Forwarded from Мирзо Кенжабек ижодхонаси
ЎЛИМНИ ЧАҚИРМАНГ
Шеърда ўз ўлими манзарасини чизиб, ўлимдан сўзловчи шоир дўстларимизга бағишлов
Ўлимни чақирманг, шоир дўстларим,
Фаришта “Омин” дер ҳар бир ниятга.
Ўпинг Навоийнинг оёқ изларин,
Шоирлар номзоддир абадиятга.
Некбинлик, матонат – шоирга шиор,
Сўздан ҳаёт топсин ўлик халойиқ.
Ўлимга пешрав не аъмолимиз бор?
Не буюк иш қилдик ўлмоққа лойиқ?!
Шеърият – адолат, ҳақиқат жанги,
Нурдан совут кийиб киринг бу жангга.
Кимки ҳаёт берса қалбларга мангу,
Ўлим ярашади фақат ўшанга!
Ўлим – мўъмин учун туҳфа ва тортиқ,
Ўлимдан бошланар Ҳақнинг висоли.
Биз ўлсақ, бир фазл бўларми ортиқ,
Дунё донолардан қоларми холи?
Биз ўлсак, қуёш, ой тутилармиди?
Мотам тутармиди мазлум коинот?
Жаҳон разолатдан қутулармиди,
Олам топармиди зулмдан нажот!
Ҳақ сўз – дор остида марднинг қасдидир,
Марднинг марг чоҳида янграр хандаси.
Бизнинг ҳар лаҳзамиз – дорнинг остидир,
Бизнинг ҳар онимиз – жаллод кундаси.
Ўлимни фикрланг, қўрқмай ажалдан,
Лекин “ўламан” деб ҳайқираверманг.
Ўлим ҳар кимни ҳам топар азалдан,
Бас, тезлаб ўлимни чақираверманг.
Иссиқ нафас қилсин фарзанди Одам,
Шундай улуғ қилинг мақсад, ниятни,
Ўлим чангалида турганда олам,
Ҳаётга қайтаринг башариятни!
Гарчи қўлингизда эмас, лек руҳан
Ўлимга ҳеч таслим бўлманг, дўстларим!
Яшанг шундай буюк шижоат билан,
Ўлгандан кейин ҳам ўлманг, дўстларим!
Ўлимни чорламанг, тутинг қўлимни,
Нур тўлсин номаи аъмолингизга.
Дўстлар, ўз ҳолига қўйинг ўлимни,
У ҳам сизни қўйсин ўз ҳолингизга!..
Мирзо Кенжабек
2020, 2-5 апрель.
(Ҳижрий 1441 йл, 8–11 шаъбон.
Пайшанба–якшанба.)
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Воҳ, зариф ўйлар эдинг-ку... ўйиқасд қилдинг нечун,
Оҳ, латиф куйлар эдинг-ку... куйиқасд қилдинг нечун?
Сен назмнинг кўҳна рўйин янгича нақш айладинг,
Сўнг пичоқ тортиб баногоҳ... рўйиқасд қилдинг нечун?
Унда этдинг жон талошу бунда диллар қонталош,
Бир муаттар боғни пайҳон - бўйиқасд қилдинг нечун?
Кетма-кет чиқди китобинг... мисли тўй устина тўй,
Ўзга ўт қўйган куёвдай... тўйиқасд қилдинг нечун?
Тонгла маҳшар бўлганидай шумхабардан қалб аро -
Субҳидам дарз кетти йўллар... кўйиқасд қилдинг нечун?
"Ассалом, дорнинг оғочи..." деб эдингми сўнгги дам,
Сен ўзингмас, асли бизга суиқасд қилдинг нечун?!
10. 11. 24 й.
©️Рустам Мирвоҳид
@Rustam_MIRVOKHID

Эртага эълондаги макон ва замонда қадрдон шоир оғам Фаҳриддин Ҳайит ва камина иштирокида ижодий учрашув режалаштирилмоқда.
Вақт топиб қадам ранжида қилсангиз, яна бир олов даврадан🔥 баҳраманд бўласиз!
@Rustam_MIRVOKHID
Вақт топиб қадам ранжида қилсангиз, яна бир олов даврадан🔥 баҳраманд бўласиз!
@Rustam_MIRVOKHID
Бугун Рақамли технологиялар вазирлигида режалаштирилган ижодий учрашув юқори савияда ташкил этилди. Тадбирда “Рақамчи қизлар даврасида нима шеър ўқисам экан?..” деган ўйлов сўнгида “Замонавий ошиқ изҳори” деган шеъримизни ўқиётган жойимиздан парча:
Хаёлим хаёлингга интеграция қилсам,
Гардингни суриб кўзга мотивация қилсам.
Кўнглинг инжа кўзгудир, ногоҳ дарз кетмасин деб –
Жонимдан ғилоф айлаб ламинация қилсам...
Бўлсанг-да минг бўлакка, дил боғланмас бўлакка,
Ҳажринг тиғлари охир етиб борди суякка.
Ёзғирсам ҳайрон бўлма, керак бўлса Фалакка –
“Васлинг бермади!” дея аппеляция қилсам...
Ҳар тугул қаловини топишга ҳаракат қилдик).

НОЗИК
Қандай ўпай – лабинг нозик,
Нечук англай – гапинг нозик,
Бунча сенинг таъбинг нозик –
Бир сўз кам, бир сўз ортиқча.
Қўлим қаттиқ – таролмайман –
Сочларингга яролмайман,
Сенга оддий қаролмайман,
Бир кўз кам, бир кўз ортиқча.
Бодомлар зор қабоғингга,
Чарослар жо қароғингга,
Суролмайман оёғингга –
Бир юз кам, бир юз ортиқча.
Оҳ, ўзимга ўзим рақиб,
Аслим – ошиқ, наслим – ғариб,
Пешонамнинг таъми ажиб –
Бир туз кам, бир туз ортиқча.
Балки, ишқ шундай байрамдир –
Битта кулгу кўп ва камдир.
Балки, ишқ шундай мотамдир –
Бир бўз кам, бир бўз ортиқча ?..
2015 йил
✍ Рустам МИРВОҲИД
@Rustam_Mirvokhid
Қандай ўпай – лабинг нозик,
Нечук англай – гапинг нозик,
Бунча сенинг таъбинг нозик –
Бир сўз кам, бир сўз ортиқча.
Қўлим қаттиқ – таролмайман –
Сочларингга яролмайман,
Сенга оддий қаролмайман,
Бир кўз кам, бир кўз ортиқча.
Бодомлар зор қабоғингга,
Чарослар жо қароғингга,
Суролмайман оёғингга –
Бир юз кам, бир юз ортиқча.
Оҳ, ўзимга ўзим рақиб,
Аслим – ошиқ, наслим – ғариб,
Пешонамнинг таъми ажиб –
Бир туз кам, бир туз ортиқча.
Балки, ишқ шундай байрамдир –
Битта кулгу кўп ва камдир.
Балки, ишқ шундай мотамдир –
Бир бўз кам, бир бўз ортиқча ?..
2015 йил
✍ Рустам МИРВОҲИД
@Rustam_Mirvokhid
... Балки бир бор шивирлаб қулоқчинларинг аро -
Қайтиб ҳеч кас қилолмас кульминация қилсам.
✍ Рустам Мирвоҳид
@Rustam_Mirvokhid
Қайтиб ҳеч кас қилолмас кульминация қилсам.
✍ Рустам Мирвоҳид
@Rustam_Mirvokhid
Тангри таолонинг инояти ва яхшиларнинг қўллови ила улуслараро "Каспий шеър оқшомлари"да иштирок этиш учун Туркиянинг Истанбули орқали Элизигига йўл олдик.
Қардошлар билан бир диллашиш, шеърлашиш ва ёрқин таассуротлар билан йўл-йўлакай бўлишиш ниятидамиз. Хайрли қилсин...
@Rustam_Mirvokhid
Қардошлар билан бир диллашиш, шеърлашиш ва ёрқин таассуротлар билан йўл-йўлакай бўлишиш ниятидамиз. Хайрли қилсин...
@Rustam_Mirvokhid
ТАНИШУВ
Менга бағринг очдинг, раҳмат, аё, гўзал Истанбул,
Устоз Эркин айтган эди: "Ҳуснинг - жонга ситам бул".
Сени сўз-ла сўзсиз асир айламоқни қасд этган -
"Ким?" десанг гар Мирвоҳид ул, аниқроғи - Рустам бул.
Истанбул. 28. 11. 2024 й.

Бир шеър айтсам... овозаси ҳеч шоирда бўлмаса,
Бир шеър айтсам... андозаси ҳеч шоирда бўлмаса.
Бир шеър айтсам... Тож Маҳалдай, унинг гумбази тугул -
Остонаси, дарбозаси ҳеч шоирда бўлмаса...
Қардошлар билан мушоира пайти.