Telegram Web
Камтарона ижодимиз орқали бутун Ўзбекистон ижодкорлари Элазиғ волийлиги раҳбарияти томонидан эътироф этилганда "çok memnun" бўлган пайтимиз.

Ўзига шукур...

@Rustam_MIRVOKHID
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#примьера

Бугун қадрли укам, устазода, нозиктаъб ижодкор Азизхон Азизов каминанинг "Кулгу етмай турибди" номли шеърига ажойиб қўшиб басталаб, ижро эътибдилар.
Ҳамкорликда яратилган навбатдаги асаримизни Сизларга ҳаяжон билан тақдим этмоқдамиз.
Илоҳим, бу қўшиқнинг ҳам парвози баланд бўлсин!

@Rustam_MIRVOKHID
КУЛГУ ЕТМAЙ ТУРИБДИ

Кулгичларингга, жоним, кулгу етмай турибди,
Кулиб қўй, кўзларимга ёғду етмай турибди.

Сенга нима етмас деб билиб туриб сўрама,
Кундуз ором, тунлари уйқу етмай турибди.

Кўксимдан териб лола, қилсам сенга ҳавола,
Лабингдан учар бир сўз: Оҳ, шу етмай турибди.

Бўсағангга етиб дил бўсадан бўлса дейди,
Қовжираб қолган гиёҳ дер сув етмай турибди.

Сочларингга мижжамдек тароқ борми дунёда,
Кўзларингга кўзимдек кўзгу етмай турибди.

Билиб-билиб ўзгинанг мен ғарибдан ол хабар,
Ҳа деб сенга айтолмам, у-бу етмай турибди.

Кўнгил, андиша қилмай, бўлди, бас, фиғон айла,
Сокин ишқ бозорига қий-чув етмай турибди.

Рустами достон манам - кўкси тоғлардай баланд,
Шу тоғларга сен каби оҳу етмай турибди.

2014 йил


@Rustam_MIRVOKHID
Бугун Экология вазирлиги ҳамда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида 8 декабр - Бош қомусимиз ва Мадҳиямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир юқори савияда ташкил этилди.
Тадбирда Олий Мажлис депутлари, олимлар, ижодкорлар, вазирлик ва агентлик мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Модераторлик қилиш камина чеккасига тушди. Шу боис, тадбир иштирокчилари фақат ҳуқуқий маърузалардан зерикиб қолмаслиги учун адабиётимизнинг дурдоналаридан фойдаланилди😉.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин🔥!

@Rustam_MIRVOKHID
Дўст,
қара,
қолган ишлар...
устидан ёғмоқда қор,
Қолипдан кўчган ғиштлар...
устидан ёғмоқда қор,
Топишлар, йўқотишлар...
устидан ёғмоқда қор,
Бор қилмиш, қидирмишлар...
устидан ёғмоқда қор...

Қиш дастхати - Қор муборак!

@Rustam_MIRVOKHID
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддам эълон қилганимиз - Бош қомусимиз ва Мадҳиямиз қабул қилинганига 32 йил тўлгани муносабати билан Экология вазирлигида ўтказилган маърифий-адабий тадбирдан лавҳа.

Ҳуқуқий тафаккуримиз сарбаланд бўлиб, жаҳон шоҳсупаларида мадҳиямизга жўр бўлиш барчамизга насиб қилсин!

Қўшалоқ айём муборак!

@Rustam_MIRVOKHID
Руҳият фасллари

Менга қор шиғалаб ёққани ёқар...
Кўпинча изтироб кунлари, нечун?
Боиси, соябон бўлмаса агар,
Унда соч оқларин яширмоқ мумкин.

Мен ёмғир ёққанин севаман...
Айниқса айрилиқ тунлари, нечун?
Нечунки, соябон бўлмаса агар,
Унда кўзёшларни яширмоқ мумкин.

Қуёш нурларин-ку, суяман...
Кўчада интизор онлари, нечун?
Сабаби, соябон бўлмаса агар,
Юзим сарғайганин яширмоқ мумкин.

Бўрону шамолга ошноман...
Афсусу надомат пайтида, нечун?
Чунки, шу шамоллар аро саросар –
Кўксимдаги “оҳ”ни яширмоқ мумкин.

Ҳа, шундай, бор туйғу-ҳиссиётимни
Табиат қўйнига кўмарман беун.
Фақат, сиз ўқиган шу абётимни –
Сиздан яширолмай турибман дилхун...

Мен ёмғир ёққанин севаман!..
Менга қор шиғалаб ёққани ёқар...

2011 йил

✍️ Рустам МИРВОҲИД


@Rustam_Mirvokhid
MILLAT VA MA'NAVIYAT 10.12.24.
<unknown>
Яқинда "Ўзбекистон" радиосида камина иштирокида Мадҳиямиз қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан интерью эфирга узатилган эди.
Унда Мадҳиямиз ҳақида ноёб маълумотларни беришга ҳаракат қилганмиз.
Шу қизғин суҳбатни Сизларга илиняпман. Вақт топиб эшитсангиз хурсанд бўламиз.
Дарвоқеъ, таклиф учун "Ўзбекистон" радиоси мутасаддиларига ташаккур билдирамиз.

@Rustam_Mirvokhid
#эколирикшеър

ХАРИТАГА БОҚҚАНДА ЖАНОН

Бутун бир жаҳонда улкан муаммо:
Муз эриб, дунёни сув ғарқ қилармиш.
Ҳув, қуёш таратган иссиқлик, зиё
Кун сайин ортмоқда... ҳамма билармиш.

Менимча, бу ерда ўзга важ пинҳон:
Музликлар эриши офтобдан эмас.
Балки, харитага боққанда жанон -
Шимол тамон андак тикилгану, бас...

Бас, шундан кўзларнинг тафтини олиб,
Ҳаттоки музтоғлар тўкаётир ёш...
Бизлар-чи, бу сирдан бехабар қолиб,
Айби йўқ қуёшга отмоқдамиз тош.

П/с: Суратда Туркиянинг Элазиғ вилоятидаги Ҳазор бобо тоғ тизмалари ва Ҳазор кўли.

@Rustam_Mirvokhid
TAFAKKUR VA IJOD 13.12.24.
<unknown>
#Радио_тўлқинларида

"O'zbekiston" радиоканали "Тафаккур ва ижод" эшиттиришда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва моҳир таржимон, "Дил қуши", " Бу- ошиқ сўзим","Сенингдирман"шеърий китоблар муаллифи РУСТАМ МИРВОҲИД билан самимий суҳбатлашдик.

Унда болалик хотиралари, китобхонлик, бугунги адабий жараёнлар, шунингдек, таржимачилик ҳақида мулоҳаза, мушоҳада юритамиз. Дарвоқе, аниқ фанларга қизиққан Рустам Мирвоҳид адабиёт муаллимининг дарс жараёнлари таъсирида адабиётга, шеъриятга ошуфта бўлгани ҳақида ҳам билиб оламиз. Шеъру, ғазалларни муаллифнинг ўзи ўқиган.

O'zbekiston" радиоканали тўлқинларида биргаликда тинглаймиз.
Муаллиф журналист Робия Камол.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фахр билан айтиш мумкинки, Устозимиз Эркин Воҳидов ижоди тарғиботининг жуғрофияси кун сайин кенгаймоқда!

Хабарингиз бор, "Сўз латофати"нинг озар тилидаги таржимаси тақдимоти Боку шаҳрида жорий йил ёз фасли бошларида ўтказилган эди. Мазкур китобнинг Тошкентдаги тақдимоти келаётган шанба куни бўлажак халқаро илмий-амалий анжуманда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Насиб қилса, "Сўз латофати" таржимасининг янги йилдаги локацияси - Туркия!

Қолаверса, ушбу анжуманда Устоз асарлари тадқиқига бағишланган "энди тандирдан узилган" қатор мақолалар тўпламининг тақдимоти ҳам кун тартибидан ўрин олган.

Кўнглим сезим турибди - Худо хоҳласа, Устоз фитрати сингари муҳташам давра бўлажак!

Хуллас, эълондаги замон ва маконда барчангизни кутиб қоламиз!

@Rustam_Mirvokhid
2025/06/26 01:45:49
Back to Top
HTML Embed Code: