tgoop.com/Sangzoruz1/49023
Last Update:
🎯 UZUM БОЗОР ЭМАС, АЛДАМЧИНИНГ ТУЗОҒИ
📍 Ғиждувонлик йигитнинг интернетдан олган "инвесторлик" дарси:
«Instagram’да Uzum Market номи билан чиққан рекламага ишониб, Telegram’dан "депозит қилиб пул ишлаш" таклифига қўшилдим. Аввал 35 минг бердим – 60 минг қилиб қайтаришди. Кейин ишониб, 400 минг, 1,95 млн ва охирида 9,8 млн сўм тўладим. “Ютуғинг 120 млн” дейишди. Лекин ҳар гал “пул чиқариш” учун яна тўлаш талаб қилинди... Охири 12,3 млн сўмдан айрилдим.»
📌 Бир ҳафтада 3та номаълум шахс картасига пул туширилди. Ҳамма далиллар бор: карта рақамлари, Telegram ёзишмалари... Аммо ИИО ва прокуратурадан ҳали-ҳануз жавоб йўқ.
🚫 Эслатма:
Бу ҳикоядаги фириб Uzum Market’га алоқадор эмас! Аммо уларнинг номи ортига беғараз ишонган фуқароларни тузоққа туширишяпти.
📢 Xулоса:
Интернетдаги “осон пул” ва "ютуқ" деган гапларга ишонманг. Uzum деб кирсангиз, ўзингизни туя қилиб қўйишади.
📎 Дўстларингиз билан улашинг – ҳеч ким алданмасин!
@SANGZORUZ1
BY SANGZOR.uz | Фойдали маълумотлар

Share with your friend now:
tgoop.com/Sangzoruz1/49023