tgoop.com/MuhammadAkbarAzim/933
Last Update:
Иншааллоҳ, эртага арафа. Бу муборак кунда тутиладиган рўза 2 йиллик гуноҳларга каффорат бўлади ҳамда бу кунда қилинган дуолар ижобатидан умид қилинади.
• Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан», — дедилар. (Имом Муслим ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга», — деганлар. (Имом Байҳақий ривояти).
• Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дуонинг энг яхшиси Арафа кунида килинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр». (Имом Термизий ривоятлари).
• Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Бир қавмларни топганман, улар Аллоҳдан сўрашлари учун ўз ҳожатларини Арафа кунига сақлаб қўйишар эди».
Солиҳлардан бири айтади:
«Арафа кунида нима дуо қилган бўлмай, бир йил ўтмай худди тонг каби аниқ рўёбга чиққанини, албатта, кўрганман».
@MuhammadAkbarAzim
BY Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Share with your friend now:
tgoop.com/MuhammadAkbarAzim/933