉
T.me/+UMEMm8luVw9hOGNi
👉 T.me/+UMEMm8luVw9hOGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шунчаки

Дунёда шунақа ҳаёт кечирувчилар ҳам бор...

Кўнглингиз беҳузур бўлса узр...

https://www.tgoop.com/xazon_rezgi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

76- ҚИСМ

Акромжон даставвал эшитганларини ҳазм қила олмади. Бироқ кўп ўтмай ўрнидан шарт сакраб турди . У Ҳилоланинг қўлидан оҳиста тутиб уни ҳам ўрнидан турғазди ва авайлаб бағрига босди...

- Сени жуда яхши кўраман, гўзалим,- деди у Ҳилолага энтикиб шивирлаб ,- менга иккинчи бор оталик бахтини инъом этган мунисам ... Сени жуда , жудаям севаман...

Акромжон Ҳилоланинг юзига термулди :

- Ҳилолам ...

Очиғи ...

Бу хушхабар шунчалик бошимни айлантириб қўйди-ки...

Агар қанотларим бўлганда ойгача тўхтамасдан учиб борган бўлардим ...

Мен ҳозир ... Мен ҳозир бор овозим билан бутун дунёга ҳайқиргим келяпти ...

"Одамлар , Ҳилолам менга оталик бахтини ато этмоқда , мен иккинчи бор яна ота бўларканман" деб жар солгим келмоқда.

Акромжон шундай деб Ҳилолага кўзларини тўлдириб тикилди:

- Қани энди худди сенга ўхшаган қизим бўлса... Юзлари тўлин ойга , кўзлари эса чақноқ юлдузларга , лаблари эса ...

У сўз тополмай жилмайди :

- Лаблари ҳам сенинг лабларингга ўхшаш бўлсин ... Атиргул ғунчасидек қип - қизил ...

- Акромжон ака ... Қиз туғилмаса хафа бўларкансиз- да ... - озорланган бўлди Ҳилола...

Акромжон жилмайди :

- Қизми, ўғилми , Аллоҳнинг берганига розиман. Фарзанд бу қалб қувончи ... Агар ўғил туғилса икки ўғлимиз икки қанотимиз бўлади. ...

Акромжон шундай деди-ю , бирдан жиддийлашди :

- Ҳилола... Қорниларинг ҳам очиб кетгандир а ? Сулаймоним ...

- Сулаймон ичкарида мультфильм кўраётганди. Қорнимиз эса ...- Ҳилола эркаланганча лаб бурди ,- бирам очди- ки , овқат пиширай десам бу ерда ёғдан бошқа ҳеч нарса қолмабди. Хатто картошкалар ҳам буришиб қолибди.

- Қани бўл отлан. Қалин кийимларингни кийиб ол. Кетамиз.

- Қаёққа ? Анча кеч бўлиб қолди . Дўкондан у , бу нарса олиб келақолайлик...

- Ҳечамда ... Аввал сен ёқтирган кафега борамиз. Кейин уйимизга кетамиз ...

Ҳилола Акромжонга жилмайди :

- Мен ёқтирган кафе ?! Мен ёқтирган кафени биласизми ?!

- Айтсанг билиб оламанда Гуллолам ...- Акромжон Ҳилолани бурнидан эркалаб чимди- да , кўзини қисди :

- Шу топда Ҳиротга десанг ҳам олиб бораман...

Ҳаа айтганча , ниманидир егинг келяптими ? ! Кўнглинг тусаётганини айт ?!

Ҳилола елкасини қисди :

- Қорним жуда очқаб кетаётганини биламан халос ...

- Мен ўғлимни олиб чиқай , кейин кетамиз ...

- Анави Ойдин нима бўлади ?

- Ҳеч нима ! Ўзи келар ёр-ёр, ўзи кетар ёр- ёр ! Агар яна ёнингга келса "Бор эпласанг эримни ол !" дегин ва у ...

- Эплаб бўпти !

- Албатта ! Мени кўнглимнинг ягона маликаси фақат ўзингсан !
Танҳо ўзинг !

Зум ўтмай Акромжон Сулаймонни қалин кийинтириб ҳовлига олиб чиқди.

Улар барча эшикларни қулфлаб машинага ўтиришар экан , Акромжон Ҳилолага овози товланганча сўз қотди :

- Буюрсинлар , маликам ...

* * *

Ҳилола бу сафар ҳомиладорлик нечоғлик бахт эканлиги илк бор тўкислигича хис қилди.

Акромжон Ҳилолани ер-у кўкка ишонмай қўйган эди .

Унинг ҳар икки гапининг бири "Буюрсинлар маликам" бўлиб қолган эди.

Акромжон Ҳилолани сира ёлғиз қолдиргиси келмас , шифокор кўригига ҳам ўзи олиб борар , ўқув марказидаги машғулотларига ҳам ёлғиз ўзини юборгиси келмас эди.

Атайин қилгандек бу сафар Ҳилола ҳомиладорликни жуда оғир кўтарганди. У овқатга жуда қайсар бўлиб қолган, бирор таом оғзига ёқди дегунча дарров қайт қилиб ташларди.

Сулаймонга ҳомиладорликдаги инжиқликларни деярли ҳис қилмаган Ҳилола бу сафар ҳаддан ташқари қийналиб колди. Ахири бўлмади. Ҳилола ҳомиладорликнинг олтинчи ойининг юзини кўрганидан сўнг Акромжон уни ишдан бўшатиб олди.

Ҳилола машғулотлардан ҳоли ҳордиқ олиб бирмунча ўзини енгил ҳис қила бошлади.
Акромжон Ҳилола уйда қолганидан буён ўзи ҳам унинг ёнида кўпроқ қолишга ҳаракат қила бошлаган эди. Бу вақтга келиб Акромжоннинг ишлари ҳам анча барқарорлашиб қолган эди.

Маҳина амма Ҳилолани бир неча бор кўришга келган эди. Охирги келишида Ҳилола билан хайрлашар экан уни меҳр билан бағрига босди
:

@Xazon_Rezgi /224
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Болам , кўзинг ёришига яқин сизларникига келиб тураман. Агар қаршилигинг бўлмаса , албатта ...

- Ҳозирдан қолақолинг, аммажон, - деди Ҳилола ёлбориб,- рости сизни ҳам , додажонимни ҳам бирам соғиндим- ки. .. Улар ҳам сизга ўхшаб "Набиралик бўлгунимча қайтаман" - деганлари деган...

- Ҳаа Мирсаид жуда қолиб кетди , - деди Маҳина амма соғинчга қоришиқ овозда , - мен ҳам уни бунча йўқ бўлиб кетади деб ўйламагандим.

Ҳилола индамади. У Мирсаид аканинг қайтиш масаласини бунчалик галга солиш сабабини тушуна олмай юраги ўртаниб кетаётганди.

Шу таҳлит яна бир ой вақт ўтди. Бир куни Акромжон "Ишхонадан бирров хабар олиб келай" деб чиқиб кетганда , кўп ўтмай унинг ортидан эшик қўнғироғи чалиниб қолди.

Ҳилола бориб эшикни очиб кўрса- ки, эшик олдида Мирсаид ака қатори бир мўйсафид қария турибди

- Ассалому алайкум , ота ,- салом берди Ҳилола ,- келинг ...

- Ваалейкум ассалом , қизим . Менга Акромжон ва Хилолахонлар керак эдилар ...

- Мен Ҳилоламан. Хўжайин ишга кетган эдилар .

- Афсус , Акромжон менга жуда зарур эдилар- да...
Қарияга Акромжон ҳақиқатдан ҳам жуда керак эди шекилли ҳаяжондан юзлари бўғриқиб кетди

- Жуда керак бўлсалар қўнғироқ қилиб чақира қоламан. Сиз ичкарига кириб бир пиёла чой ичиб туринг.

Қария эркак киши бўлмаган уйга киришга ҳижолат бўлди.

- Қизим , мен мана шу ўриндиқда ўтира тураман . Илтимос , сиз Акромжонни тезроқ чақириб берсангиз . Жуда зарур эдилар. Шундай деб айтинг илтимос ...

Ҳилола "Хўп бўлади" деди- ю , уни ортиқча қистамай ортига қайрилди .

Илгари уйларига хеч ким бундай йўқлаб келмагани учун Акромжон тезда ортига қайтиб келди. У қария билан кўчада унча кўп ҳам суҳбатлашмай , уни машинасига ўтқазди- ю , Ҳилолага "Ишим чиқиб қолди" деганича шошилиб кетиб қолди.

Ҳилола Акромжоннинг ранги бўздек оқариб кетганидан нимадир содир бўлганини ҳис қилди - ю , аммо унга савол беришга ҳам фурсати қолмаган эди.

Акромжон шу бўйи кетганча кун пешиндан оғганда уйга қайтди.

- Муздек сув олиб чиқ, - деди у Ҳилолага кайфиятсиз оҳангда

Ҳилола индамай унинг айтганларини бажо келтирди. Ҳилола Акромжондан нима гаплигини сўрамади. Одатига кўра унинг ўзи ёрилишини кутди.

- Ҳилола ўтир ,- деди Акромжон унга жой кўрсатиб ,- ҳозир сенга бир гап айтаман. Фақат илтимос ортиқча ҳаяжонланмайсан.

Ҳилола сўзсиз бош ирғади . Акромжон кўрсатган жойга индамай ўтириб , унинг оғзига интизор тикилди .

- Ҳилола ...

Отам...

Улар Қримга кетмаган эканлар ...

Ҳилоланинг шаҳло кўзлари катта - катта очилди . Бор нафасини ичига ютиб, тошдек қотди.

Акромжон сўзида давом этди:

- Улар сен ва мен - иккимизнинг бир- биримизни эру- хотиндек қабул қилишимизни истаганлари учун , орадан ўзларини четга олишни режа қилган эканлар. Аслида ҳақиқатда ҳам Қримга боришни режа қилган эканлар- у , аммо ўша вақтда Айдер акага қўнғироқ қилганларида , телефонни кўтарган инсон Отамга дўстларининг уч кун аввал оламдан ўтганини хабарини берган экан

Аммо бу хабар Отамни ўз қарорларидан қайтара олмабди.

Улар бироз ўйлаб йўлга тушибдилар . Биласанми, Отам шу вақтгача Сирдарёда эканлар. У ерда институтда бирга ўқиган дўстлари -боя йўқлаб келган Олим амакиникида яшаб , у кишининг ишларига қарашиб вақт ўтказибдилар . Амакининг кўп тармоқли қорамол фермаси бор экан. Отам ерда бир неча ой қарашиб кун кечирибдилар. Баҳорда сени ҳомиладор бўлганингни эшитиб уйга отланганларида тўсатдан бутун таналарига йирингли яралар тошиб кетибди. Отамга моллар орқали аллақандай ёмон касаллик юқиб қолган экан .
Улар анча вақт юқумли касалликлар шифохонасида ётибдилар. Ўша касалликдан бутунлай халос бўлиш учун жуда кўп вақт керак бўлибди. Касалликнинг бемор бўлган инсон танасидан иккинчи бир инсонга юқиш муддати ҳам узоқ экан. Отам яна бизни ... ўйлаб шунча вақт ўзларини соғинчларга асир қилиб топширибдилар.

Куни кеча эса ахири йўлга тушибдилар ...


@Xazon_Rezgi /225
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Улар тушган такси ҳайдовчиси ёқилғи қуйиш шаҳобчасига кириб келган вақтда эса ... фалокат содир бўлибди.

Сал нарида турган машина ўрнатилган газ баллонининг носозлиги туфайли босимга чидай бермай портлаб кетибди. Отам эса сал нарида кутиш бекатига ўтиб кетаётган ...

Акромжоннинг овози титради.

Хуллас, Отам кеча "Шошилинч тез тиббий ёрдам марказ"ига юқори даражадаги куйиш жароҳати билан келтирилибдилар ...

Ҳилола ...

Отам ...

Улар сени сўраётган эмишлар ...

Фақат "Қизим , қизим..." деб дамба- дам сени чақириб алаҳсираётган эмишлар ....

