Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
946 - Telegram Web
Telegram Web
Охирги жойлаган эълонимни улашганлар, ҳозирча ўчириб туринглар эълонни.

Бир масалага аниқлик киритишимни шахсийдан ёзиб қолишди.
Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги изоҳли таржимаси «Анворул-Қуръон: Файзул-Фурқон» моҳир мутаржим Мирзо Кенжабек домла томонидан ўзбекчага ўгирилган бўлиб, Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги еттинчи таржимаси ҳисобланади.

Китобга муфассир, ҳофизи Қуръон, ўн қироат бўйича ижоза соҳиби, илоҳиёт фанлари доктори, профессор Ҳасан Таҳсин ҳазратларининг таржимаси ҳамда таъвил, изоҳ ва шарҳлари асос қилиб олинган.

Мазкур китобни китоб дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Улгуржи харид учун +998 97-102-80-88 (Муҳаммад) рақамига мурожаат қилинг.
Инсоннинг камолга етиши ўттиз билан қирқ ёшнинг ўртасида бўлар экан. Қирқ ёшга етган инсон ҳамма тарафдан мукаммаллашган ҳолга келади. У бу ёшда ҳамма нарсани чуқур мулоҳаза қиладиган, ўтган тажрибасига суянадиган, охиратни ҳам ўйлайдиган, хуллас, камолот ҳолатига етар экан.
Шунинг учундирки, Муҳаммад алайиҳиссалом ҳам қирқ ёшларида Пайғамбар бўлганлар. Бу ёш деярли умрнинг ўртаси бўлади. Ўша пайтда илтижо ҳам неъмат берувчи Роббил Оламийннинг Ўзига холис, қаратилган бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг«Тафсири Ҳилол» китобидан.
Forwarded from Sukun |Abdulaziz
Podshoh Yusuf bilan turish oson, lekin quduqdagi Yusufga yelkadosh bo’lib turish hammaning ham qo’lidan kelmaydi.
* * *
Кетганингдан сўнг ҳам яшаётирман,
Қаттиқ бўлар экан одамнинг жони.
Ҳамон оқаётир Жайхун тўлғаниб,
Ҳамон тип-тиниқдир Урганч осмони.

Ҳамон ғазаллар бор, қўшиқ бор ҳамон,
Шовуллаб турибди сен тарк этган боғ.
Гуллар очилмокда, ҳамон, ё пир-ай,
Булбул сайраётир, астағфуриллоҳ.

Барибир ишонгим келмайди сира.
Сен ҳақда сурганим бари хаёл — хом.
Ёки — тириклигим ёлғондир менинг,
Ёки сенинг мени севганинг — ёлғон.


Матназар Абдулҳаким
Бугун Фаластин диёрида геноцид бошланганига 600 кун бўлди…
Баъзан ҳамма нарса устингиздан кулаётганга ўхшайди.
Аллақачон тўзиб кетардим, балки,
Ва ё ғамлар мени этарди адо.
Кимнингдир кўнглини олгандирманки,
Юрагимни асраб келяпти Худо.

Беҳзод Фазлиддин шеъридан парча
Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу) Росулуллоҳ ﷺни ҳар эслаганда йиғлашини эшитардим.

Доримий. 85.
Баъзи хаёллар куч-қувватингизни сўриб олади, ҳатто ёзишдан ҳам.
Иншааллоҳ, эртага арафа. Бу муборак кунда тутиладиган рўза 2 йиллик гуноҳларга каффорат бўлади ҳамда бу кунда қилинган дуолар ижобатидан умид қилинади.

• Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан», — дедилар. (Имом Муслим ривояти).

Бошқа ҳадисда Набий ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга», — деганлар. (Имом Байҳақий ривояти).

• Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дуонинг энг яхшиси Арафа кунида килинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр». (Имом Термизий ривоятлари).

• Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Бир қавмларни топганман, улар Аллоҳдан сўрашлари учун ўз ҳожатларини Арафа кунига сақлаб қўйишар эди».

Солиҳлардан бири айтади:
«Арафа кунида нима дуо қилган бўлмай, бир йил ўтмай худди тонг каби аниқ рўёбга чиққанини, албатта, кўрганман».

@MuhammadAkbarAzim
Келишмовчиликда кўпроқ хато қилган эмас, кўпроқ севган узр сўрайди.
Чунки у йўқотиш оғриғини ҳис қилишни истамайди…

Илтимос, ўйлаб иш қилинг…

Дилфуза Эркинбаевна Саттарова саҳифасидан

@MuhammadAkbarAzim
Бировни кўрганда «У мендан афзал экан» деювчи одам зоҳиддир.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

@MuhammadAkbarAzim
— Сепкилларим ёқмайдими сенга?
— Нега? Ёқади.
— Унда нимага совчи юбормаяпсан?!
— Юбораман.
— Юбор.

«Ватан» фильмидан.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Азиз қадрдонларим! Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум солиҳал амал!

Аллоҳ сиздан ва биздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин!

• Аллоҳ таоло ушбу куннинг ҳамда ушбу кунда қилаётган ибодатларимизнинг ҳурматидан гуноҳларимизни кечирсин!
• қалбларимизга Ўзининг муҳаббатини, Ўзи муҳаббат қўйган кишиларнинг муҳаббатини, Ўзининг муҳаббатига етказадиган амалларнинг муҳаббатини ато қилсин!
• дунёнинг турли ерида мазлум бўлиб турган мусулмонларга нажот берсин, офият берсин, золимларга Ўзи кифоя қилсин!
• жуфт излаётганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато қилсин, фарзандталабларга ҳам солиҳ-солиҳа зурриётлар берсин!
• ота-оналаримизнинг умрларини баракотли қилсин, ўтганларини раҳмат, шоистаи жаннат айласин!
• дунёда ҳам, охиратда ҳам фойдамизга ҳужжат бўладиган илм берсин!
• ҳисобсиз жаннатга кирувчилар қаторида бўлишимизга муяссар этсин.
• устозларимиздан, уламоларимиздан рози бўлсин, барчамизни динда фақиҳ қилсин, омин, омин, омин!
— Ҳазрат, шафоат йўқ дейишяпти, шунга нима дейсиз?

— Тўғри айтишибди, шафоат йўқ деганга шафоат йўқ табиий… ))

Ҳаяти Инанч ҳафизаҳуллоҳ

@MuhammadAkbarAzim
Бугун қилган энг катта ишим шу бўлди, шекилли. 😄

Жияним қўлимда қон яхши айланмай қолганини қаердан билсин, майли, ётаверсин, қўлим узилиб тушмайди-ку, тўғрими?
2025/06/26 14:37:43
Back to Top
HTML Embed Code: