tgoop.com/UzRulTest/2221
Last Update:
🔰 ТЕСТ №370
Изоҳ: ЙҲҚ 38-бандига мувофиқ, тартибга солувчининг ўнг қўли олдинга узатилганда, чап ёнидан рельссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади.
Шунингдек, ЙҲҚ 43-бандига мувофиқ, тартибга солувчининг ишораси ва кўрсатмалари светофор ишоралари, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига зид келган ҳолларда ҳайдовчи ва пиёдалар тартибга солувчининг ишораси ва кўрсатмаларига амал қилишлари керак.
Ва ниҳоят, ЙҲҚ 56-бандига мувофиқ, ҳайдовчи, айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ўнгга, чапга бурилиш ёки қайрилиб олишдан олдин шу йўналишда ҳаракатланиши мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатини эгаллаши шарт.
⚠️ Демак у ҳозирги турган (ӯнг) бӯлакдан чапга ва орқага ҳаракатлана олмайди.
Тўғри жавоб: "В" (Ӯнгга ва тӯғрига).
Савол: https://www.tgoop.com/UzRul/9082 👈
BY UzRul (тест жавоблари)

Share with your friend now:
tgoop.com/UzRulTest/2221