Ҳилоланинг кўз ёшлари доғ босган юзларини ювиб хўл қилиб юборган эди.

У Додажониси ўзини сўраётганини эшитиб "Додажон, додажоним ..." дея елкалари силкина - силкина баралла йиғлай бошлади.

- Ҳилола ... Илтимос ... Ўзингни қўлга ол ...

Жон Ҳилола, ҳозир сенинг муҳим вазифанг бор.

Сени ...

Отажоним илҳақ бўлиб кутяптилар.

Азизам , уларга бу аҳволда кўриниб дардларига дард қўшма...

Биласан- ки ...

Отам сен ва мени ҳар қачонгидан ҳам бахтли кўришга ҳақли бўлган инсонлар ...

Акромжон Ҳилолага шундай дея туриб ўзини тутиб туролмай шашқатор йиғлаб юборди.

- Ҳилола ...

Қара ...

Отажоним биз иккимиз учун ўзларини шунчалар қурбон қилишдан тоймабдилар...

Энди бизнинг навбат ...

Сен ва мен уларнинг куйиб адо бўлган юракларига таскин беришимиз керак.

Юр ...

Юрақол ... Уларнинг бизни чиндан ҳам бахтли эканлигимизга амин бўлишлари , дардларига бироз бўлса-да дармон бўлади.

Акромжон Ҳилолага қўл узатди :

- Тайёрмисан ?!

Отажонимни ёнларида ўзингни маҳкам ушлашга , иродали бўлиб қаддингни тик тута олишга , уларнинг меҳрларига меҳр билан жавоб қайтара олишга тайёрмисан ?

Ҳилола кўз ёшларини бўғзига ютди. . Акромжоннинг узатган қўлларини маҳкам ушлади ва қаддини тик ростлади :

- Ҳаа !

Тайёрман ! - Ҳилоланинг овозидан тенгсиз шижоат уфуриб турарди ,- мен додажоним учун сиз сўраганларингиздан ҳам кўпроғини тайёрман!

Мендан ҳавотир олманг !

* * *

Акромжон Ҳилола билан Мирсаид акани даволовчи шифокорга учрашиб беморни кўриб чиқиш учун руҳсат сўраганда , шифокор Ҳилолага иккиланиб назар ташлади .

- Доктор , мендан ҳавотир олманг, менга ҳеч нарса қилмайди , - деди Ҳилола қатъият билан , - додажоним мени интизор бўлиб кутяптилар .

- Бу ҳақиқат , - бўшашди шифокор , - беморимиз фақат тинмасдан. "Ҳилола қизим" деб тўхтовсиз чақирмоқдалар. Менимча, уларнинг ҳалокатга учрашдан сал аввал хаёллари сизда бўлган бўлса керак.

Ҳилола турган жойида юзларига дув этиб қон югурди , аммо ўзини тезда қўлга олди.

- Мен уларни кўрмасам аҳволим ёмон бўлиши эҳтимоли кўпроқ , чунки менинг ҳам бутун фикри - ёдимни улар чулғаб олганлар.

Доктор уларга беморнинг қабулига кириш учун руҳсат берди , у ҳар икки томон учун ҳам афзалроғини шу қарорда кўрганди.

Мирсаид ака Акромжон айтганча жуда қаттиқ куйган экан .

Юзларидан фақат кўз , бурун катаклари ва лаблари очиқ қолдирилиб , бошқа жойлари бутунлай бинтлаб ташланибди. Қўл ва оқларининг аҳволи ҳам ундан қолишмас эди.
Бинтдан оч- яшил , сарғиштоб дорилар жароҳат сели билан бирга сизиб чиқиб қотиб қолган, унинг билакларига томчи дори улаб ташланган эди.

Ҳилола Мирсаид аканинг ёнига яқинлашиб , унинг бошига бориб оҳиста энгашди.

Мирсаид ака нотекис нафас олар , лаблари жароҳат таъсиридан шишиб , палахса- палахса пўст бойлаб ётарди.


@Xazon_Rezgi /226
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳилола Мирсаид аканинг бинт остидаги ўнг қулоғига тусмоллаб шивирлади :

- Додажон , бу мен қизингиз Ҳилоламан...

Ҳилола "Додажон мени эшитармиканлар ?!" деган маънода Акромжонга назар ташлади .

Мирсаид ака эса... Ҳилолани эшитган эди.

Унинг портлаш зарбидан куйиб чўкиртак бўлиб кетган киприклари пирпирашга ўхшаш ишора қилди. Йўл пойлаган интизор кўзлар оғирлик билан аранг йириб очилди . Бу кўзларда бир олам соғинч мужассам эди.

- Болам ... Болажоним... - шивирлади қуруқшоқ лаблар, - сени ҳавотирга қўйган отангни кечир ...

- Додажон...

Нега ундай дейсиз ? Сиз мендан кечирим сўрайдиган иш қилмадингиз . Сиз эмас мен сиздан кечирим сўрайман ... Сиз , сиз ...

Шифокор Ҳилолага стул қўйиб берди . Ҳилола унга аста ўтирди.

Бу орада Акромжон Мирсаид акага яқинлашган эди.

- Отажон , ассалому алайкум. Биз келдик , Отажон ... Фарзандларингиз - мен ўғлингиз ва Ҳилола қизингиз шу ердамиз . Энди сиздан сира ажралишмаймиз. Сизни ҳеч қаерга қўйиб юбормаймиз...

Мирсаид аканинг кўзларига табассум тошгандек бўлди .

У бир Ҳилолага , бир Акромжонга боққан каби кўзларини ҳаракатлантирган бўлди :

- Мени ... Мени сизлардан ...бир ил...илтимосим... бор эди...

- Сўранг Отажон ...

Акромжон Мирсаид акага меҳр билан тикилди.

- Ўғлим...

Қизим ...

Агар ўғил фарзанд кўрсанглар исмини Мирсаид қўйсанглар ...

Қиз бўлса Мастура ...

Мен ҳаёт янги Мирсаид ёки Мастура бўлиб бахтли давом этишини жуда истайман.

Бу сафарги Мирсаид ёки Мастура Сулаймондан ҳеч қачон ажралмаслигини истайман.

Уларнинг юракларини фироқ доғи сира куйдирмасин.

Улар биргаликда узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришсин...

Ҳилоланинг томоғига аччиқ нимадир тиқилди :

- Додажон, сиз ҳали узоқ яшайсиз ...

Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугагани йўқ ....

Унинг ҳам бахт имзоси билан ёзиладиган саҳифалари ҳали кўп бўлади....

Мирсаид ака гапириб толиб қолган эди . У охирги кучларини йиғиб сўзлай давом эттирди :

- Албатта қизим... Менинг ҳам ҳали Аллоҳимдан қарзим кўп..
Қолаверса битта ҳикояга икки Мирсаид бемалол сиғади деб умид қиламан...

Қизим ...

Ўғлим ...

Мен сизларни...

Мирсаид аканинг ошиқча гапиришга ҳоли келмади ...

* * *

Акромжон эзгин аҳволда машинасини бошқариб борар , Ҳилолага у ёки бу сўз айтмоқликка ҳам юраги дов бермас эди.

Орадаги жимликни Ҳилоланинг ўзи бузди :

- Акромжон ака, - деди у базўр ҳансираганча шивирлаб , - тобим қочаяпти . Дардим бошланган кўринади . Мени туғруқхонага олиб бормасангиз бўлмайди...

Акромжон Ҳилолага қаради- ю , эсхонаси чиқиб кетди.

Ҳилола базўр нафас олар , пешонасидан мунчоқдек - мунчоқдек терлар бир- бирига навбат бермай қуйилганча тизилиб келарди.

Кўп ўтмай Ҳилола гуп этиб Акромжоннинг кўксига йиқилди. У буткул ҳушини йўқотганди ...

- Ҳилолаааааа ...


#давоми_бор /227

Муаллиф : Хазонрезги

Каналга уланиш
👇 :
https://www.tgoop.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Xasta Bo'lma
Shaxriyor
ХАСТА БЎЛМА ...

Каналга уланиш
👇 :
https://www.tgoop.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
2025/05/31 05:44:15
Back to Top
HTML Embed Code: