tgoop.com/Studyfree_consulting/5057
Last Update:
Семиз икки баҳо.
Мактабда ўқиганимда география ўқитувчим бўлар эди, шу устозни бир гапи эсимдан чиқмайди, “ўқиб келмабсан-ку, Палончиев, ҳа, энди нима қиламиз? Майли хафа бўлма, битта икки қўяман, семизидан” деяр эди.
Ҳозир шу маълумотларга кўзим тушиб қолди.
Ўзбекистон бўйича 442 337 абитуриент 56.7 балл ҳам ололмаган, яъни ўқишга кира олмаган.
59 866 абитуриент умуман имтиҳонга бормаган, яъни булар ҳам ўқишга кирмади.
148 абитуриент умуман имтиҳондан четлаштирилибди.
502 351 абитуриент ҳали мандат эълон қилинмасдан туриб ўқишга кира олмади.
Жорий йил 948 486 абитуриент ҳужжат топширган, шунда
948 486−502 351 = 446 135
Бу йилги квота 127 259, яъни ҳар уч абитуриентдан бири ўқишга кирди дегани.
Маълумотни мен йиғганим йўқ, бир гуруҳда келиб қолди, манбаси кўрсатилмаган.
Кўриб турганингиздек фарзандларимизнинг билимлари жуда бир ошиб тошиб кетадиган даражада эмас, бошқача қилиб айтганда битта катта семиз иккига тортамиз.
bektoshkhatamov
BY Studyfree Consulting | Study Abroad
Share with your friend now:
tgoop.com/Studyfree_consulting/5057