Кунлардан бир кун бир отлиқ шиддат билан отини югуртириб, келиб йўлнинг четида турган гадони урибди ва яна йўлида давом этибди. Гадо бўлса ортидан "Бахтли бўл!" деб қолибди. Шунда буни четдан кўриб турган бир одам сўрабди:
— У сени урди, сен бўлсанг нимага унга бахт тилаяпсан?
Шунда гадо жавоб қилибди:
— Агар у бахтли бўлганида мени урмас эди...
Дарҳақиқат, фақатгина бахтсиз одамлар ўзгаларга озор беришади.
https://www.tgoop.com/Xazon_Rezgi

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
#МУНИСХОН
-Оббо шу исмдан бошқаси қуриб қолган эканми?
Мунисага акаси учун совчи бўлиб боришган қизнинг исми Мунисхон эканлиги ёқмади
- Бўлмайди, ойи?! Йиғиштиринг бу карам шўрвангизни?
Меҳри опа қизининг ўзини бундай тутишидан норози бўлди:
- Тинчликми, нима бўлди сенга? Бугун ўзи қай томонинг билан турган эдинг? Эрталабдан жирт-жирт қиласан? Кеча совчиликдан келганимда ҳам биб-бинойи ўтирган эдинг-ку?
- Кеча у қизни исми Мунисалигини билмагандим,-лабини намойишкорона бурди Муниса,-бир ками исми Муниса бўлган қизни келинойи деб чақиришим қолувди?! Энсам...
- Биринчидан исми Муниса эмас, Мунисхон! Ҳўп исми Муниса бўладими, Мунисхонми сенга нима?! Бир оғиз келинойи дейсан, тамом! Осмон узилиб ерга тушиб қолмас шу билан? Қолаверса сенам эрта-индин узатилиб кетадиган қизсан? Шунча асаббузарлик нимага керак ҳайронман?
- Уфф, нимага тушунмайсиз, ойи? Мени узатиб юборсангиз кенг уйни келинчаги бўлиб шу қиз ўрнимга ўтириб оладими Мунисхон бўлиб?
- Ҳа нима қилайлик бўлмаса? Сени ўрнингга биров келиб ўтириб олмасин деб сениям узатмайлик ундай бўлса? Қолаверса у келин сенинг жойингни эгалламайди, уни ўзини жойи бўлади. Келин ўрнида.
- Ойиии...-чўзилди Муниса
- Сени таний олмай қолдим, қизим?! Гап-сўзларинг ўн яшар тантиқ қизчаларникига ўхшайди,- Меҳри опа чой ичиб турган пиёласини дўқ этиб столга қўяр экан,- ўзи бошингда битта-ю битта аканг бўлса , шуниям бахтли бўлсин дейсанми йўқми? Кўряпсан шу акангга икки йилдан буён қиз қидиравериб оёқларим қабариб кетди. Шунча қизга кўнгли чопмай энди шу қиз маъқул бўлганда сен қилиқ чиқармагин?
- Камига ўша писмиқ қиз мендан бир ёш кичкина эканини айтинг? - қоп-қора қилиб чизиб олган қошларини чимирди Муниса
- Ҳали кўрмай, билмай туриб писмиқлигини қаердан билақолдинг?-бадтар асаби бузилди Меҳри опанинг
- Нимага кўрмас эканман, ойи? Расмини кўрдим-у? Писмиқлиги юз-кўзидан маълум. Сочини бузоқ ялагандек битта ўриб расмга тушган қиз писмиқ бўлмай нима бўлсин? Ўзидан сипони ёқиб акамниям бошини айлантирган бу ёсуман? -ҳамон Мунисанинг лаби-лабига тегай демасди
- Ҳеч хўп демас экансан-да? Бу қизнинг палаги тоза. Қарагин сочларига қайчиям тегмаган. Бобо-бувисининг тарбиясини олган қиз шунақа бўлади, мен сенга айтсам,- Меҳри опа ўтирган жойида дастурхонни устини йиғиштира болади.
- Подумаешь?! Бобо-бувисини тарбиясини олган қизмиш?! Пихини ёрган бу қизингиз, ойи?.
Ҳа нима?! Рости-да, ойи? Мана мениям бобо-бувим борлар, аммо ўша қизингизга ўхшаб мулойим супурги эмасман. Қандай бўлсам шундайман мен!
Меҳри опа ҳўрсинди. Бир тили "Сен ҳам айнан бувингни тарбиясини олиб шундай бўлгансан!" демоқчи бўлди-ю, тилини тийди. Гапирган билан фойдаси йўқ. Муниса ҳақиқатдан ҳам қайнонаси Мактуба опанинг ҳудди ўзи. Қайнонаси ҳам "Ман тўғрисўз одамман" дейди-ю, тилига келганни қайтармай шарта-шарта отади: ҳоҳ ўл, ҳоҳ қол! Бу аёл етмишга кириб ҳам ҳақиқат билан дилозорликнинг, одобсизлик билан андишанинг фарқига бормагани ғалати. Начора, қайнона деганларини бозордан бориб алиштириб келишни иложи бўлса экан-ки, бир эвини қилсанг.
-Энди вой дейсанми, дод дейсанми фойдаси йўқ. Биринчидан қиз акангга ёқиб бўлди. Яшайдиган аканг бўлгани учун сўнгги қарорниям у чиқаради. Қолаверса қизни уйдагилариниям ишонтириб келдик, келаси ҳафта фотиҳа тўйи деб. Кеча бунақа деб туриб, бугун "Кечирасизлар, қизингизни исми Мунисхон бўлгани учун Муниса исмли қизимизнинг талабига мувофиқ тўйни қолдиришимизга тўғри келади" дея олмаймиз энди.
- Уфф, - Муниса ўрнидан турар экан тинғирлашини қўйишни истамасди,- бу уйда мен ким бўлибман-ки, айтганимни қилсанглар?
@xazon_rezgi /1

- Ҳей қиз, дастурхондан уфф тортиб турмайди, фотиҳа ўқиб турилади. Ёшинг йигирма бирга кетяпти-ю, сенга шу оддий одоб қоидасини ўргатолмадим,- юраги безиллади Меҳри опанинг,- ҳадемай сенам битта хонадонга келин бўласан, қизим. Борган жойингда раҳматни ўрнига "Тарбия берган ота-онангга минг лаънат" деган тавқи-лаънатни олиб келасанми?
- Ойиии, - инжиқланиб тинғиллади Муниса,- эрталабдан кайфиятни ноль қилиб ишга жўнатмасангиз бўлмайди а? Мен сизга айтсам келин бўлиб тушадиган хонадоним замонавий бўлади. Ҳар хил икир-чикирларга эътибор бериб ўтирадиганларга келин бўлмайман мен.
- Шунақами? - Меҳри опа пиёла ва ликобчаларни чайқар экан қизи йўл олган хона тарафга овозини баландлатди,- ундай бўлса жуда соз! Сенга ўхшашмаса қанийди ўзинг келин бўлиб тушадиган оилангдагилар. Йўқса бир исм учун неча кун асабни эговлашишар экан?!
🔳 🔳 🔳
- Алло, Мунисхон! Яхшимисиз? - Дониёр қиз ҳудди ёнида тургандек энтикди,- безовта қилмадимми?
Йигитнинг назарида қиз жавобга ҳаяллагандек бўлди.
- Ассаломуалайкум,- бироз вақт ўтиб жавоб келди тармоқдан,- узр, бувижоним ёнимда эдилар,уларни ёнларида жавоб қайтариш бироз ноқулай бўлди, шунга қўшни хонага ўтдим. Менда бирор ишингиз бормиди?
-Ҳаа...-деди Дониёр дадиллашиб,- мана фотиҳамиз ҳам бўлиб ўтганига уч кун бўлди, шунга бирор ерда кўришсак дегандим.
- Буни иложи йўқ деб қўрқаман,-қизнинг овозида "афсус" деган каби оҳанг сезилди,- биласиз, ҳар куни ишдаман. Кун қисқарганига иш вақти тугагунча қош қорайиб қоляпти, уйга қайтмасам бўлмайди.
-Тўйгагаям кўп вақт қолмади, шунга бир-биримиз билан яхшироқ танишсак дегандим,- бўшашганча деди Дониёр,- якшанба куни вақтингиз қандай?
- Якшанба куни уйимизга меҳмонлар келмоқчи эди. Онамларга қарашмасам бўлмайди.
- Ҳай майли унда,- Дониёрнинг ҳафсаласи пир бўлгандек эди, бироқ зум ўтмай ўз оиласидагиларни ҳарматини жойига қўядиган қизнинг жавобидан кўнгли ёришди,- яхши қиз бўлиб юринг тўйгача. Тўполон қилманг, хўпми?
- Хўп...
Дониёр тармоқдан узилар экан куни кеча синглисининг "Ака, бу қизни қаердан тордингиз? Ғирт ибтидоий жамоа тузумидан қолган-ку?" деган сўзларини эслаб ўзига ўзи деди: "Лотореяга чиқди бу қиз менга, лотореяга!" дея кулимсиради
📌#давоми_эртага!
Муаллиф: Хазонрезги
@xazon_rezgi /2

Ҳаш-паш дегунча Мунисхон билан Дониёрнинг тўйи бўлиб ўтди. Гарчи Мунисхонни узатиб келган аёллар эри бахтсиз ҳодиса билан оламдан ўтиб йигирма уч ёшида бева бўлиб қолган камтар, камсуқумгина Меҳри опанинг муомаласига меҳрлари товланиб, ҳурматлари янада ошиб кетган бўлсада, тўй бўйи ўртадан чиқмай узун этакларини осилтириб қарсиллама рақсга тушган қайинсингил Мунисани кузата туриб бир-бирларига қараб елка қисдилар: "Мабодо космосдан тушмаганмикан бу қиз?"
Мунисхонга янга бўлган холасининг келини пайтини пойлаб унга маслаҳат бериб ҳам улгурди:
- Мунисхон, одам сони кам, тинчгина оила деб барвақт ҳурсанд бўлганга ўхшаймиз. Қайнонангиз иккита бўлади шекилли. Энди уйим уй, жойим жой бўлсин десангиз мана бу Офатхоннинг тилини топишингизга тўғри келади. Аллоҳ сабр берсин-да, ишқилиб. Ўзингиз юввошгина қиз бўлсангиз.
Муниса ёнида ҳурсанд бўлиб ўтирган куёв бола Дониёрга бир қараб қўйди-ю, аммо янгасига чурқ этиб жавоб қайтармади.
Мунисхон эртаси куни оилавий келинсалом ўтгач, янгалари ёрдамида қуйилган чойларни уй эгалари ва қайнона бувижонларга узатар экан Мунисага келганда нима деб мурожаат қилишни билмай тараддудланиб қолди. У қайинсинглиси ўзидан бир ёш катталигини эшитган эди:
- Чойдан ичинг...
- Муниса сиздан бир ёш катта, уни Муниса опа деб чақирасиз, хўпми? -деди тўрда виқор билан ўтирган қайнона буви Мактуба ойи,- сиз қайинсинглизни ҳурматини жойига қўйсангиз уям сизга шунақа жавоб қайтаради..
- Хўп бўлади, бувижон!- деди Мунисхон ва Мунисага юзланди,- сиз билан танишганимдвн ҳурсандман, опажон. Ҳали опа-сингилдек бўлиб кетамиз деб умид қиламан .
-Ҳмм,-деди Муниса энсаси қотганини яширмай,- майли чойдан қуйинг.
Барча урф-одатлар адо этилиб бўлгач, янгалар Мунисхонни ўз хонасига олиб чиқиб кетдилар. Шуни кутиб турган Муниса Мактуба бувисига қараб ҳамлага тайёрланган мушукдек ҳурпайди:
- Бопладингиз, буви?! Энди келинойим бўлмиш бу қиз менга опажон деб мурожаат қилиши кам эди?! Бу сани ёшинг катта, қариқизсан деганими? Ўзигаям-чи роса ёқиб кетди шу гапингиз!? "Хўп бўлади, бувижон!" деганда лабларини ялпайиб кетганини кўрдингизми?
- Опажон демай Мунисахон деганда кўнглинг ундан ҳам баттар оғрир эди. Ман сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган томонини ҳисобга олиб гапиргандим, сенга ёмон бўлсин дебманми? - бўш келмади бувиси ҳам,- ўзичи ҳамма айб ландовур ойингда. Она деган энг биринчи қиз тараф бўлиши керак. Йўқ бу кишимга ўғилларининг кўнгли муҳим. Мана энди у ундоқ деди, бу бундоқ деди деган гап-сўзлар кўпаяверади. Ана кеча тўйдаям янги қуда томоннинг аммаси "Вой, бўй етган қизингиз бор экан, биз ҳам совчи бўлиб келсак бўларкан" деди. Фаросатига қурт тушган экан ўша аммасини. Совчи бўлиб келадиган одам элбурутдан оғзини тўлдириб етти маҳаллага жар соладими? Йўқ бу ерда бошқа гап бор . Амма дегани душман номер бир дегани ўзи. Бу гапи билан "Бизни қизни бозори юришди, сизларники ўтмас мол, раҳм қилиб шу қизниям эгалик қилсак бўларкан" деган маънода гапни ковлаб кетди. Биладики эртага яримта гап чиқса бир учи жиянига тегиб мазза қилади.
- Қўйинг, қуда, жуда унчаликмасдир,- оҳири тоқати тоқ бўлди Меҳри опанинг онаси Оқила ойининг,- у аёл ҳам тўғри маънода гапиргандир.
- Ҳаа бунақа гапларни сиз биласиз, қуда. Биз бир оми бўлсак. Оғиз очишимиз билан қўйинг деган гапни эшитамиз. Хўп ана қўйдим. Қани овмин, қадам етди, бало етмасин. Ўз уйимдан қўймасин.
- Вой қудажон, билиб-билмай кўнглингизни оғритиб қўйган бўлсам узр. Ўтиринг, қаерга кетасиз? Ҳозир торт кесиб келишади,- деди Оқила ойи базўр ўзини босиб .
- Раҳмат, торт емасам ҳам тилим ширин менинг. Ўғлим уй қилиб яйрамаган жойларда қизингиз билан яйрайқолин.
Мактуба ойи ҳай-ҳайлашларига қарамай чопонини тескари кийиб шарт туриб жўнаб қолди.
- Шу сафар қайнонанг тинч ўтирибди деб ҳурсанд бўлувдим-а қизим,- деди Оқила ойи маъюс тортиб,- барибир ўрганган кўнгил ўртанса қўймас экан.
@xazon_rezgi /3

- Қўяверинг, ойи. Уларни энди кўряпсизми? Эътибор берманг,- деди Меҳри опа қаттиқ чарчаганидан беҳол бўлиб
- Бувижон, ростини айтсам ўзингиз ҳам роса бўшашгансиз.. Мана Мактуба бувим "Болам қурган уй- жойлар" десаларам миқ этмадингиз. Ахир дадам оламдан ўтганларида бу уйда ижарада турардик-ку? Дадам ўтганларидан сўнг тоғаларим бу ерни бутунлай сотиб олиб бошқатдан иморат солиб беришганди. Нимага гап келганда шуларни шарт-шарт айтиб ташламайсиз?! Тили қисиқ жойингиз борми? Тушунмадим?! -деди Муниса бувисига тик қараб
- Тили қисиқ жойим йўғ-у, аммо Аллоҳдан ҳаё қиламан-да,- майин овозда тушунтириш берди Оқила ойи, - қилган ишни ўртага солиш, миннат қилиш кишини савобдан бебаҳра қилиб қўйиши ҳеч гапмас. Ундан кейин бувингниям тўғри тушунаман. Бўйи бўйи билан баробар фарзандидан жудо бўлган онагаям осон тутиб бўлмайди.
-Бўлмаса индамай оёқости бўлиб ўтиравериш керакми, буви? Ўзи ойим ҳам сизга ўхшайдилар. Ким нима деса хўп дейдилар-у, кейин юракларини чангаллаб ўтирадилар.
Оқила ойи қизига қаради-ю, унинг оқариб турган ҳорғин юзига қараб ёнидаги ёстиқни сурди:
- Бир пас чўзилвогин, болам.
У шундай деб Мунисага юзланди:
- Сен бўлса чойингни ичиб бўлган бўлсанг, чиқиб ошхоналарни яна бир бор кўздан кечириб саранжомлаб қўйгин.
- Мениям уйқум келяпти буви. Ўзи кечқурун кеч ётгандик. Ундан кейин кеча ҳаммангиз янги келин ҳақда "Мана уйнинг ҳақиқий эгаси келди" деб роса оғзиларни тўлдириб дуо қилдингиз-у? Қани ўша уйнинг ҳақиқий эгаси чиқиб ошхонани саранжом қилсин энди. Номини заслуживать қилсинда ўша келинпошшангиз?! Хонасида талтайиб ўтириб олмай.
Муниса керишганча хонасига кириб кетди.
Оқила ойи Мунисанинг қилиғидан кўнгли оғриб бошини сарак-сарак қилганча аста ўрнидан турди. У кеча кун-тун бўйи тик оёқда қолиб кетиб эндигина кўзи илинган Меҳри опани уйғотиб юбормасликка ҳаракат қилиб товушсиз уйдан чиқди ва ошхонага йўл олди.
Оқила ойи ичкарига қадам босар экан у ерда кимнингдир шарпасини илғаб ҳайрон бўлди.
@xazon_rezgi /4

Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди 🫀
СубҳанАллоҳ, қайси сура эканлигини биласизми?
Жавоби бу ерда:👇🏼

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 #ИШ_БОРРР
ҲУРМАТЛИ УЙ БЕКАЛАРИ ВА ҚЎШИМЧА ДАРОМАД ҚИЛИШНИ ҲОХЛАЙДИГАНЛАР ДИҚҚАТИГА
✅ СИЗЛАРНИ ҚОНУНИЙ
✅ СТАЖЛИ
✅ ҲОМИЙ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШИ БОР
✅ СУПЕР МЕХСУЛОТЛАРГА ЭГА
✅БУТУН ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ХАМКОРЛАРГА ДАРОМАД ТЎЛАШ БЎЙИЧА 1 ЎРИНДА ТУРГАН
✅ ДУНЁ БОЗОРИДА ҲАМ ЎЗ ЎРНИГА ЭГА БЎЛГАН КАМПАНИЯГА ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМАН
☝️гано эмас
☝️грин лайф эмас
☝️феберлик орфилайм ва ҳаттоки ☝️эрсағ ҳам эмас
Қизиқаябсизми маълумот учун
👇👇👇👇👇👇👇👇
🔗 https://www.tgoop.com/+ECO2lXOp1vBhNjFi

ТОНГДА ТУРИШНИНГ ҲИКМАТИ
Ҳеч қачон ўйлаб кўрганмисиз, нима учун баъзи кишилар улкан ютуқларга эришади, баъзилар эса бир хил ҳолатдан чиқа олмайди? Бунинг сири бирор бир сеҳр-жоду ёки омадга боғлиқ деб ўйлайсизми? Асло, бунинг сабаби оддий ва айни пайтда ҳаммага бу имконият берилган. У ҳам бўлса - тонг!
Тонгингиз тўлиқ бир кунингизни йўналишларини аниқлаб берадиган компасдир. Агар кунингиз фаол ҳаракат ва аниқ режа билан бошланса, кун давомида олдингизда улкан имкониятлар эшиклари очилади. Бордию, тонгингиз бетартиб ва режасиз бошланса, бу кунингизнинг қолган қисмига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши табиийдир.
Тонг вақти шунчаки янги куннинг бошланиш вақти эмас. Балки бу вақт кунингизни ютуқлар билан ўтказасизми ёки самарасиз кетказасизми, шуларни белгилаб олиш лаҳзасидир. Қандай қилиб дейсизми?
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, тонг вақти кун тартибини белгилаш, энергияни ошириш ва ақлни ривожлантириш учун энг яхши вақтдир. Асосийси, тонгингизни шошма-шошарлик билан ёки бетартиблик билан бошламанг. Тонг вақти бу сизнинг кичик бўлсада сармоянгиз, у сизнинг шахсий ва ижтимоий ҳаётингизда катта самара бериши мумкин.
Энг муваффақиятли инсонларнинг аксариятида тонгда бажарадиган муайян машғулотлари мавжудлигини биласизми? Тонгги машғулотларга риоя қилиш сизда қуйидаги кўникмалар ҳосил бўлишига ёрдам беради:
1.Аниқ мақсад билан уйғониш.
2.Чалкашликлардан халос бўлиш.
3.Ижобий мақсадлар сари одимлаш, кунни унумли ўтказиш учун замин яратиш.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ворид бўлган тонгда айтиладиган дуо ва зикрларнинг маъно ва мазмунларига бир эътибор беринг-а. Унда инсонни ҳотиржам қиладиган, ҳаётдан унумли фойдаланишга ундайдиган, ҳар бир ишда фақат Унинг ўзига таваккул қилишга чақирадиган маънолар бор. Демак, ҳар тонгни мана шундай ғоя ва ақида билан бошлашга одатланган кишининг кунида барака ва ривожланиш бўлади, иншааллоҳ.
Тонгни муваффақиятли бошлашнинг бешта асосий унсури бор:
1. Эрта уйғониш: бунда сиз тафаккур қилиш, ишларни режалаштириш ва сокин вақтдан баҳраманд бўлиш имконига эга бўласиз.
2. Жисмоний машқлар: намоз ўқиш ва ҳатто енгил бадантарбия машқларини бажариш ҳам қон айланишини яхшилаб, танага қувват (энергия) беради.
3. Ҳаёт (тириклик) ҳақида фикр юритиш, неъматларга шукр қилиш.
4. Кунлик режани белгилаб олиш.
5. Соғлом овқатланиш: эрта тонгда қилинган нонушта кун давомида фаол бўлиш учун зарур энергияни беради.
Эртадан бошлаб кунингизни шу тарзда бошланг ва ҳаётингизда қандай ижобий ўзгаришлар бўлишини ўзингиз кузатинг.
Ҳар кунингизни тонг саҳардан бошлашга одатланинг, кунингиз баракали, ишларингиз муваффақиятли бўлади. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматлари ҳақига Аллоҳдан тонгимизга барака сўраб дуо қилганлар.
Хайрли тун...
Оқшомингиз осуда ўтсин...
@xazon_rezgi

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
@Xazon_Rezgi

Forwarded from Mirabbos
ҚОНДAГИ СAХAР 5.4 БЎЛДИ
http://newsuz.uno/td/?r=28
Бу препарат қондан сахарни ҳудди супурги уйни супирганидек тозалар екан
Бунга қандай эришиш мумкинлигини батафсил шу линк орқали кириб кўринг
👇👇👇👇👇

#Ибрат
Бир одам донишманднинг олдига борибди.
— Менинг оладиган катта маошим йўқ. Севган ишим ҳам йўқ. Ишонган дўстларим ҳам йўқ. Ишга борадиган машинам ҳам, кетворган сўнгги модадаги кийимларим ҳам йўқ, эртанги кунга умидим ҳам йўқ, — деб ўкиниб сўзлай бошлабди.
Донишманд унга қараб:
— Албатта, албатта, сизда кўп нарса йўқ. Тузалмайдиган касаллик йўқ. Жисмингизда нуқсон йўқ. Уйда қараш керак бўлган беморингиз ҳам йўқ. Мажбур бўлиб ишлайдиган оғир ишингиз йўқ. Бошингиз билан кириб кетган қарзларингиз ҳам йўқ. Ва агар шунақа сизда "йўқ" нарсаларни бир варақ қоғозга ёзсангиз, кайфиятингиз дарров кўтарилади. Бўлмагани учун шукр қиласизда, умид ҳам пайдо бўлади, — деб жавоб берибди.
©интернет
https://www.tgoop.com/xazon_rezgi

Telegram
XazonRezgi (Official Channel)
Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз!
Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг!
Perfluence https://www.tgoop.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Реклама таклифи: https://www.tgoop.com/Reklamarezgi

Бир америкалик ҳабаш ўзбекни бопламоқчи бўлибди...
Мана шу ўтирган ўзбекдан ташқари ҳаммангизни еган ичганингизни пулини тўлайман. Нима истасангиз шуни истеъмол қилиб, бемалол маза қилиб ўтиринглар дебди. Шунда ўзбек раҳмат ҳабаш ака хурсандман раҳмат дебди. Америкаликни жаҳли чиқиб, мен миллион доллар бераман. Ҳамма хоҳлаган нарсасини есин, ичсин ўзбекдан ташқари дебди. Ҳаммага миллион долларлик овқат ичимликлар келибди. Фақат ўзбекка келмабди, шунда ҳам ўзбек хурсандман ака раҳмат деб қўяркан. Америкалик қаттиқ ғазаб устида официантни чақириб, мен ҳаммага миллион долларлик ҳаражат қилдим, ўзбекдан ташқари. Нега ўзбекни жаҳли чиқиш ўрнига, раҳмат деяпти? Деса официант... ДАВОМИНИ ЎҚИБ ДУМАЛАЙСИЗ...👇

— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
©️ Ўткир Ҳошимов

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ойгул топширган қон таҳлили уни саратонга чалинганини тасдиқлабди.Шўрлик қизнинг қисматида ўз онасининг тақдирини такрорлаш бор экан-да!?
Анваржоним бу ҳақда хабардор бўлиши билан Ойгулга "Сендан воз кечмайман, ҳар нима бўлган тақдирда ҳам ёнингда бўламан дебди. Аммо Ойгул унамабди. Шу сабаб ўзингиздан қолар гап йўқ. Мен Адҳамжон билан орани очди қилишга келгандик. Биздан хафа бўлмайсизлар, узр. Бизларга қолса шундай бўлсин дебмиз-ми?
- Имм, - бўғиқ овозда ингради Жавлон.
Зироатхон буни ўзича тушунди чоғи изоҳга шошилди:
- Аммо Озодани келин қилиш фикридан қайтганимиз йўқ.
-111-

- Ойгул...- бўғиқ овозда шивирлади Жавлон ва зум ўтмай барча дарди бўғзида йиғилгандек бор овози билан бақирди,- Ойгууул!
Отасини овозини эшитган Ойгул ўқ егандан қуёндек сапчиб тушди. Орадан кўп фурсат ўтмай боши эгик ҳолда остонада кўринди:
- Лаббай, дада...
- Ойгул... Қизим...- Жавлоннинг овози гапиришдан кўра кўпроқ ингроққа ўхшарди,- булар нима дейишяпти?
Ойгулнинг ёдига меҳмонларга салом бермагани тушди:
- Ассалому алайкум.
- Қизим сенга савол бердим,- Жавлоннинг чекка томирлари бўртиб чиқди
Ойгулнинг боши янада эгилди
- Мени кечиринг, дада. Ҳозир эшитганларингизни бари рост...
- Вооой шўреееем, - Зайнабхоннинг овози орага қўшилди,- бу бало бизга қаердан кўз тикиб турган экан? Энди нима қиламиз?
- Бас қил! - Жавлон Зайнабхонга жаҳл билан ўшқирди, - элдан бурун дийдиё қилма! - у шундай деб Зироатхонга юзланди,- сиз эса ҳотиржам бўлинг! Бўлаётган ишлардасизларнинг ҳеч қандай айбингиз йўқ. Тез орада қизимга қилган барча сарпо-суруқларингизни қайтарамиз, - Жавлон Зироатхоннинг ўтирган жойида нотинч қўзғалганини кўриб сўзларига янада аниқлик киритди, - барчасини қайтарамиз.
У ўрнидан туриб Ойгулни ёнига борди ва қизининг елкасидан қучганча хонани тарк этди.
-112-

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ асари ёпиқ каналда бир неча қисм олдинда. Ижодкор ёзганларини сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tgoop.com/xazonrezgionlayn/25
Asar uchun to‘lov👆👆👆

ТЕЛЕФОН ЭКРАНИГА КАНАКА РАСМ ВИДЁ КУЙСАМ ЭКАН ДЕБ КАНАЛМА КАНАЛ КИРИБ ЮРИБСИЗМИ БИЗНИНГ КАНАЛ АЙНАН СИЗ УЧУН😍
💥гуллар
💥мевалар
💥манзаралар
💥бисерли исмлар
💥 чиройли расмлар
Барчаси шу каналда👇
https://www.tgoop.com/+fTv75mBRBO5hNzcy
https://www.tgoop.com/+fTv75mBRBO5hNzcy
ПАПЛЕН ФАСОНЛАР👇
https://www.tgoop.com/+zK7JRKHNagVhNjUy
https://www.tgoop.com/+zK7JRKHNagVhNjUy
💥гуллар
💥мевалар
💥манзаралар
💥бисерли исмлар
💥 чиройли расмлар
Барчаси шу каналда👇
https://www.tgoop.com/+fTv75mBRBO5hNzcy
https://www.tgoop.com/+fTv75mBRBO5hNzcy
ПАПЛЕН ФАСОНЛАР👇
https://www.tgoop.com/+zK7JRKHNagVhNjUy
https://www.tgoop.com/+zK7JRKHNagVhNjUy
#тонгги_табассум 😊😇🙃
Ўша вақтларда ...
-Айтинг менга, жон бегим ,
Мендан кўнглиз тўлганми ?
Қурдик кўп йиллар турмуш ,
Камчилигим бўлганми ?
- Ўтди шунча умримиз ,
Саволинг қизиқ, ия ?
-Мени сизга, дадаси,
Ким қилганди тавсия ?
Эр анча ўйга толди ,
Сўнгра фаромуш деди :
- Эслолмадим , хотинжон ,
Душманларим кўп эди ...
Хазонрезги
😂😂😂
Каналимизга обуна бўлинг👇
https://www.tgoop.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g