🔴 Фармацевтика техник университети ахборот-коммуникация технологиялари тизимини жорий этишга қаратилган лойиҳа доирасида ишчи учрашув ўтказилди
📌 2025 йил 24 июнь куни
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Фармацевтика техник университети ахборот-коммуникация технологиялари тизимини жорий этишга қаратилган лойиҳаси доирасида ўтказилган учрашувда, лойиҳа мақсадлари, босқичлари, жамоа аъзоларининг вазифалари ҳамда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар атрофлича кўриб чиқилди.
✅Учрашувда лойиҳанинг асосий мақсадлари, амалга оширилиш босқичлари, жамоа аъзоларининг вазифалари, шунингдек, бажарилиши режалаштирилган ишлар батафсил муҳокама қилинди.
❗️ Жумладан, лойиҳани амалга ошириш жараёнидаги қуйидаги тайёргарлик ишлари муҳокама этилди:
➡️ объектни ўрганиш;
➡️ техник дизайнни ишлаб чиқиш;
➡️ тегишли ускуналарни етказиб бериш ва ўрнатиш;
➡️ интеграция синовларини ўтказиш;
➡️ мутахассислар учун амалий тренинглар ташкил этиш.
✅ Учрашув якунида
"Hyundai AutoEver" компанияси томонидан ишчи гуруҳ аъзолари номзодлари расман тасдиқланди. Шунингдек, Ўзбекистон томонидан лойиҳага жалб этиладиган мутахассисларни белгилаш, техник дизайн ҳужжатларини тасдиқлаш ва лойиҳани амалга ошириш бўйича асосий иш жадвалини келишиб олиш юзасидан келишувга эришилди.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube