tgoop.com/SamTvr/173874
Last Update:
“Марказий Осиё – Россия” саммити: амалий ҳамкорлик ва барқарор тараққиёт сари муҳим қадам
☑️Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Россия” иккинчи саммитида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар минтақанинг жадал ривожланишини таъминлашга қаратилган муҳим йўналишлардан далолат беради.
☑️Президентимиз иқтисодий ҳамкорлик, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика соҳасидаги инфратузилмавий шериклик, шунингдек, ёшлар таълими, фан, инновация ва энергетика каби стратегик соҳаларда аниқ йўналишларни белгилаб берди. Бу, айниқса, тадбиркорлар, илмий доиралар ва ҳудудлар ривожи учун катта имкониятлар эшигини очади.
☑️Айниқса, амалий “йўл харитаси”ни қабул қилиш, Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш ва Бухорода инжиниринг хабини очиш каби ташаббуслар минтақа миқёсида аниқ натижалар беради, деб ҳисоблайман.
☑️Тадбиркор ва халқ вакили сифатида ушбу ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Уларни жойларда амалга ошириш, хусусан, вилоятимизда янги лойиҳаларни жалб этиш, ёшларни замонавий мутахассис қилиб тайёрлаш, ҳамкорликда кластерлар яратиш каби вазифаларда фаол иштирок этишга тайёрман.
☑️Мамлакатимиз етакчиси бошчилигида олиб борилаётган ташқи сиёсатни, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни юксак баҳолайман ва бундай ташаббуслар ҳар томонлама тараққиёт, тинчлик ва барқарорлик гарови эканига ишонаман.
Ҳайдар Ўроқов, вилоят Кенгаши депутати, тадбиркор
https://www.tgoop.com/SamTvr
BY Samarqand TVR | MTRK

Share with your friend now:
tgoop.com/SamTvr/173874